Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2201/6471 Дата решения 06.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MUZAYANA TEX GROUP" MAS`ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT Ответчик / Подсудимый Ибрагимов Марибжон Хакимович
Source ID 64453018c23e4c0c37147d7d Claim ID 4071035 PDF Hash 40308e5257b2c503... Загружено 09.04.2026 19:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
збекистон Республикаси ФК нинг 212-моддаси збекистон Республикаси ФК 212 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1706-2201/6471-сонли иш судья: Т.Н.Мадрахимов маърузачи: Ч.Р.Исмоилова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил март ойининг 6 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Н.Б.Рахмонов ва Б.А.Тангбаевлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар «MUZAYANA TEX GROUP» МЧЖнинг жавобгар Ибрагимов Марибжон Хакимовичга нисбатан ноқонуний қурилмани буздириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2022 йил 28 октябрда ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги ажримига нисбатан жавобгар Ибрагимов Марибжон Хакимовичнинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар «MUZAYANA TEX GROUP» МЧЖ судга жавобгар Ибрагимов Марибжон Хакимовичга нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, Хўжаобод шаҳар, “Бахрин” МФЙ, Лайлак уя кўчасида жойлашган 1448.0 квадрат метр ер майдонида жойлашган қурилиш майдони 679.0 квадрат метр, умумий фойдаланиш майдони 733.70 квадрат метр бўлган “Меҳмонхона” бино-иншоотини 2019 йил 29 ноябрдаги бинони олди-сотди шартномасига асосан сотиб олганлигини, мазкур бино-иншоотлар «MUZAYANA TEX GROUP» МЧЖга тегишли эканлигини, мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганлигини, ушбу ўзига тегишли ер майдонида жавобгар М.Ибрагимов томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмалар қурганлигини, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар давлат рўйхатидан ўтмаганлигини, бироқ жавобгар М.Ибрагимов “Меҳмонхона” биносини бўшатмаётганлигини, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни бузишдан бош тортаётганлигини билдириб, ўзига тегишли 1448.0 квадрат метр ер майдонида жойлашган ноқонуний қурилмаларни буздиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар «MUZAYANA TEX GROUP» МЧЖга тегишли Хўжаобод шаҳар, “Бахрин” МФЙ, Лайлак уя кўчасида 1448.0 кв. метр ер майдонида жойлашган “Меҳмонхона” бино-иншоотлари ҳудудида жами 1 қурилиш майдони 408.91 кв. метрда жойлашган “Оққайин” ошхонаси ва ошхона бино-иншоотлари жавобгар Ибрагимов Марибжон Хакимович томонидан мажбурий тартибда буздириш белгиланган.. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Ибрагимов Марибжон Хакимович томонидан кассация шикояти келтирилган. Шикоятда низоли ер майдонида жойлашган Лайлак уя кўчаси 5-манзилда жойлашган “Меҳмонхона” биноси еридан ташқари хусусийлаштирилганлигини, мазкур ҳолат мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери билан тасдиқланганлиги, бундан ташқари 1448,0 квадрат метр ер майдонида 12 та тадбиркорнинг савдо дўконлари мавжуд бўлиб улар ишга жалб қилинмаганлигини билдириб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Хўжаобод шаҳар, “Бахрин” МФЙ, Лайлак уя кўчасида 1448.0 квадрат метр ер майдонида жойлашган қурилиш майдони 679.0 квадрат метр умумий фойдаланиш майдони 733.70 квадрат метрни ташкил этадиган “Меҳмонхона” бино-иншоотлари 2019 йил 29 ноябрдаги “Бино олди-сотди шартномаси”га асосан даъвогар «MUZAYANA TEX GROUP» МЧЖга тегишли бўлиб, мулк ҳуқуқи 2020 йил 21 январда давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъвогар ўзининг даъво аризасига ойдинлик киритиб, жавобгар М.