← Назад
Решение #1570822 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| аракатларида ЖПК | 83 | — | law | |
| аракатларида МЖтК | 52 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 41 | — | law | |
| нат кодекси | 100 | — | code_article | |
| нат кодекси | 276 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПКнинг | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1601-2203/84-сонли иш
судья: Д.Ортиқова
маърузачи: Т.Ражабов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил март ойининг 9 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмоновлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Ахмедов Олимхўжа
Мухаметхон ўғлининг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратурасига
нисбатан
Ўзбекистон
Республикаси
Бош
прокуратурасининг жавоб хатини ғайриқонуний деб топиш, ишга тиклаш ва
маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро
судининг 2022 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатиининг 2022 йил 6 декабрдаги
ажримига нисбатан даъвогар Ахмедов Олимхўжа Мухаметхон ўғлининг
берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар О.Ахмедов судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 4 ноябрдаги 6/4389482/21-сонли жавоб хатини ғайриқонуний деб топишни, Наманган вилоят
прокурорининг 2021 йил 11 октябрдаги 238-сонли ишдан бўшатиш ҳақидаги
буйруғини бекор қилишни, ўзини Наманган вилояти прокуратура
органларига қабул қилиб, охирги ишлаган лавозимига ишга тиклашни,
жавобгардан ўзининг фойдасига мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва
20.000.000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2022 йил
14 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар О.Ахмедовнинг даъво
талабининг ишга тиклаш, маънавий зарар ундириш ҳақидаги қисми
қаноатлантиришдан рад қилинган.
Даъво талабининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг
2021 йил 4 ноябрдаги 6/4-389482/21-сонли жавоб хатини ғайриқонуний деб
топиш қисми суднинг 2022 йил 14 сентябрдаги ажрими билан иш юритувдан
тугатилиб, даъвогарга келгусида мазкур талаб билан маъмурий судга
мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатиининг
2022 йил 6 декабрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Наманган
1
туманлараро судининг 2022 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар О.Ахмедов кассация
шикояти берган. Шикоятда даъво аризасида келтирган важларини,
шунингдек, интизомий жазо сифатида хизматдан бўшатилишида унинг содир
қилган хатти-харакати оғирлик даражасига, содир этилган ҳолатлар,
ходимнинг олдинги ҳулқ атвори ва ишга бўлган муносабатига мос
эмаслигини кўрсатиб, суд қарорларини бекор қилишни ва иш юзасидан
даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни
сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, жавобгар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар О.Ахмедов 2018 йил 9
июлдан прокуратура органларига хизматга қабул қилиниб, 2018 йил 30
декабрга қадар Наманган шаҳар прокуратураси нозири, 2019 йил 7 январдан
Андижон вилояти, Избоскан туман прокурори катта ёрдамчиси лавозимида
иш ўрганувчи, 2020 йил 21 февралдан Андижон вилояти, Избоскан туман
прокурори ёрдамчиси, 2020 йил 17 ноябрдаги 217-сонли буйруққа асосан
Наманган вилояти, Косонсой туман прокурорининг ёрдамчиси лавозимида
ишлаб келган.
Наманган вилоят прокурорининг 2021 йил 11 октябрдаги 238-сонли
интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруғи билан ўз хизмат вазифаларини
лозим даражада бажармасдан, “Касб одобномаси” талабларига риоя
қилмасдан, прокуратура органларининг нуфузига путур етказилишига сабаб
бўладиган хатти-ҳаракатлардан ўзини тиймасдан, номуносиб хатти-ҳаракат
содир этганлиги учун Косонсой туман прокурорининг ёрдамчиси,
3-даражали юрист О.Ахмедов интизомий жазо тариқасида эгаллаб турган
лавозимидан озод қилиниб, прокуратура органларидан бўшатилган.
Наманган вилоят шахсий хавфсизлик бўлими томонидан даъвогар
Ахмедов Олимхужа Мухаметхон ўғлининг 29.09.2021 йилдаги “Райхон”
савдо дўконидаги хатти харакати юзасидан олиб борилган хизмат текшируви
хулосасига кўра даъвогар Бош прокурорнинг 19.12.2018 йилдаги 208-сонли
буйруғи билан тасдиқланган прокуратура органлари ходимлари “Касбо
одобномасининг”
ахлоқ
одоб
нормаларини
бузганлиги,
хизмат
гувохномасидан фойдаланиш тартибини бузганлиги, прокуратура ходимига
нисбатан номуносиб хатти харакат содир этгани маълум қилинган.
