← Назад
Решение #1569954 Гражданские
Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФПК | 15 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 3992 | — | code_article | |
| Оила кодекси | 23 | — | code_article | |
| арори | 20 | — | law | |
| ФПК | 138 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| оридагиларни инобатга олиб ва ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш: №2-1101-2202/2932
Кассация иши № 6-845-23
Судья: Д.Мавлонова
ТВС судьяси : Н.Уралова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий
суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Касимовдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори А.Қодиров, адвокат
Д.Сабиров ҳамда тарафларнинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгар га
нисбатан пул маблағларини никоҳ давомида орттирилган умумий мулк
деб топиб, улушини ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул
қилинган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг
2022
йил
22 июндаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 августдаги ажримига
нисбатан Тошкент вилоят прокурори томонидан келтирган кассация
протестини фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар жавобгар га нисбатан “” МЧЖ билан 2020 йил 29 майда
тузилган инвестиция шартномаси асосида Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, 8-даҳасидан хонадон сотиб олиш учун тўланган 271.400.000 сўм
пул маблағини никоҳ давомида орттирилган умумий мулк деб топиб, 50
фоиз улуши ҳисобланган 135.700.000 сўмни ундириш ҳақидаги даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг
2022 йил 22 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза рад этилган,
даъвогар
қисман давлат божи тўловидан озод қилиниб, давлат
фойдасига 2.444.000 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 30 августдаги ажрими билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан даъвогар нинг аризаси асосида
Тошкент вилоят прокурори томонидан кассация протести келтирилиб,
унда суд ҳужжатларини бекор қилиш, даъво аризани қаноатлантириш
ҳақида янги ҳал қилув қарори қарор қабул қилиш масаласи қўйилган.
1
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, прокурор ва адвокат фикри
ҳамда тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, протест важларини
иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, ва 2011 йил 9 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш
қурган,
турмушларидан
уч
нафар
2012
й.т.,
2014
й.т.
ва 2018 й.т. исмли фарзандлари бор, ўзаро келишмовчиликлар туфайли
улар 2021 йил 4 октябрдан бирга яшамайдилар, никоҳлари бекор
қилинмаган.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
“”
МЧЖ
ва ўртасида 2020 йил 29 майда тузилган “Турар жой қурилишига
инвестиция киритиш тўғрисида”ги 1/20-сонли шартномасига асосан
Тошкент
шаҳар,
Чилонзор
тумани,
8-даҳасида кўп қаватли турар-жойни қуриш учун инвестиция
маблағларини киритиш, МЧЖ эса қуриб битказилган турар жойнинг
1-подъезднинг 2-қаватидан умумий майдони 62,2 кв.м. бўлган
1-хонадонни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида га
топшириш мажбуриятини олган.
Ушбу шартноманинг 1 ва 2-иловалари билан улушли пул киритиш
келишуви ва тўлов жадвали тасдиқланган бўлиб, унда шартнома
тарафлари инвестиция маблағлари тўловини 301.670.000 сўм миқдорда
белгилаган ҳамда аванс тўлови сифатида 100.000.000 сўм, ойлик тўлов
эса 11.900.000 сўмдан иборатлиги кўрсатилган.
“”
МЧЖнинг
2022
йил
22
июндаги
30-сонли хатига кўра, инвестиция шартномаси асосида 271.400.000 сўм
тўлаганлиги, унинг 2021 йил 11 октябрдаги қолган тўловларни тўлаш
имконияти йўқлиги сабабли тўлов пулларини қайтариш тўғрисидаги
аризасига мувофиқ, 271.400.000 сўм пул маблағлари аризачига тўлиқ
қайтариб берилган ва шартнома бекор қилинган.
