Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2101/4989 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мирзаахмедов Рахматилло Артиқович Ответчик / Подсудимый "UZAUTO MOTORS" AKSIYADORLIK JAMIYATI
Source ID 64296fbbc23e4c0c3714285c Claim ID 3982713 PDF Hash 06aae66781a75e5f... Загружено 09.04.2026 19:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
нат кодексининг 101-моддаси нат кодекси 101 code_article
нат кодекси 100-моддаси нат кодекси 100 code_article
Мазкур кодекснинг 102-моддаси Мазкур кодекс 102 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПКнинг 419-моддаси ФПКнинг 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1702-2101/4989-сонли иш судья: Э.К.Сабиров маърузачи: Ч.Р.Исмоилова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил март ойининг 2 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.И.Рахмоновлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Мирзаахмедов Рахматилло Артиқовичнинг жавобгар «UzAuto Motors» акциядорлик жамиятига нисбатан ишга тиклаш, мажбурий прогул вақти учун ҳақ ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2021 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатиининг 2021 йил 21 декабрдаги ажримига нисбатан даъвогар Мирзаахмедов Рахматилло Артиқовичнинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Р.Мирзаахмедов судга жавобгар «UzAuto Motors» акциядорлик жамиятига нисбатан ишга тиклаш, мажбурий прогул вақти учун ҳақ ундириш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилиб, 10.12.2004 йилда «UZ-DAEWOO AVTO» қўшма корхонаси йиғув цехига оддий ишчи вазифасига ишга қабул қилинганлигини, 2019 йилни март ойигача турли вазифаларда ишлаб, 2019 йилни март ойдан ишдан бўшагунига қадар автомобилларни қисмларга ажратиш цехида бригадир лавозимида ишлаганлигини, иш фаолияти давомида бирор маротаба ҳам интизомий жазо олмаганлигини, корхона томонидан белгиланган жадвалга асосан 2021 йил 10 сентябрь куни тунги сменага ишга кириши лозим бўлганлигини, 2021 йил 9 сентябрь куни тунги сменадан соат 08-00да чиққанлигини, уйда онаси Х.Мирзаахмедова “Covid-19”га гумонланиб, ўзи ҳам онаси билан мулоқотда бўлганлиги учун улар тиббий текширувга йўналтирилганлигини, текширув натижаси яхши чиққанлигини, бироқ шу ишлар билан овора бўлиб, кундузи дам ололмаганлигини, бу ҳақида уста Ф.Хакимовга тунги сменага ярамаслигини айтиб, рухсат сўраганлигини, аммо, Ф.Хакимов тунги сменада 20 нафар ишчи Жиззахда янги очилган заводга ишга юборилганлигини, ишчилар етишмаётганлигини айтиб, рухсат бермаганлигини, шу боис ишга келишга мажбур бўлганлигини, шу куни тунги сменада 03-00га қадар ишлаб, ишчиларни назорат қилганлигини, соат 03.00да танаффус бошланиб, 03-10да тугаганлигини, танаффус пайтида ҳам ишчиларни ишларини назорат қилганлиги учун дам олишни имкони бўлмаганлигини, кундузи ҳам, 1 танаффус пайтида ҳам дам олишни имконияти бўлмаганлиги сабабли, соғлиғидаги муаммолар боис дам олиш хонасида бироз дам олиб чиқмоқчи бўлиб, бироз муддат ухлаб қолганлигини, шу вақтда корхонанинг хавфсизлик хизмати бошқармаси масъул ходимлари келиб ҳолатни расмийлаштиришганлигини, ушбу ҳолат меҳнат жамоасида муҳокама қилиниб, «UzAuto Motors» АЖнинг 17.09.2021 йилдаги 1733-К-сонли буйруғи билан ишдан бўшатилганлигини билдириб, ушбу буйруқни ғайриқонуний деб топиб, аввалги ишига ишга тиклаш ва мажбурий прогул вақти учун ҳақ ундиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2021 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси рад қилинган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатиининг 2021 йил 21 декабрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2021 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар Р.Мирзаахмедов кассация шикояти берган. Шикоятда даъво аризасида келтирган важларини, шунингдек, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқни бош директор ўринбосари томонидан имзоланганлигини, у бундай ваколатга эга эмаслигини кўрсатиб, суд қарорларини бекор қилишни ва иш юзасидан даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Р.