Ибрагимов низоли жойда ўзбошимчалик билан фойдаланиб келаётганлиги учун даъво аризасида ноқонуний қурилган қурилма қанча майдонни эгаллаганлигини аниқлаш имкони бўлмаганлигини, мутахассислар томонидан жойига бориб ўрганилганидан сўнг аниқлик киритилганлигини, М.Ибрагимовга эгалиги қайд қилинган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари”ни кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлганлиги учун туман ҳокимининг қарорлари юзасидан Андижон туманлараро судида низолашилаётганлиги, даъво аризасида М.Ибрагимовга тегишли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари”ни буздиришни назарда тутмаганлигини, мутахассис хулосасида илова қилинган чизмада 3-рақам билан кўрсатилган 331.37 квадрат метр ер майдонида жойлашган “Оққайин” ошхонаси ва 5рақам билан кўрсатилган 77.54 квадрат метр ер майдонида жойлашган ошхона бино иншоотлари, яъни жами қурилиш майдони 408.91 квадрат метрни ташкил этган ноқонуний қурилмаларни буздиришни сўраганлигини маълум қилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ажрими билан кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан мутахассис хулосаси олинган бўлиб, унга кўра Хўжаобод шаҳар, “Бахрин” МФЙ, Лайлак 2 уя кўчасида жойлашган 1448.0 квадрат метр ер майдонида жойлашган қурилиш майдони 679.0 квадрат метр умумий фойдаланиш майдони 733.70 квадрат метрни ташкил этадиган “Меҳмонхона” бино-иншооти 2019 йил 29 ноябрдаги “Бино олди-сотди шартномаси”га асосан даъвогар «MUZAYANA TEX GROUP» МЧЖга тегишли эканлиги, 2020 йил 21 январда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, ҳуқуқий ҳужжатга асосан даъвогарга тегишли умумий ер майдони 1448.0 квадрат метрни ташкил этишлигини, даъвогарга тегишли ер майдонида иккита ифодали ҳужжатсиз бино иншоотлар мавжудлиги, ушбу бинолар хулосага илова сифатида берилган чизмада 3рақамли “Оққайин” ошхонаси 331.37 квадрат метр ер майдонида жойлашган ва 5-рақам билан ифодаланган бино-иншоотлар 77.54 квадрат метр ер майдонида жойлашганлиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, ушбу бино иншоотларга нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги ҳамда мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Ўзбекистон Республикаси ФК нинг 212-моддаси талабига асосан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Андижон вилоят бошқармасининг 1998 йил 15 июндаги 615-сонли буйруғига ва 1998 йил 16 июндаги 259-сонли давлат ордерига асосан “Меҳмонхона” бино иншооти “Хожимурод” хусусий корхонасига тегишли бўлган. Ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқини белгиловачи давлат актига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдонлари кўрсатиб ўтилган. Мазкур актга асосан Хўжаобод туман ҳокимининг 1995 йил 28 августда 358-қ сонли қарори билан 1448,0 квадрат метр ер майдони бириктириб берилган. 3 Хўжаобод шаҳар, “Бахрин” МФЙ, Лайлак уя кўчаси 5-уйда жойлашган “Хожимурод” хусусий корхонаси (раҳбари, таъсисчиси М.Ибрагимов) ЧЭКИ АТБ “Ҳамкорбанк”дан Хўжаобод тумани, Ўзбекистон массиви худудида жойлашган кўл ҳавзасида аҳолининг оммавий дам олишларига шароитлар яратиш мақсадида қурилиши тугалланмаган “Оқ қуш” кафесини сотиб олиш мақсадида 500.000.000 сўм кредит олган. Хўжаобод туман 1-сон давлат нотариал идораси томонидан 2017 йил 15 июндаги кўчмас мулкларни (навбатдаги) гаровга қўйиш ҳақидаги (ипотека) шартномасига асосан “Хожимурод” хусусий корхонаси ўзига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Андижон вилоят бошқармасининг 1998 йил 15 июндаги 615-сонли буйруғига ва 1998 йил 16 июндаги 259-сонли давлат ордерига асосан тегишли бўлган Хўжаобод шаҳар, Бахрин МФЙ, Лайлак уя кўчаси 5-манзилда 1148,0 квадрат метр ер майдонида жойлашган 38 хонадан иборат “Меҳмонхона” бино иншоотини ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйган. Гаров шартномаси “Хожимурод” хусусий корхонасининг раҳбари М.