Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1108-2201/4937 Дата решения 03.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хасанбаев Суннатилла Кудратуллаевич Ответчик / Подсудимый Махкамова Мухаббат Ххх
Source ID 6409b6b6ff185b346af75048 Claim ID 4072415 PDF Hash 8a3ef6a77c6a3f7a... Загружено 09.04.2026 19:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1108-2201/4937 Кассация иши № 12-271-23 судья: Ш.Ҳайдаров маърузачи: И.Мирзаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил март ойининг 03 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, таржимон Г.Мухитдинова, адвокат Д.Абдуқодирова ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар Ф.И.Онинг жавобгар Ф.И.Ога нисбатан олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги ажримига нисбатан жавобгар Ф.И.О келтирган кассация шикоятини фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ф.И.О судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда у ва Ф.И.О ўртасида нотариал идорада 2019 йил 29 ноябрда расмийлаштирилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 07 ноябдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Ф.И.Онинг даъво талаби рад этилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. Жавобгар Ф.И.О келтирган кассация шикоятида, апелляция судлов ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокат ва тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. 1 Иш ҳужжатларига кўра, Янгийўл шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 2010 йил 06 апрелда тасдиқланган шартномага кўра, Хасанова Алия ўзига тегишли , нг 3/5 қисмини ўғли Хасанов Санджарга ҳадя қилган. Янгийўл шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 2010 йил 06 апрелда тасдиқланган шартномага кўра, Хасанова Алия ўзига тегишли , нг 2/5 қисми, яъни 103,29 кв.м.дан иборат иморатларни ўғли Хасанов Суннатиллага ҳадя қилган. Янгийўл шаҳар ҳокимининг 2017 йил 11 апрелдаги 457-сон қарори билан Хасанов Суннатиллага тегишли 86,43 кв.м.дан иборат турар жой нотурар жой тоифасига ўтказилган. Янгийўл шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида 2018 йил 28 сентябрда тасдиқланган олди-сотди шартномасига биноан, Хасанбаев Санджар ўзига тегишли Янгийўл шаҳар, “Мезон” МФЙ, кўчаси, Махкамов Сабиржанга 100.000.000 сўмга сотган. Янгийўл шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида 2019 йил 29 ноябрда тасдиқланган олди-сотди шартномасига биноан, Хасанбаев Суннатилла ўзига тегишли Янгийўл шаҳар, “Мезон” МФЙ, кўчаси, нг 2/5 қисмидаги 86,43 кв.м.ли нотурар жойини Ф.И.Ога 21.000.000 сўмга сотган. Биринчи инстанция суди, даъвогарнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос мавжуд эмас деб, даъвогарнинг даъво талабини рад этган. Апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳужжатларида даъвогар Ф.И.О томонидан берилган даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги аризаси мавжуд бўлса-да, мазкур аризани муҳокама қилмаганлиги, даъвогар айнан қайси олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраётганлигига аниқлик киритмаганлиги, нотариусдан низоли шартномага тегишли бўлган илова ҳужжатларини олмаганлиги, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган даъвогар Ф.И.О жавобгар Ф.И.Одан 34.000 АҚШ долларини олганлиги ҳақида тилхатига ҳуқуқий баҳо бермаганлиги ҳамда Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан даъвогар Ф.И.О жавобгар Ф.И.Ога нисбатан Янгийўл шаҳар, “Мезон” МФЙ, кўчаси, нг нотурар жой қисмидан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик ишида жавобгар Ф.И.О томонидан даъвогар Ф.И.Ога нисбатан 2019 йил 29 ноябрдаги олди-сотди шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қарши даъво аризаси мухокама қилинмаганлиги сабабли фуқаролик ишлар бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, фуқаролик иши янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилганлиги, мазкур иш Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан бекор қилинган фуқаролик иши билан биргаликда кўриб чиқиши лозимлиги асосида суднинг 2022 йил 07 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида асосли ва қонуний хулосага келган. Шунингдек, судлар мазкур фуқаролик ишини кўришда низоли олдисотди шартномасини даъвогар имзолаган вақтда ўз хатти-ҳаракатларини 2 аҳамиятини тушунмаган ва бошқара олмаган деб келтирган важини ҳам экаспертиза тайинлаш орқали текширишлари лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан жавобгар томонининг келтирган важларини инкор қилиб, апеляция инстанцияси суди ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов Ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова А.Касимов 3