Мирзаахмедов 2004 йил 10 деккбрда «UZ-DAEWOO AVTO» қўшма корхонаси йиғув цехига оддий ишчи вазифасига ишга қабул қилинган, 2019 йилнинг март ойидан «UzAuto Motors» акциядорлик жамияти «Ишлаб чиқариш бошқармаси»нинг SKD цехи бригадири лавозимида ишлаб келган. 2021 йил 11 сентябрда тунги соат 03-20 лар чамасида корхонанинг “Хавфсизлик хизмати” бошқармаси масъул ходимлари томонидан корхонада тунги сменада олиб борилган назорат давомида даъвогар Р.Мирзаахмедов дам олиш хонасида ухлаб ётганлиги аниқланган. Бу ҳолат фото ва видеоёзувларда қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 101-моддасига мувофиқ башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат 2 шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди. «UzAuto Motors» акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан 2021 йил 15 сентябрда Р.Мирзаахмедов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик берилиши ҳақида корхонанинг касаба уюшмасига тақдимнома берилган. Мазкур тақдимнома касаба уюшмаси қўмитасининг 2021 йил 16 сентябрдаги йиғилишида мухокама қилиниб, Р.Мирзаахмедовни иш вақтида ухлаб қолганлик ҳолати ички меҳнат тартиб қоидасининг 2.38.16бандини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланиши асоси билан Р.Мирзаахмедовни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисмининг 4-бандига асосан иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилинишига розилик берилган. Мазкур розилик асосида «UzAuto Motors» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 17 сентябрдаги 1733к-сонли буйруғи билан Р.Мирзаахмедов билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисмининг 4-бандига биноан ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлигининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосли эканлигини билдиради. Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати ички меҳнат тартиби қоидалари, корхона мулкдори билан корхона раҳбари ёки мулкдори ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ва айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом ҳақидаги низом ва уставлар билан белгиланади. Мазкур кодекснинг 102-моддаси талабига кўра, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилинган ҳолларда (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4бандлари), иш берувчи ходимни меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилиниши тўғрисида камида уч кун олдин хабардор қилади ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлайди. Даъвогар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиниши тўғрисида иш берувчи томонидан камида уч кун олдин ёзма равишда имзо чектирган ҳолда огоҳлантирилмаган бўлса-да, иш ҳужжатларида мавжуд даъвогарнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳақида корхона томонидан берилган маълумотномага кўра, Р.Мирзаахмедовга уч кунлик огоҳлантириш ўрнига 448.728 сўм компенсация тўлаб берилган. Судлар юқоридаги иш ҳолатларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъвосини рад қилиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келганлар. Ушбу хулосалар билан касация инстанцияси суди келишади. 3 Кассация шикоятида келтирилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқни бош директор ўринбосари томонидан имзоланганлигини, у бундай ваколатга эга эмаслиги ҳақидаги важларни муҳокама қилиб, кассация инстанцияси суди бош директор ўринбосарига тегишли тартибда бундай ваколат берилганлиги сабабли ушбу важларни суд қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2021 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатиининг 2021 йил 21 декабрдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Кассация инстанцияси суди суд ҳаражатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвогар меҳнат низоси бўйича суд ҳаражатларидан озод қилинганлигини инобатга олади. Баён этилганларга кўра, ФПКнинг 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2021 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатиининг 2021 йил 21 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Б.А.Тангабаев Н.И.Рахмонов Нусҳа аслига тўғри, судья 4