← Назад
Решение #1576292 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФК | 112 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1102-2108/5510
Кассация иши № 12-3655-22
судья: Ф.Джалалова
маърузачи: З.Абдурахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил март ойининг 03 куни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, ўз биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: А.Икромов,
ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Б.Рахматуллайев ва
тарафларнинг иштирокида, даъвогар ФИШнинг жавобгарлар ФИШ ва
ФИШнага нисбатан олди-сотди битимини ҳақиқий деб топиш
ҳақидаги даъвоси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича
Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 04 августдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
ҳайъатининг 2022 йил 13 апрелдаги ажримига нисбатан жавобгар
ФИШ келтирган кассация шикояти асосида фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ФИШ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда у
ва ФИШ ўртасида 2004 йил 21 мартда Чирчиқ шаҳри, “” МФЙ, кўчаси
55-уй, хонахон бўйича тузилган олди-сотди битимини ҳақиқий деб
топишни сўраган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг
2022 йил 13 апрелдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган
Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 04 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар ФИШ билан
жавобгар ФИШ номидан ҳаракат қилган жавобгар ФИШ ўрталарида
2004 йил 21 мартда тузилган Чирчиқ шаҳри, “” МФЙ, кўчаси 55-уйда
жойлашган, 4-хоналик, умумий фойдали майдони 78,92 кв.м., яшаш
майдони 50,40 кв.м.га тенг бўлган 56 - хонадоннинг олди-сотди
битими ҳақиқий деб топилган.
Чирчиқ шаҳри, “” МФЙ, кўчаси 55-уйда жойлашган, 4-хоналик,
умумий фойдали майдони 78,92 кв.м., яшаш майдони 50,40 кв.м.га
тенг бўлган 56 – хонадонга нисбатан даъвогар ФИШнинг эгалик
ҳуқуқи белгиланган.
Даъвогар ФИШдан давлат фойдасига 1.957.151 сўм давлат божи
ундирилган.
1
Жавобгар
ФИШ
келтирган
кассация
шикоятида,
суд
ҳужжатларини бекор қилишни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокатнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24
майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг
3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига
қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан
қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда
қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ
ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, нотариал тартибда 2002 йил 12 июнда
тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан, Чирчиқ шаҳри, “”
МФЙ, кўчаси 55-уй, 56-хонадон (кейинги ўринларда низоли хонадон
деб юритилади) ФИШга тегишли бўлган ҳамда кўчмас мулкка бўлган
ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган.
Нотариал тартибда 2004 йилда 04 мартда расмийлаштирилган
ишончномага биноан, ФИШ уч йил муддат билан низоли хонадонни
исталган нархда ва шартлари асосида сотиш ва бошқа ҳуқуқларни
ФИШга берган.
Шунингдек, нотариал тартибда 2004 йилда 04 мартда
тасдиқланган ФИШнинг аризасида, у никоҳда турмаслиги ва низоли
хонадонга даъво қиладиган турмуш ўртоғи йўқлиги кўрсатилган.
ФИШ томонидан 2004 йил 21 мартда ёзилган тилхатда, 2004
йилда 04 мартда расмийлаштирилган ишончнома орқали Чирчиқ
шаҳри, “” МФЙ, кўчаси 55-уй, 56-хонадонни ушбу санада ФИШга 500
АҚШ долларига сотганлиги ҳамда низоли хонадон учун келишилган
пулларни тўлиқ олганлиги кўрсатилган.
Чирчиқ шаҳар “” МФЙ томонидан 2021-2022 йиллар тузилган ва
тасдиқланган далолатномага кўра, ФИШ ФИШдан низоли хонадонни
2004 йилда 04 мартда расмийлаштирилган ишончнома орқали сотиб
олганлиги, ФИШ 2004 йилдан буён низоли хонадонда ўз оиласи билан
бирга яшаб келиб, хонадон бўйича барча коммунал тўловларни тўлаб
келаётганлиги қайд этилган.
