← Назад
Решение #1569590 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бузарликни содир этган га нисбатан МЖтК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 212 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1103-2204/5778
Кассация иши № 12-201-23
судья: Ж.Бобоназаров
маърузачи: Н.Қурбонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил март ойининг 10 куни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: А.Икромов,
ҳайъат аъзолари: Ф.Турсунов ва А.Касимовлардан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармасининг жавобгар га
нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузиш ва ер
участкасини давлат захирасига қайтариш мажбуриятини юклаш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 07 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги ажримига нисбатан
жавобгар келтирган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Чиноз тумани,
“” МФЙ, Оҳунбобоев ҳудудида жойлашган, қишлоқ хўжалиги
харитасининг -контуридаги туман захира ердан 0,05 гектар
майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, белгиланган тартибда
тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан, 158,6 кв.метр ер
майдонида ноқонуний қурилиш (уй-жой)ни ўзининг ҳисобидан
буздиришни ва ер участкасини давлат захирасига қайтаришни
сўраган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 07
декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар томонидан Чиноз тумани, “” МФЙ,
(Оҳунбобоев ҳудуди) -контуридаги 0,05 гектар ер майдонини
ўзбошимчалик билан эгаллаб, 158,6 кв.метр ер-майдонида қурилган
1
турар уй-жой биноси жавобгар ҳисобидан буздирилиб, ер майдонини
аввалги ҳолатига келтириш белгиланган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармасининг
жавобгар га нисбатан ер участкасини давлат захирасига қайтариш
мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талаби рад қилинган.
Жавобгар дан давлат фойдасига 600.000 сўм давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Жавобгар келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини
бекор қилишни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг
3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига
қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан
қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда
қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ
ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, Чиноз тумани, “” МФЙ, Оҳунбобоев
ҳудудида жойлашган, қишлоқ хўжалиги харитасининг -контуридаги
туман захира ердан 0,05 гектар майдонини ўзбошимчалик билан
эгаллаб, белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатнома
олмасдан, 158,6 кв.метр ер майдонида ноқонуний қурилиш (турар-жой)
қурганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат, Кадастр агентлиги Бўстонлиқ тумани бўлими
инспектори ҳамда “” МФЙ раиси ва жавобгар иштирокида 2022 йил 21
июлда тузилган далолатнома, нинг тушунтириш хати, Маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, Маъмурий жазо қўллаш
тўғрисидаги қарор, талабнома ва фото суратлар билан ўз исботини
топган.
Жавобгар ушбу қурилмани ўн беш кунлик муддатда ўз ихтиёри
билан бузиши ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ, ушбу қурилмани
бузмаган.
“Маъмурий жазо қўллаш тўғрисида”ги 2022 йил 23 августдаги
қарорда, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган га нисбатан
МЖтКнинг
60-моддаси
3-қисмига
асосан
жарима
жазоси
қўлланилганлиги кўрсатилган.
2
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига кўра,
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга
ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда
қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра
қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик
билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 212-моддасига биноан, қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун
ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур
рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда
қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино,
иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари
бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан
бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс
томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Судлар қайд этилган қонунлар ва ҳолатларга асосланиб ҳамда
Чиноз тумани, “” МФЙ, Оҳунбобоев ҳудудида жойлашган, қишлоқ
хўжалиги харитасининг -контуридан 0,05 га ер майдонини
ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, у ерда 158,6 кв.метрдан иборат
ноқонуний қурилма (турар-жой) қурганлигини, у мазкур қурилмани
бузиши
ҳақида
огоҳлантирилганлигини,
аммо
қурилма
бузилмаганлигини, ушбу қурилма қонун ҳужжатлари талабларига зид
равишда қурилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг ўзбошимчалик
билан эгаллаб олинган ер-майдонида қурилган турар уй-жой биноси
жавобгар ҳисобидан буздирилиб, ер майдонини аввалги ҳолатига
келтириш даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида қонуний ва
асосли тўхтамга келган.
Шунингдек, судлар низоли ер майдони давлат захирасида
бўлганлиги сабабли даъвогарнинг ер участкасини давлат захирасига
қайтариш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талабини рад этиш
тўғрисида қонуний ва асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
ўзгаришсиз,
кассация
шикоятини
(протестини)
эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
3
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгар келтирган
важларни инкор қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 07 декабрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
Ф.Турсунов
А.Касимов
4