Жавобгар га жами 271.400.000 сўм тўлов маблағлари
қайтарилганлиги 2021 йил 12 октябрдаги 202-сонли тўлов
топшириқномаси билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Даъвогар ўз даъво аризасини айнан шу пуллар жавобгар билан
никоҳлари ва бирга яшаган даврида тўланганлигига асослаб, ушбу
пулларнинг ўзига тегишли қисмини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди ОК 23, 27-моддаларини асос қилиб, Олий
суд Пленумининг “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга доир
ишларни кўришда қонунчиликнинг қўллаш амалиёти тўғрисида”ги
қарорининг 20-бандида суд томонидан ишни кўриш вақтида фақат
амалда мавжуд ҳамда эр-хотиннинг бирида ёки учинчи шахсларда
(масалан, ижара, мулкдан текин фойдаланиш, омонат сақлаш
ва ш.к. шартномалар бўйича) бўлган умумий мол-мулк бўлиниши
лозимлиги тушунтирилганлигини инобатга олиб, ушбу пул маблағлари
2
мавжуд бўлмай бошқа учинчи шахсларнинг ҳам ҳисобида
сақланмаслигига асосланиб, даъво аризани рад қилишни лозим топган
ҳамда ушбу хулоса билан апелляция инстанцияси ҳам тўлиқ келишган.
ФПК 15-моддасига кўра, суд тақдим этилган материаллар
ва тушунтиришлар билан чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини,
тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ
ва холисона аниқлаш учун қонунга мувофиқ чоралар кўришга ҳақли.
Мазкур Кодекснинг 3992-моддаси 3-бандига кўра, суд қонун
ёки бошқа қонун ҳужжатини нотўғри талқин қилган бўлса моддий ҳуқуқ
нормалари бузилган ёки нотўғри қўлланилган деб ҳисобланади.
Судлов ҳайъати қуйи турувчи судлар ишнинг ҳақиқий
ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш чораларини
кўрмаган ва моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри талқин қилган
деб ҳисоблайди ва уларнинг хулосалари билан келишмасдан қуйидаги
асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилишни лозим топади.
Оила кодексининг 23-моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ
давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга
қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган
мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол
кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки
ҳисобланади.
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари
жумласига (эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар
бирининг
меҳнат
фаолиятидан,
тадбиркорлик
фаолиятидан
ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар
томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга
мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари (моддий ёрдам суммаси, майиб
бўлиш ёки саломатлигига бошқача зарар етказиш оқибатида меҳнат
қобилиятини йўқотганлик муносабати билан етказилган зарарни
қоплаш тарзида тўланган суммалар ва бошқалар) киради.
Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас
ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит
муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган
капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннинг никоҳ давомида
орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ёки хотиндан
бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг
номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган
бўлишидан қатъи назар, улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки
ҳисобланади. Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш,
болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли
сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган
тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга
бўлади.
3
Юқорида қайд этилганидек, “” МЧЖ билан тузилган 2020 йил 29
майдаги инвестиция шартномаси асосида томонидан жами 271.400.000
сўм
тўлов
маблағлари
2020 йил 6 июндан жадвал асосида киритиб борилган, бироқ тарафлар
2021 йил 4 октябрдан алоҳида яшашни бошлаганларидан сўнг, бирнеча кунда, яъни 11 октябрь куни ушбу пул суммасини қайтариш ҳақида
қурувчига мурожаат қилиб 12 октябрь куни пулларни қайтариб олган.
Ушбу пул маблағлари эр-хотин ва ларнинг бирга яшаган давомида
орттирилган сумма ҳисобланиб, муайян мақсадларга тўланган ва оила
қонунчилигининг юқорида кўрсатилган талабларига мувофиқ ушбу пул
маблағлари эр-хотиннинг умумий мулки ҳисобланади. Бунда, пул
маблағлари қайтариб олинганлиги ва ҳозирги кунда амалда мавжуд
эмаслиги пулни умумий мулк деб топишни рад қилишга асос бўлмайди,
чунки бу пуллар томонидан киритилиб га бу пул маблағлари тегишли
бўлмаганлиги унинг умумий мулкка бўлган ҳуқуқини истисно
қилмайди.
