Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1704-2202/8892 Дата решения 06.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Маматова Ферузахон Акрамжон қизи Ответчик / Подсудимый АНДИЖАНСКОЕ ОТДЕЛЕНИЕ МИКРОКРЕДИТБАНКА
Source ID 6452719cc23e4c0c3714a81f Claim ID 4071031 PDF Hash 4da3b937fdc3be1a... Загружено 09.04.2026 19:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
аролик кодексининг 283-моддаси аролик кодекси 283 code_article
ушбу Кодекс 274-моддаси ушбу Кодекс 274 code_article
ювчи ушбу Кодекс 276-моддаси ювчи ушбу Кодекс 276 code_article
ушбу Кодекснинг 281-моддаси ушбу Кодекс 281 code_article
агар гаровга олувчи ушбу Кодекс 282-моддаси агар гаровга олувчи ушбу Кодекс 282 code_article
аролик кодексининг 341-моддаси аролик кодекси 341 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2003/4746-сонли иш судья: А.А.Джалилов маърузачи: Ч.Р.Исмоилова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил март ойининг 6 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмоновлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Маматова Ферузахон Акрамжон қизини жавобгар “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиалининг Пахтаобод банк хизматлар марказига нисбатан гаров шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 17 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримига нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиали манфаатида берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Маматова Ферузахон Акрамжон қизи судга АТБ “Микрокредитбанк» Андижон вилоят минтақавий филиали Пахтаобод банк хизматлар марказига нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, Пахтаобод туман 1-сон давлат нотариал идораси томонидан 2020 йил 26 мартда реестрга 202000629001968 рақам билан қайд этилган гаров шартномасини бекор қилишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 17 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилиб, 2020 йил 26 мартда Пахтаобод туман 1-сонли давлат нотариал идорасида реестрга 202000629001968 рақам билан қайд этилган гаров шартномаси бекор қилинган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томомнидан жавобгар “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиали манфаатида кассация шикояти берилган. Шикоятда “Тафаккур ташаббуси” МЧЖнинг кредит қарзи тўлиқ ёпилмаганлиги сабабли гаровни бекор қилишга банк норозилигини кўрсатиб, суд қарорларини бекор қилиш ва даъвони рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарор қабул қилиш сўралган. 1 Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра уни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиали Пахтаобод банк хизматлар маркази билан “Тафаккур ташаббуси” МЧЖ ўртасида 2020 йил 24 мартда 38-сонли кредит шартномаси тузилган, кредит шартномасига асосан жамиятга банк томонидан 36 ой муддатга йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 900.000.000 сўм кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида Пахтаобод туман 1-сон давлат нотариал идораси томонидан 2020 йил 26 мартда реестрга 202000629001968 рақам билан қайд этилган гаров шартномасига асосан Ф.Маматовага тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ГБАСПГ NEXIA -3 русумли давлат белгиси 60 А 004 ОА бўлган автомашина, Пахтаобод туман, “Нодирабегим” МФЙ ҳудудидаги 174.41 кв метрдан иборат ер майдонида жойлашган, умумий фойдаланиш майдони 127.30 кв метр, умумий қурилиш майдони 151.04 кв метрдан иборат савдо дўкони бино-иншооти, фуқаро А.Хамидовга тегишли, 2013 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 60 Р 175 LА бўлган ISUZU SAZ NQR71 PL юк автомашинаси ва 2013 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 60 N 364 NА бўлган ISUZU SAZ NQR71 PL юк автомашинаси гаровга қўйилган. “Тафаккур ташаббуси” МЧЖ кредит шартномаси шартларини бажармасдан, кредит маблағларни ўз вақтида тўламаганлиги учун Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг банк манфаатини кўзлаб кредит қарздорлик ва унга хисобланган фоизларни ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш ҳақидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2021 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилган. “Тафаккур ташаббуси” МЧЖ ҳисобидан банк фойдасига кредитдан бўлган жами 550.592.000 сўм қарздорлик ундирилган ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш белгиланган. “Тафаккур ташаббуси” МЧЖ томонидан ижро давомида фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2021 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори ижроси тўлиқ таъминланиб, 550.592.000 сўм қаздорлик қопланган. Бу ҳақда мажбурий ижро бюросининг Избоскан туман бўлими давлат ижрочисининг 2022 йил 18 июлдаги ижро иши юритишни тамомлаш ҳақида қарори мавжуд (ишни 41 в.) 2 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 283-моддасига кўра, гаров қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: 1) гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида; 2) ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар бўлганида гаровга қўювчининг талаби билан; 3) гаровга қўйилган ашё нобуд бўлганида ёки гаровга қўйилган ҳуқуқ бекор бўлганида, башарти гаровга қўювчи ушбу Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланган бўлмаса; 4) гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, шунингдек уни реализация қилиш мумкин бўлмаган тақдирда (ушбу Кодекснинг 281-моддаси). Ипотека тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилган реестрда ипотека тугатилганлиги тўғрисида белги қўйилган бўлиши керак; 5) агар гаровга олувчи ушбу Кодекс 282-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, бундан гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинмаганлиги ва талаблари гаров билан таъминланмаган кредиторларнинг ўз талабларини қаноатлантириш учун мазкур мол-мулкни қабул қилишни рад этганлиги ҳоллари мустасно. Гаров билан таъминланган мажбурият бажарилиши натижасида ёки гаровга қўювчининг талаби билан гаров бекор бўлганида (ушбу Кодекс 274моддасининг учинчи қисми) ихтиёpида гаровга қўйилган мол-мулк бўлган гаровга олувчи уни дарҳол гаровга қўювчига қайтариб бериши шарт. “Тафаккур ташаббуси” МЧЖ кредитдан бўлган қарздорликни ўз вақтида тўламаганлиги учун банк фойдасига суднинг юқоридаги қайд этилган ҳал қилув қарори билан муддатидан олдин кредит қарздорлик ва унга ҳисобланган фоизлар ундирилган. “Тафаккур ташаббуси” МЧЖ томонидан суд қарорида кўрсатилган қарздорлик тўлиқ қопланган бўлсада, банк яъни гаровга олувчи гаровга қўйилган мол-мулкларни гаровга қўювчига қайтариб бермаган. Банк томонидан суднинг ҳал қилув қарори чиққанидан сўнг ҳам асоссиз равишда банк фоизи ҳисоблаб келган. Гаров билан боғлиқ мажбуриятлар жамият томонидан бажарилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 341-моддасида мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлади. Шундан келиб чиқиб, судлар асосли равишда даъвони қаноатлантириш ва гаров билан таъминланган мажбурият бажарилганлиги сабабли гаровни бекор қилиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келганлар. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди юқорида келтирилган асосларга кўра келишади. Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси қуйи судларнинг хулосалари билан келишган ҳолда суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ушбу хулосалари билан асосли равишда келишган. 3 Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 17 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Кассация инстанцияси суди суд ҳаражатлари масаласини муҳокама қилиб, кассация шикояти банк манфаатида келтирилганлиги ва шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги сабабли 300.000 сўм миқдоридаги давлат божи ва 75.000 сўм миқдоридаги ишни видеоконфренцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиалидан ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 17 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиалидан давлат фойдасига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиалидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 75.000 сўм ундирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Б.А.Тангабаев Н.Б.Рахмонов Нусҳа аслига тўғри, судья 4