Ибрагимов томонидан имзоланган. Кредит қарздорлиги қопланмаганлиги боис банк низоли бино иншоотни 2019 йил 29 ноябрда «MUZAYANA TEX GROUP» МЧЖга сотган. Жамиятнинг Хўжаобод шаҳар, “Бахрин” МФЙ, Лайлак уя кўчаси 5-манзилда 1148,0 квадрат метр ер майдонида жойлашган “Меҳмонхона” бино иншоотига бўлган мулк ҳуқуқи 2020 йил 21 январда давлат рўйхатидан ўтказилган. Ҳозирда мулк эгаси «MUZAYANA TEX GROUP» МЧЖ ҳисобланади. Жавобгар ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани ким томонидан қурилганлиги аниқланмаганлиги, судга тааллуқлилиги масаласи ҳал қилинмаганлигини билдирган бўлсада, иш ҳужжатларидан аниқланган ҳолатлар мазкур қурилмалар М.Ибрагимов томонидан қурилганлиги кўрсатади. Ишда жавобгар томонидан тақдим қилинган қарорлар мавжуд бўлиб, унга кўра, Хўжаобод туман ҳокимининг 2008 йил 13 мартдаги 122-к сонли қарори билан “Хожимурод” хусусий корхонасига собиқ меҳмонхонанинг олди ва ён томонларига вақтинчалик маиший хизмат ва савдо дўконларини лойиҳалаб қуриш учун 478 квадрат метр ер участкаси ажратиб бериш белгиланган. “Хожимурод” хусусий корхонаси умумий йиғилишининг 2008 йил 20 апрелдаги 7-сонли қарори билан савдо дўконларини қуриб битказиш М.Ибрагимовга топширилган. Мазкур йиғилиш кун тартибида корхонага ажратилган ер майдонига савдо дўконлари қурилишини бошлаб бўлиб, ўша вақтда корхона раҳбари бўлган М.Ибрагимова савдо дўконлари қуриш учун 200.000.000 сўм пул маблағлари кетишини, лекин корхонада пул маблағлари йўқлигини билдирган. Таъсисчи М.Ибрагимов йиғилишда сўз олиб, 4 қурилишларни ўзининг шахсий маблағлари хисобига қуришга розилик сўраган. Юқоридагиларга кўра судлар қурилишлар М.Ибрагимов томонидан амалга оширилганлиги ҳақида тўғри хулосага келган. Хўжаобод туман ҳокимининг 2009 йил 19 январдаги 37к сонли қарори билан Хўжаобод шаҳар, “Бахрин” МФЙ, Лайлак уя кўчасида жойлашган фуқаро Ибрагимов Марибжон томонидан қуриб битказилган 11 дона умумий майдони 201,34 квадрат метр бўлган “Савдо дўконлари”, 8 дона умумий майдони 145, 44 квадрат метр бўлган маиший хизмат шахобчалари, 3 дона 18 ўринли “Умумий овқатланиш шахобча”лари бинолари умумий фойдаланишга қабул қилинган ва фуқаро М.Ибрагимов номига эгалик ҳуқуқи белгиланган. Бундан ташқари, М.Ибрагимов ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани “Хожимурод” хусусий корхонаси томонидан қурилганлигини тасдиқловчи бирон бир далилларни судга тақдим қилмаган. Даъвогарнинг даъво талаби ўзига тегишли ер майдонидаги ноқонуний қурилган 408,91 квадрат метрдан иборат бино иншоотларни буздиришдан иборат. Судлар «MUZAYANA TEX GROUP» МЧЖга тегишли 1448.0 квадрат метр ер майдонидаги жавобгар М.Ибрагимов томонидан ўзбошимчалик билан қурилган 408.91 квадрат метрда жойлашган бино-иншоотларга нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслигини, мулк ҳуқуқи давлат рўйхатига олинмаганлигини, ушбу бино-иншоотларни даъвогарга тегишли ер майдонида жойлашганлигини инобатга олиб, низоли ер майдонида жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни буздириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келганлар. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди юқорида келтирилган асосларга кўра келишади. Юқоридаги келтирилган асосларга кўра кассация инстанцияси суди қуйи судларининг хулосалари билан тўлиқ келишади ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2022 йил 28 октябрда ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати 5 АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2022 йил 28 октябрда ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар Ибрагимов Марибжон Хакимовичдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 75.000 сўм ундирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Н.Б.Рахмонов Б.А.Тангабаев Нусҳа аслига тўғри, судья 6