← Назад
Решение #1576254 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| лмаганлмиги сабабли ЖПК | 83 | — | law | |
| исми ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 124 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 153 | — | law | |
| ФПКнинг | 124 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 150 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 153 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1103-2103/3262
Кассация иши № 12-1412-22
судья: Г.Тожибоева
маърузачи: Н.Акбарова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил март ойининг 03 куни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: А.Икромов,
ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Ш.Ибрагимов ва
даъвогар ларнинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгарлар , , ўғли,
тумани 1-сон давлат нотариал идораси, Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси хузуридаги кадастр агентлиги туман филиали
ва туман Давлат архиви бўлимига нисбатан тумани Халқ депутатлари
кенгаши ижроия қўмитасининг 1991 йил 21 июлдаги 307/2-сонли
қарорини, 2007 йил 17 августдаги олди-сотди шартномасини, 2017 йил
30 августдаги ҳадя шартномасини, 2021 йил 28 апрелдаги олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва уйга киритиш ҳақидаги
даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 03 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 28 январдаги ажримига нисбатан даъвогар
келтирган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
тумани Халқ депутатлари кенгаши ижроия қўмитасининг 1991 йил 21
июлдаги 307/2-сонли қарорини, 2007 йил 17 августдаги олди-сотди
шартномасини, 2017 йил 30 августдаги ҳадя шартномасини, 2021 йил
28 апрелдаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва
тумани, “” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси уйга киритишни сўраган.
Даъвогар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда у
томонидан ўтказиб юборилган даъво муддатини узрли деб топиб,
даъво муддатини тиклашни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг
2021 йил 03 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар нинг даъво
талаблари рад этилган.
1
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 28 январдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув
қарорини “даъвогар нинг 2007 йил 17 августдаги олди-сотди
шартномасини ҳамда 2017 йил 30 августдаги ҳадя шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш” ҳақидаги даъво талабини иш юритишдан
тугатиш”га оид қисми бекор қилиниб, янги ҳал қилув қарорига асосан
даъвогар нинг 2007 йил 17 августдаги олди-сотди шартномасини ва
2017 йил 30 августдаги ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги даъво талаби рад қилинган.
Даъвогар дан давлат фойдасига 5.000.000 сўм давлат божи
ундирилган.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини
бекор қилиб, унинг даъво талабларини қаноатлантиришни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, даъвогар ва адвокатининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг
3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига
қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан
қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда
қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ
ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра,
билан 1990 йил 23 июнда қонуний
никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуриб, уч нафар фарзандли бўлиб, 2014
йил февраль ойига қадар тумани, “” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси -уйда
(кейинги ўринларда низоли уй деб юритилади) яшаб келишган.
Суднинг 2017 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан билан
ажрашган.
тумани Халқ депутатлари кенгаши ижроия қўмитасининг 1991
йил 21 июлдаги 307/2-сонли қарорига асосан низоли уй нинг эгалик
ҳуқуқи эътироф этилган ва 2002 йил 22 майда давлат рўйхатидан
ўтказилган.
тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идорада
2007 йил 17 августда тасдиқланган олди-сотди шартномасига кўра,
низоли уйни га сотган.
тумани 1-сонли давлат нотариал идорасида 2017 йил 30 августда
тасдиқланган ҳадя шартномасига кўра, низоли уйни га ҳадя қилган.
2
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди апелляция
инстанциясининг 2019 йил 30 январдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2018 йил 03
декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар нинг жавобгар ва
бошқаларга нисбатан уй-жойдан бошқа турар жой бермасдан кўчириш
ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгарлар
ва
М.Ибрагимовалар икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан
низоли уйдан мажбурий тартибда кўчирилган.
Жавобгар нинг жавобгар ва бошқаларга нисбатан уй-жой олдисотди шартномаси ва ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги қарши даъво талаби рад этилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг
2019 йил 05 сентябрдаги ажрими билан аризачи нинг 2018 йил 3
декабрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор
қилиш тўғрисидаги аризаси рад қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг
2020 йил 02 мартдаги ажрими билан аризачи нинг 2018 йил 3
декабрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор
қилиш тўғрисидаги нинг аризаси рад қилинган.
Тошкент вилояти тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ жиноят ишини
қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги 2019 йил 31 июлдаги қарорига кўра,
Ф.Агзамова, С.Саидумонов, И.Дадабоевларнинг ҳаракатида ЖКда
назарда тутилган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари
бўлмаганлмиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси, 2-бандига кўра жиноят
ишини қўзғатиш рад қилинган.
, ҳамда номаълум шахсларнинг ҳаракатларида ЖКнинг 228моддаси 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноят аломатлари билан
бўлган қисми ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан
жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли ҳаракатдан
тугатилган.
туман маъмурий судининг 2019 йил 23 июлдаги ҳал қилув
қарорига кўра, аризачи нинг туман ҳокимлиги, манфаатдар учинчи
шахслар ва ларга нисбатан тумани Халқ депутатлари кенгаши ижроия
қўмитасининг 1991 йил 21 июлдаги 307/2-сонли қарорини ҳақиқий
эмас деб топиш хақидаги аризаси рад қилинган.