Жавобгар нинг мазкур пул маблағлари амакисига тегишли бўлиб,
уларни отасидан олганлиги ва отасининг илтимоси билан қурилишга
тўлаб келганлиги, бу пуллар унга тегишли эмаслиги ҳақидаги важлари
эса бирон-бир далиллар билан исботланмаган.
Шу ўринда, судлов ҳайъати Олий суд Пленуми қарорининг
20-моддасига кўра суд томонидан фақат ишни кўриш вақтида амалда
мавжуд ҳамда эр-хотиннинг бирида ёки учинчи шахсларда (масалан,
ижара, мулкдан текин фойдаланиш, омонат сақлаш ва ш.к. шартномалар
бўйича) бўлган умумий мол-мулк бўлиниши лозимлиги ҳақидаги
тушунтиришларини қуйи турувчи судлар нотўғри талқин қилган деб
ҳисоблайди, чунки бу тушунтириш мулк ҳуқуқи мавжуд бўлган кўчар
ва кўчмас мулкларга дахлдордир.
Оила кодексининг 27, 28-моддаларига кўра, эр ва хотиннинг
умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра,
улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам,
шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги
улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби
билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Эр ва хотиннинг
умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро келишув асосида бўлиб
олиниши мумкин. Эр ва хотиннинг хоҳиши билан уларнинг умумий
мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ўзаро келишуви нотариал тартибда
тасдиқланиши мумкин. Низо туғилган ҳолларда эр ва хотиннинг
умумий мол-мулкини бўлиш, шунингдек эр ва хотиннинг
бу мол-мулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг шу
мол-мулкдаги улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги
4
никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса,
эр ва хотиннинг улушлари тенг деб ҳисобланади.
Ушбу қонун талабларига асосланиб, судлов ҳайъати низога сабаб
бўлган 271.400.000 сўм пул маблағлари тарафларга тенг ½ қисмдан
тегишли деб ҳисоблаб, ушбу маблағнинг ½ қисми, яъни
135.700.000 сўмни жавобгар дан даъвогар нинг фойдасига ундиришни
лозим топади.
Судлов ҳайъати, давлат божини тақсимлаш масаласини муҳокама
қилиб,
ФПК
138-моддаси
ва
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
Қонуннинг
19-моддасига
асосланиб
нинг
даъвоси
қаноатлантирилганлиги ва пул маблағлари тарафларга тенг
тақсимланганлиги боис, уларнинг ҳар биридан даъво баҳосининг
4% миқдорда 5.428.000 сўмдан давлат божи ундирилиши лозим
деб ҳисоблайди, даъвогар даъво ариза беришда 540.000 сўм давлат
божи тўлаганлигини инобатга олиб ушбу суммани чегирган ҳолда ундан
4.888.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 2-бандига
асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини бекор қилишни, даъво
аризани қаноатлантириш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул
қилишни, кассация протестини қаноатлантиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 2-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 22 июндаги
ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 августдаги ажрими бекор қилинсин,
иш бўйича янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин.
Даъвогар нинг жавобгар га нисбатан пул маблағларини никоҳ
давомида орттирилган умумий мулк деб топиб, улушини ундириш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
“” МЧЖ билан 2020 йил 29 майда тузилган шартнома асосида
томонидан
тўланган
271.400.000
сўм
пул маблағлари ва нинг никоҳ давомида орттирилган умумий мулки
деб топилсин ва уларнинг ҳар бирининг улуши ½ қисмдан белгилансин.
Жавобгар дан даъвогар нинг фойдасига умумий пул
маблағларининг
½ қисми ҳисобланган 135.700.000 сўм ундирилсин.
Даъвогар дан давлат фойдасига 4.888.000 сўм, жавобгар дан
5.428.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Кассация протести қаноатлантирилсин..
5
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
Ф.Турсунов
/имзо/
А.Касимов
Аслига тўғри, судья:
6