Аниқланишича, оиладаги оғир шароити сабабли даъвогар ўз
вақтида ФИШга берилган ишончнома муддати тугагунича низоли
хонадонни ўз номига расмийлаштира олмаган.
Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2021
йил 16 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар ФИШнинг
жавобгар ФИШ ва оила аъзоларини бошқа турар жой бермасдан уйдан
кўчириш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилган ҳамда жавобгар
2
ФИШнинг судга низоли хонадонга нисбатан эгалик ҳуқуқини
белгилаб бериш ҳақида қарши даъво талаби рад этилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция
инстанциясининг 2021 йил 25 июндаги ажрими билан Чирчиқ
туманлараро судининг 2021 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори
қисман бекор қилиниб, даъвогар ФИШнинг жавобгар ФИШ ва оила
аъзоларини бошқа турар жой бермасдан уйдан кўчириш ҳақидаги
даъво талаби рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 112-моддасига биноан, агар
тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни
тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса-битимни
нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд битимни бажарган
тарафнинг талаби бўйича уни хақиқий деб хисоблашга хақлидир. Бу
ҳолда битимни кейинчалик нотариал расмийлаштириш талаб
қилинмайди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, ФИШ ФИШнинг номидан 2004
йилда 04 мартда расмийлаштирилган ишончнома орқали ҳаракат
қилувчи ФИШдан низоли хонадонни 500 АҚШ долларига сотиб олган
ва ушбу пулларни ФИШга тўлиқ берган. Бу ҳақда ФИШ томонидан
тилхат ёзиб берилиб, тарафлар ўртасида ёзма битим тузилган.
Бироқ, ФИШ низоли хонадон бўйича тузилган битим юзасидан ўз
мажбуриятини бажарган бўлса-да, ФИШ турли хил асоссиз важларга
кўра низоли хонадонни ФИШга расмийлаштириб беришдан бош
торитиб келган.
Қолаверса, Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
апелляция инстанциясининг 2021 йил 25 июндаги ажрими билан
ҳақиқатдан ҳам ФИШ низоли хонадонни 2004 йилда хонадон эгаси
ФИШ томонидан ФИШнинг номига берилган ишончномага асосан
сотиб олганлиги аниқланган.
Судлар, тарафлар ўртасида низоли хонадоннинг олди-сотдиси
бўлганлигини, даъвогар жавобгарга низоли хонадон учун келишилган
баҳоси 500 АКШ долларини тўлиқ тўлаб берганлигини, лекин шу
кунга қадар жавобгар нотариал тартибда расмийлаштирилиши лозим
бўлган олди-сотди шартномасини расмийлаштириб бермай,
даъвогардан низоли хонадонни олиб қўйиш мақсадида даъвогарни
оиласи билан уйдан кўчиришга ҳаракат қилганлигини, бироқ мазкур
талаб суд томонидан рад этилганлигини, судда даъвогар низоли
хонадонни жавобгардан 500 АКШ долларига сотиб олгани
аниқланганлигини, юқорида келтирилган қонун талабларига кўра
битимнинг тўла ёки қисман бажарилиши ёзма далиллар мавжуд
бўлганида эътиборга олиниши белгилаб қўйилганлигини, ушбу
ҳолатда тарафлар ўртасида низоли кўчмас мулк объектининг олдисотдиси бўлгани жавобгар томонидан ёзилган тилхат билан ўз
3
тасдиғини топганлигини, даъвогар нотариал тасдиқлаш талаб
қилинадиган битимни тўлиқ бажарган бўлиб, жавобгар эса битимни
нотариал расмийлаштириб бермаётганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида қонуний ва
асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига
асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни,
қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга
биноан жавобгар келтирган важларни инкор қилиб, қуйи
судларининг ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 04 августдаги ҳал қилув қарори
ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022
йил 13 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
Д.Исраилова
А.Касимов
4