туман маъмурий судининг 2019 йил 20 августдаги ҳал қилув
қарорига кўра, аризачи нинг тумани Халқ депутатлари кенгаши
ижроия қўмитасининг 1991 йил 21 июлдаги 307/2-сонли қарорини
“Ермулккадастри” ДК туман филиали томонидан 2002 йил 22 майда 7-
3
3433-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳаракатини қонунга
хилоф деб топиш ҳақидаги аризаси рад этилган.
Аризанинг
тумани Халқ депутатлари ижроия қўмитасининг
1991 йил 21 июлдаги “турар ва нотурар жойга мулк ҳуқуқини тан олиш
ҳақидаги қарорини қонунга хилоф деб топишга оид қисми бўйича иш
юритиш тугатилган.
Сирдарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг
2019 йил 15 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган
ва аризачи нинг аризаси қисман қаноатлантирилиб, “Ер тузиш ва
кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси туман филиалининг 2002 йил
22 майдаги аризачи нинг турар-жойга бўлган эгалик ҳуқуқини давлат
рўйхатидан ўтказишга оид ҳаракати қонунга хилоф деб топилган.
Аризачи нинг
тумани Халқ депутатлари кенгаши ижроия
қўмитасининг 1991 йил 21 июлдаги 307/2-сонли қарорини қонунга
хилоф деб топишга оид талаби иш юритишдан тугатилган.
тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идорасида
2021 йил 28 апрелда тасдиқланган олди-сотди шартномасига кўра,
низоли уйни Ж.Йўлдошевга сотган ва низоли уй-жой Ж.Йўлдошев
номига давлат рўйхатидан ўтказилган.
тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идорасида
2021 йил 4 майда тасдиқланган ипотека шартномасига кўра, низоли уй
гаровга қўйилган.
тумани “” МФЙ раиси ФИШ томонидан 2021 йил 27 декабрда
тасдиқланган далолатномада ва ушбу МФЙ раиси ФИШ, МФЙ котибаси
Г.Кодирова ва МФЙ Мутахассиси М.Хайдаровалар томонидан тузилган
далолатномада, ҳозирги кунда низоли уйда Ж.Йўлдошев, унинг оила
аъзолари яъни, турмуш ўртоғи Т.Йўлдошева, қизи Ш.Икромова, отаси
И.Кенжаев,
онаси
Ш.Кенжаева,
укаси
Н.Йўлдошев,
келини
Ч.Йўлдошевалар рўйхатда туриб яшаб келаётганликлари кўрсатилган.
Судлов ҳайъатида, учинчи шахс И.Кенжаев низоли уйни банкдан
кредит олиб, сотиб олганликларини, ушбу кредит таъминоти сифатида
ушбу низоли уй гаровда туришини, ҳозирда яшашлари учун бошқа уйжойлари йўқлигини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22
декабрдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи
қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим
масалалар тўғрисида”ги 17-сон Қарорининг 6-бандига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 9-боби 113-126-моддаларида кўзда
тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигини тартибга солувчи
4
нормаларда баён этилган асослар бўйича шартномаларнинг ҳақиқий
эмас деб топилишига йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 124-моддасига мувофиқ, агар
фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки маъмурий
суднинг ёхуд чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича
низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки
даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечишини қабул қилиш
тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш
ҳақидаги ажрими мавжуд бўлса суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 153-моддасига биноан, даъво
муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво
муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор
чиқариши учун асос бўлади.
Аниқланганларга кўра, тумани Халқ депутатлари кенгаши ижроия
қўмитасининг 1991 йил 21 июлдаги 307/2-сонли қарори ҳақиқий эмас
деб топиш даъво талаби судлар томонидан муҳокама қилиниб, суд
қарорлари қабул қилинган, шунга кўра, ушбу даъво талаби иш
юритишдан тугатилиши лозим.
Гарчанд, фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро
судининг 2018 йил 3 декабрдаги ҳал қилув қарори билан нинг
жавобгар
ва бошқаларга нисбатан низоли олди-сотди ва ҳадя
шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби рад
этилган бўлса-да, даъвогар
ҳозирда янги асосларга кўра, яъни
юқоридаги тергов органининг қарори ҳамда
туман маъмурий
судининг қарорлари билан аниқланган ҳолатларга биноан низоли
олди-сотди ва ҳадя шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Шунга кўра, нинг жавобгар ва бошқаларга нисбатан низоли олдисотди ва ҳадя шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги
даъво талабларини фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ
туманлараро судининг 2018 йил 3 декабрдаги ҳал қилув қарорини асос
қилиб, ФПКнинг 124-моддасига мувофиқ тугатишга асослар мавжуд
эмас.
