← Назад
Решение #1577293 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 437 | — | law | |
| олатлар ФПК | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1703-2101/5147-сонли иш
судья: Н.Т.Қамбаров
маърузачи: Ч.Р.Исмоилова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъати 2023 йил март ойининг 2 куни суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Н.И.Рахмонов ва Б.А.Тангабаевлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Шаҳрихон туман
ҳокимлигининг жавобгар Абдулхафизов Азизбек Дадажоновичга нисбатан
ўзбошимчалик билан қурилган иморатни буздириш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Бўстон туманлараро судининг 2022 йил 24 октябрдаги ажрими ва Андижон
вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29
ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар Абдулхафизов Азизбек
Дадажоновичнинг келтирган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Шаҳрихон туман ҳокимлиги судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар А.Абдулхафизов тегишли ҳужжатларсиз
Шаҳрихон туман, “Шерқўрғон” МФЙ, Шерқўрғон кўчасида 460 кв.метр ер
участкасини ўзбошимча эгаллаб олиб, 284,80 кв.метр қисмида ноқонуний
тарзда бино-иншоотлар қуриб олганлигини, бунинг оқибатида ушбу
маҳаллада яшовчи П.Мақсудовага тегишли нотурар бино ва иншоотларга
бириктирилган ер участкасига ўтиш йўли тўсиб қўйилганлигини билдириб,
ноқонуний қурилмани жавобгар ҳисобидан буздиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 2021 йил
1 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб,
жавобгар А.Абдулхафизов томонидан ўзбошимчалик билан Шаҳрихон
туман,
“Шерқўрғон”
МФЙ,
Шерқўрғон
маҳалласида
қурилган
282.80 кв.метрдан иборат қурилмаларни мажбурий тартибда буздирилиши,
жавобгар А.Абдулхафизов ҳисобидан давлат фойдасига 540.000 сўм давлат
божи ундирилиши белгиланган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 10 февралдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 25 апрелдаги ажрими билан суд қарорлари ўзгаришсиз
қолдирилган.
1
Аризачи А.Абдулхафизов судга 2022 йил 14 октябрда ариза билан
мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021
йил 13 августдаги “Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги
520-сон қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2021 йил 18 августдаги 4-1-Q/21
сонли қарорларига биноан 2022 йил 8 июнда Андижон вилояти кенгаши
Халқ депутатларининг Асака ва Шаҳрихон туманлардаги ҳуқуқий ҳолати
белгиланмаган аҳоли турар жойларни хатловдан ўтказиш бўйича белгиланган
вазифаларни ижроси юзасидан кадастр агентлиги вилоят бошқармаси
бошлиғининг ҳисоботи тўғрисидаги қарори қабул қилиниб, Шаҳрихон
туманидаги 76 та МФЙ ҳудудидаги 52039 та якка тартибдаги турар жойлар
хатловдан ўтказилганлигини, бир қатор мавжуд бўлган бино-иншоотларга
мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мақсадга мувофиқ деб топилганлигини,
мазкур қарорга шу бино-иншоотларни барпо этган фуқаролар кўрсатилган
рўйхати илова қилинганлигини, рўйхатнинг 16-тартиб рақамида Шерқўрҳон
МФЙ, Абдулхафизов Азизбек деб кўрсатилганлигини, яъни ҳозирда у
томонидан барпо этилган низоли қурилмага нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф
этиш жараёни кетаётганлигини билдириб, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон
туманлараро судининг 2021 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарорини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 2022 йил
24 октябрдаги ажрими билан аризачи А.Абдулхафизовнинг ҳал қилув
қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризаси рад
қилинган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 29 ноябрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Бўстон
туманлараро судининг 2022 йил 24 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз
қолдирилган.
Суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар А.Абдулхафизов
томонидан кассация шикояти келтирилган. Шикоятда юқоридаги аризасида
келтирилган асосларни кўрсатиб, суд ажримларини бекор қилишни ва ишни
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини
қаноатлантиришни сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
2
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Аризачи суднинг ҳал қилув қарорини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришга асос қилиб, 2022 йил 8 июнда
Андижон вилояти кенгаши Халқ депутатларининг Асака ва Шаҳрихон
туманлардаги ҳуқуқий ҳолати белгиланмаган аҳоли турар жойларни
хатловдан ўтказиш бўйича белгиланган вазифаларни ижроси юзасидан
кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисидаги
қарори қабул қилинганлигини, низодаги бино-иншоотларга мулк ҳуқуқи
эътироф этилиши мақсадга мувофиқ деб топилганлигини, мазкур қарорга
илова қилинган фуқаролар рўйхатида унинг ҳам фамилия ва исми борлигини
билдирган.
Бироқ, кўчмас мулкка нисбатан аризачи А.Абдулхафизовнинг мулк
ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 437-моддасига кўра, қонуний
кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши мумкин.
Ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларни янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) аризачига номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган,
лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар, агар улар ишни тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлса;
2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган, қонунга
хилоф, асоссиз ёки адолатсиз қарор чиқарилишига сабаб бўлган ҳолатлар,
яъни гувоҳнинг била туриб берган ёлғон кўрсатуви, экспертнинг била туриб
берган ёлғон хулосаси, атайин нотўғри қилинган таржима, қалбаки
ҳужжатлар ёки ашёвий далиллар;
3)тарафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ёки
судьяларнинг мазкур иш бўйича қонунга хилоф, асослантирилмаган ёхуд
адолатсиз суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган, суднинг қонуний
кучга кирган ҳукми билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) суд ҳал қилув қарорининг, ҳукмининг, ажримининг ёки қарорининг
ёхуд шу ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор чиқарилишига сабаб бўлган
бошқа орган қарорининг бекор қилиниши.
Судлар юқорида қайд этилган қонун талабларига асосланиб, иш
бўйича тўпланган ҳужжатлар ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, аризачининг аризасини рад қилиш ҳақида тўғри
хулосага келганлар.
Жавобгар томонидан ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриш учун асос сифатида кўрсатилаётган ҳолатлар ФПК 437-моддасида
кўрсатилган асослардан бирортасига тўғри келмайди. Шунга кўра кассация
инстанцияси суди судларнинг аризани рад қилиш ҳақидаги хулосалари билан
келишади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
3
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро
судининг 2022 йил 24 октябрдаги ажрими ва Андижон вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 ноябрдаги
ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб ўзгаришсиз, шикоятни эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Бўстон туманлараро судининг 2022 йил 24 октябрдаги ажрими ва
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022
йил
29
ноябрдаги
ажрими
ўзгаришсиз,
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар Абдулхафизов Азизбек Дадажоновичдан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон
Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР:
200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ
Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари
бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ тўлов сифатида 67.500 сўм ундирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Н.И.Рахмонов
Б.А.Тангабаев
Нусҳа аслига тўғри, судья
4