2
Наманган вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш
бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчисининг 2021 йил
29 октябрдаги жиноят иши қўзғатишни рад этиш ва маъмурий
ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорига асосан, Косонсой
туман прокурорининг собиқ ёрдамчиси О.Ахмедов ҳаракатларида ЖПКнинг
83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилиб, О.Ахмедовни
ҳаракатларида МЖтКнинг 52-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик
аломатлари мавжуд бўлсада, ушбу қилмишлари учун вилоят прокурорининг
11.10.2021 йилдаги буйруғи билан жазо тариқасида эгаллаб турган
лавозимидан
озод
этилиб,
прокуратура
органлари
тизимидан
бўшатилганлиги, одиллик принципида ҳеч ким айнан битта қилмиши учун
икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги кўрсатилганлиги
инобатга олинган.
Шунингдек, Наманган шаҳар СЭОМ ва ВЖСБ эпидемология бўлими
эпидомологик ёрдамчиси И.Турсуновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 41-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш
қўзғатилиб, ҳужжатлар маъмурий жавобгарликка тортиш учун Наманган
шаҳар жиноят судига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2021 йил
11 ноябрдаги қарори билан ҳуқуқбузар И.Турсуновадан давлат фойдасига
1.350.000 сўм жарима ундириш белгиланган.
Шундан сўнг, даъвогар интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги буйруқни
бекор қилиш, лавозимига тиклаш ҳамда хизмат текширувини қайта
ўтказишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурага мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил
4 ноябрдаги 6/4-389582/21-сонли даъвогар О.Ахмедов номига берилган
жавоб хатида, ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқни, ўтказилган хизмат
текшируви хулосасини бекор қилиш учун асослар аниқланмаганлиги маълум
қилинган.
Даъвогар О.Ахмедов ўзининг даъво аризасига прокуратура
органларида ишлаган даврида хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан
бажариб келганини, иш берувчининг ишдан бўшатиш ҳақидаги 238-сонли
буйруғи асоссиз қабул қилинганлигини, буйруқда хизмат вазифасини бир
марта қўрол равишда бузганлиги исботлаб берилмаганлигини, ўзига
нисбатан вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш
бўлимида терговга қадар текширув якуни бўйича қарор қабул қилинмасдан
238-сонли буйруқ барвақт чиқарилганини, ўзига нисбатан ўтказилган хизмат
текшируви хулосасида ўзининг ҳаракатлари прокуратура ходимига
номуносиб ҳаракат деб топилгани, ўзи қилган қилмиш маъмурий жазога
лойиқ қилмиш ҳисобланиб, хизмат вазифаларини бир марта қўпол равишда
бузиш асоси мавжуд эмаслигини, ўзига нисбатан интизомий жазо қўллашда
содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу
3
хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори
инобатга олинмаганлигини асос сифатида келтирган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси биринчи
қисмига кўра, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам,
муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш
берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт.
Мазкур модданинг иккинчи қисми 4-бандида, ходимнинг ўз меҳнат
вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги. Ходим билан тузилган
меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат
вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати: ички меҳнат
тартиби қоидалари; корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида
тузилган меҳнат шартномаси; айрим тоифадаги ходимларга нисбатан
қўлланиладиган интизом ҳақидаги низом ва уставлар билан белгиланади.
Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бузиши қўпол тусга эгалиги ёки
эга эмаслиги ҳар бир муайян ҳолда содир қилинган ножўя ҳаракатнинг оғиренгиллигига ҳамда бундай бузиш туфайли келиб чиққан ёки келиб чиқиши
мумкин бўлган оқибатларга қараб ҳал этилади.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
12.09.2013 йилдаги ПҚ-2036-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон
Республикаси Прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ
тўғрисида Низомнинг 5-бўлимида интизомий жазолар кўрсатилган бўлиб, 43бандида хизмат вазифаларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда
бузганлиги учун хизматдан бўшатиш интизомий жазонинг тури сифатида
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 276-моддасида айрим
тоифадаги давлат хизматчиларининг меҳнат шартномасини бекор қилиш,
бошқа ишга ўтказиш, асоссиз равишда бошқа ишга ўтказиш ёки меҳнатга оид
муносабатларни бекор қилиш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарни
ундириш ва интизомий жазо бериш масалаларига тааллуқли меҳнат низолари
қонунда белгиланган тиартибда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.09.2013 йилдаги
ПҚ-2036-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси
Прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисида
Низомнинг меҳнат низоларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
томонидан кўриб чиқилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2013 йилдаги ПҚ
2036-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси
прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги
Низомнинг 43.бандига кўра, хизмат вазифасини мунтазам ёки бир марта
қўпол равишда бузганлиги учун хизматдан бўшатиш белгиланган.
Қуйидагилар хизмат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш деб
ҳисобланади:
узрли сабабларсиз прогул қилиш (шу жумладан иш куни давомида
ишда уч соатдан ортиқ бўлмаслик);
4
хизматга маст холда келиш, шунингдек, иш жойида спиртли
ичимликлар истеъмол қилиш;
жиноий жазоланадиган қилмиш ёки прокуратура органлари ходимига
номуносиб ножўя хатти-харакат содир этиш;
прокурорлар ва терговчиларнинг қасамёдини бузиш.
Низомнинг 45-бандига кўра ҳар бир ножўя хатти ҳаракат учун фақат
битта интизомий жазо қўллаш мумкин.
Ўзбекситон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланган
“ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказиш ва уларни хизмат
вазифаларини бажаришдан вақтинча озод қилиш тартиби тўғрисида”ги
Йўриқноманинг 2.бандига кўра, прокуратура ходимига номуносиб хатти
ҳаракатлар-ходимнинг ҳуқуқи мақомига хос бўлмаган ва умумэътироф
этилган одоб-ахлоқ нормаларига зид, шунингдек, маъмурий жавобгарликка
асос бўладиган қилмишлар.
Наманган вилоят прокурори томонидан даъвогарни ўз ҳизмат
вазифасини бир марта қўпол равишда бузгани яъни прокуратура органлари
ходимига номуносиб ножўя хатти-харакат содир этгани учун ишдан
бўшатилган бўлиб, даъвогарнинг хатти ҳаракатида маъмурий ҳуқуқбузарлик
холати бўлсада аммо даъвогарга бир марта интизомий жазо қўлланилгани
учун уни икки марта жавобгарликка тортиш мумкин эмаслиги инобатга
олинган.
Юқоридаги иш ҳолатларидан кўринадики, даъвогар О.Ахмедовни
хизатдан бўшатиш учун Юқорида клтирилган Низомда назарда тутилган
асослар мавжуд бўлган шунга кўра, судлар даъвогарнинг даъво талабларини
рад қилиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келганлар. Ушбу хулосалар
билан кассация инстанцияси суди клишади.
Шунингдек, кассация шикоятида келтирилган О.Ахмедовга нисбатан
қўлланилган интизомий жазо содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай
даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг
олдинги иши ва хулқ-атвори инобатга олинмаган ҳолда қўлланилганлиги
ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, ушбу ҳолатда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 13.09.2013 йилдаги ПҚ 2036-сонли Қарори
билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва
муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низомнинг 43.бандида назарда
тутилган хизматдан бўшатиш учун назарда тутилган асослар мавжудлигини,
бундай ҳолатда ушбу қўлланилган интизомий жазони содир этилган хаттиҳаракатга нмутаносиб деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли
кассация инстанцияси суди кассация шикоятда келтирилган важлар суд
қарорларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
5
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро
судининг 2022 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатиининг 2022 йил 6 декабрдаги
ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Кассация инстанцияси суди суд ҳаражатлари масаласини муҳокама
қилиб, даъвогар меҳнат низоси бўйича суд ҳаражатларидан озод
қилинганлигини инобатга олади.
Баён этилганларга кўра, ФПКнинг 419-моддаси 1-бандини қўллаб,
судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Наманган туманлараро судининг 2022 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ва Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатиининг 2022 йил 6 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Б.А.Тангабаев
Н.Б.Рахмонов
Нусҳа аслига тўғри, судья
6