← Назад
Решение #1572196 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| зССР ЖК | 125 | 3 | law | |
| нат кодекси | 215 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 15 | — | law | |
| Судлар ФПК | 15 | — | law | |
| нат кодекси | 189 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 999 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 399-1 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 3991 | — | code_article | |
| бандида ва | 3993 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1704-2202/2681-сонли иш
судья: А.Джалилов
маърузачи: М.Ахмадалиева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил март ойининг 9 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмоновлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Турсункулов
Назиржон Хамракуловичнинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш Департаменти ишлаб
чиқаришни ташкил этиш бошқармасига нисбатан соғлиққа етказилган
зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан
қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг
2022 йил 6 июндаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 августдаги ажримига
нисбатан даъвогар Турсункулов Назиржон Хамракулович томонидан
келтирилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Н.Турсункулов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги
жазони ижро этиш Департаменти ишлаб чиқаришни ташкил этиш
бошқармасидан соғлигига етказилган зарар натижасида йўқотилган иш
ҳақини 70 фоизини аниқлаб, моддий зарарни ундиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил
6 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси рад қилинган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 26 августдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Суд хужжатларидан норози бўлиб, даъвогар Турсункулов Назиржон
Хамракулович томонидан кассация шикояти келтирилган. Шикоятда суд
қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув
қарори қабул қилиш сўралган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
1
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш хужжатларидан кўринишича, Пахтаобод район халқ судининг 1985
йил 18 декабрдаги ҳукми билан Н.Турсункулов ЎзССР ЖК 125-моддасининг
3-қисми билан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум
этилиб, жазони қаттиқ режимли меҳнат колонияларида ўтаттириш
белгиланган.
Н.Турсункулов жазони ўташи учун УЯ-64/1 муассасасига юборилган.
Ушбу муассаса ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти ишлаб чиқаришни ташкил этиш
бошқармасига қарашли 21-сон жазони ижро этиш колонияси ҳисобланади.
Даъвогар жазони ўтаётган вақтида шу колониянинг ишлаб чиқариш
корхонасида таъмирловчи-механик вазифасига ишга жалб этилиб, ишлаб
турган вақтида, яъни
1987 йил 26 октябрда содир этилган ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли соғлигига зарар етказилган ва
натижада чап қўлининг 1,2,3-бармоқларини ишлаб турган барабан ўраб
кетган.
Ушбу содир бўлган ҳодиса юзасидан 1987 йил 27 октябрда “Ишлаб
чиқариш бахтсиз ҳодисаси ҳақида” 10-сонли далолатнома (АКТ)
расмийлаштирилган.
Даъвогар ушбу бахтсиз ҳодиса туфайли соғлигига етказилган зарарни
ундириш чораларини вақтида кўрмаганлигини, ушбу етказилган зарар
миқдорини аниқлаб, ундириб беришни сўраган.
1987 йил 27 октябрда “Ишлаб чиқариш бахтсиз ҳодисаси ҳақида”
тузилган
10-сонли
далолатномада
бахтсиз
ҳодисага
сабаб
Н.Турсункуловнинг техника хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда
бузганлиги, яъни ўзбошимчалик билан ҳаракат қилганлиги кўрсатилган.
Судлар даъвогар даъвони исботлаб бера олмаганлиги, бахтсиз ходиса
даъвогарнинг айби билан содир бўлганлиги асоси билан даъвони рад этиш
ҳақида барвақт хулосага келганлар.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 215-моддасига кўра
ходимларга техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин
чиқишдан сақланиш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари
ҳақида йўл-йўриқлар бериш ҳамда ходимларнинг меҳнатни муҳофаза
қилишнинг ҳамма талабларига риоя этишларини доимий равишда текшириб
бориш вазифаси иш берувчи зиммасига юклатилади.
Иш берувчи ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича
ўқишларини таъминлаши ва уларнинг билимларини текшириб туриши шарт.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувдан, йўл-йўриқдан ўтмаган ва
билимлари текширилмаган ходимларни ишга қўйиш тақиқланади.
Ишни кўриш жараёнида судлар иш учун аҳамиятга эга бўлган
ҳолатларни тўлиқ аниқламаганлар.
2
Жумладан, судлар ишни кўришда даъвогар Н.Турсунқуловга техника
хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин чиқишдан сақланиш ва
меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари ҳақида йўл-йўриқлар
берилганлиги, у техника хавфсизлиги қоидалари билан иш берувчи
томомнидан таништирилган ёки таништирилмаганлигини текширмаганлар.
Н.Турсунқуловни
техника
хавфсизлиги
қоидалари
билан
таништирилганлигига оид ҳужжатларни талаб қилиб олмаганлар.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 15-моддасига кўра суд тақдим
этилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан, ишнинг
ҳақиқий ҳолатларини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар
тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш учун қонунга мувофиқ чоралар
кўришга ҳақли.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятларини тушунтириши, уларни процессуал ҳаракатларни амалга
ошириш ёки амалга оширмаслик оқибатлари тўғрисида огоҳлантириши
ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишида
кўмаклашиши керак.
Судлар ФПКнинг 15-моддаси талабларига риоя қилмасдан, ишнинг
ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш чораларини кўрмасдан даъвогар ўз даъво
талабларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаб бера олмаганлиги
асоси билан даъвони рад қилиш ҳақида барвақт хулосага келганлар.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 189-моддаси тўртинчи
қисмига кўра ўз меҳнат вазифаларини бажараётган вақтида юқори хавф
манбаи натижасида ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни иш берувчи,
башарти зарар уни бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли ёки
жабрланувчи қасддан қилганлиги оқибатида келиб чиққанлигини исботлаб
беролмаса, тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 999-моддасига кўра фаолияти
теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган юридик шахслар ва
фуқаролар (транспорт ташкилотлари, саноат корхоналари, қурилишлар,
транспорт воситаларининг эгалари ва бошқалар) ошиқча хавф манбаи
етказган зарарни, агар зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки
жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганини
исботлай олмасалар, тўлашлари шарт.
Зарарни тўлаш мажбурияти ошиқча хавф манбаига мулк ҳуқуқи,
хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи ёхуд бошқа ҳар
қандай қонуний асосда (мулкий ижара шартномаси, транспорт воситасини
бошқариш ҳуқуқини берадиган ишончнома, тегишли органнинг унга ортиқча
хавф манбаини топшириш тўғрисидаги фармойишига кўра ва ҳоказо) эгалик
қилувчи юридик шахс ёки фуқарога юкланади.
Мазкур фуқаролик ишини кўриб мазмунан ҳал қилишда судлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро
этиш департаменти ишлаб чиқаришни ташкил этиш бошқармасига қарашли
21-сон жазони ижро этиш колониясига қарашли корхона саноат корхонаси
3
ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслиги, фаолияти атрофдагиларга ошиқча хавф
манбаи ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигини теширмаганлар, ушбу ҳолатга
тегишли ҳуқуқий баҳо бермаганлар.
Бу эса судлар томонидан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ
аниқланмаганлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 399-1-моддаси биринчи қисми 1бандига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ
аниқланмаганлиги суд ҳужжатини апелляция тартибида бекор қилишга ёки
ўзгартиришга асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 4-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ушбу Кодекс 3991-моддаси биринчи қисмининг 1бандида ва 3993-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган
асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган
суд инстанциясига юборишга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра кассация инстанция суди мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 августдаги ажримини бекор қилишни ва
ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим
топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 4-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 августдаги
ажрими бекор қилинсин ва фуқаролик иши янгидан кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Б.А.Тангабаев
Н.Б.Рахмонов
Нусҳа аслига тўғри, судья:
4