Шу билан бир қаторда, тумани Халқ депутатлари кенгаши ижроия
қўмитасининг 1991 йил 21 июлдаги 307/2-сонли қарори билан низоли
уйга нисбатан нинг эгалик ҳуқуқи эътироф этилмаганлиги юқоридаги
қарорлар билан аниқланган ҳамда суднинг қарори билан унинг низоли
уй-жойга бўлган эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш қонунга
5
хилоф деб топилган бўлса-да, тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланиши учун пул маблағи кераклиги сабабли 2007 йил 17
августдаги нотариал тартибда тасдиқланган олди-сотди шартномасига
асосан низоли уйни қайниукаси га сотган. нинг ушбу даврдаги хаттиҳаракатлари ўз хоҳиш иродасини эркин намаён этиб, онгли равишда
низоли уйни қайниукаси га сотганлигини англатади.
Фақатгина тарафлар ўртасида низо келиб чиққандан сўнг яъни
2018 йилдан тумани Халқ депутатлари кенгаши ижроия қўмитасининг
307/2-сонли қарори ҳамда низоли олди-сотди ва ҳадя шартномаларини
ҳақиқий эмас деб топишни сўраб судга мурожаат қилган.
Бунда эса,
2007 йил 17 августдаги низоли олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб судга даъво қўзғатиш
муддатини узрсиз сабабларга ўтказиб юборган бўлиб ҳисобланади ва
шунга кўра, нинг 2007 йил 17 августдаги низоли олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби рад
қилиниши лозим.
Даъвогар нинг низоли 2007 йил 17 августдаги олди-сотди ҳақиқий
эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби шартномаси рад қилинганлиги
сабабли унинг 2017 йил 30 августдаги ҳадя ва 2021 йил 28 апрелдаги
олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда низоли
уйга киритиш ҳақидаги даъво талаблари рад қилиниши лозим бўлади.
Биринчи инстанция суди даъвогар нинг 2007 йил 17 августдаги
олди-сотди шартномасини ҳамда 2017 йил 30 августдаги ҳадя
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш хақидаги даъво талабларини
муқаддам судлар томонидан муҳокама қилиниб, юқоридаги суд
ҳужжатлари қабул қилинганлигини ва ушбу суд ҳужжатлари қонуний
кучда эканлигини инобатга олиб, даъво талабларининг ушбу қисмини
иш юритишдан тугатган.
Апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция суднинг ушбу
хулосаси билан қисман келишмасдан, даъвогар мазкур талаблар билан
судга қайта мурожаат қилишда бошқа даъво асослари, яъни тергов
органининг қарори ҳамда туман маъмурий судининг ҳал қилув қарори
билан аниқланган ҳолатларга кўра шартномаларни ҳақиқий эмас деб
топишни сўраганлигига эътибор қаратиб, ҳал қилув қарорининг ушбу
талабларини иш юритишдан тугатиш ҳақидаги қисмини тўғри бекор
қилган ҳамда қуйидагиларга кўра, асосли равишда 2007 йил 17
августдаги олди-сотди шартномасини ва 2017 йил 30 августдаги ҳадя
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабларини рад
қилишни лозим деб топган.
6
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 150-моддасига асосан умумий
даъво муддати - уч йил.
Ўзбекистон Республикаси 153-моддаси 3-қисмига кўра, қўлланиш
тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши
суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Апелляция судлов ҳайъати
2007 йилда низоли уйни га
сотганлигини,
даъво талаби билан мурожаат қилишда даъво
талабларига нисбатан даъво муддатини тиклашни сўраганлигини,
томонидан ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топишга асос қилиб
кўрсатилган сабаблар даъво муддатининг охирги олти ойида юз
берганлигини тасдиқловчи асослар мавжуд эмаслигини, низоли олдисотди шартномаси томонидан тузилиб, имзоланганлигини ва у олдисотди шартномаси унинг эркига зид равишд тузилган деб ҳисоблаган
тақдирда олди-сотди шартномаси тузилган вақтдан бошлаб ҳуқуқлари
бузилганлигини билганлиги сабабли ўтказиб юборилган муддатни
тиклаш учун асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, 2007 йил 17
августдаги олди-сотди шартномасини ва 2017 йил 30 августдаги ҳадя
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабларини рад
қилишни лозим топган.
Судлар нинг
тумани Халқ депутатлари кенгаши ижроия
қўмитасининг 1991 йил 21 июлдаги 307/2-сонли қарорини ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаби судлар томонидан мухокама
қилиниб, суд қарорлари қабул қилинганлигини инобатга олиб, нинг
ушбу даъво талаби иш юритишдан тугатиш ҳақида қонуний ва асосли
хулосага келган.
Судлар нинг 2007 йил 17 августдаги низоли уй олди-сотди
шартномаси тузилиши билан ушбу уйга нисбатан мулк ҳуқуқини
йўқотганлигини, унинг 2007 йил 17 августдаги олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаби рад
этилаётганлигини инобатга олиб, нинг низоли уйга киритиш ва 2021
йил 28 апрелдаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги даъво талабларини рад қилиш ҳақида қонуний ва асосли
тўхтамга келишган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
ўзгаришсиз,
кассация
шикоятини
(протестини)
эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати даъвогар келтирган
важларни инкор қилиб, апелляция судлов ҳайъатининг ҳужжатини
7
ўзгаришсиз, кассация шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 январдаги ажрими
ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
Д.Исраилова
А.Касимов
8