Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2206/12381 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бобоев Абдумалик Абдуманноб угли Ответчик / Подсудимый Абдусалимов Фазлиддин Ибайдуллаевич
Source ID 642981a2c23e4c0c3714285f Claim ID 4010714 PDF Hash 964146609567cd5d... Загружено 09.04.2026 19:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
жой кодекси 11-моддасининг 3-қисми жой кодекси 11 3 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси ФК 164 law
Мазкур Кодекснинг 228-моддаси Мазкур Кодекс 228 code_article
жой кодексининг 23-моддаси жой кодекси 23 code_article
Ушбу кодекснинг 32-моддаси Ушбу кодекс 32 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2206/12381-сонли иш судья: И.Г.Азизов маърузачи: Ч.Р.Исмоилова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил март ойининг 2 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Н.Б.Рахмонов ва Б.А.Тангабаевлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Бобоев Абдумалик Абдуманноб ўғлини жавобгарлар Абдусалимов Фазлиддин Убайдуллаевич ва Абдусалимова Махлиё Омонжоновнага нисбатан уйдан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар Абдусалимов Фазлиддин Убайдуллаевичнинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар А.Бобоев судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар Ф.Абдусалимов, М.Абдусалимовани ўзига тегишли бўлган Олтинкўл тумани, “Қўштепа” МФЙ, Истиқбол кўчаси, 122-уйдан кўчиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгарлар Абдусалимов Фазлиддин Убайдуллаевич ва Абдусалимова Махлиё Омонжоновна Олтинкўл тумани, “Қўштепа” МФЙ, Истиқбол кўчаси, 122-уйдан кўчирилиши белгиланган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 ноябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Ф.Абдусалимов томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда суд ишни ҳақиқий ҳолатларини аниқламаганлигини, уйни аввалги эгаси А.Тўракуловдан сотиб олишга келишганлигини, лекин А.Тўракулов уйни бошқа шахсларга сотиб юборганлигини, суд ишни шома шшарлик билан кўрганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. 1 Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бобоев Абдумалик Абдуманноб ўғли Олтинкўл туман, “Қўштепа” МФЙ, Истиқбол кўчаси 712(122)-уйни 2021 йил 1 ноябрда Избоскан туман хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус С.Батиров томонидан реестрга 202101688007145 рақам билан қайд қилинган олди-сотди шартномасига асосан Туракулов Азизбек Хусанбоевичдан сотиб олган. Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи 2021 йил 4 ноябрда реестрга 1703202/R-A2189560 рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган ва 17:09:06:01:03:0654 кадастр рақами берилган. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси 11-моддасининг 3-қисмига кўра, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда шахснинг ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 164-моддасига кўра мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Мазкур Кодекснинг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 23-моддасига кўра хусусий мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар улардан ўзлари ва оила аъзолари яшаши учун фойдаланадилар. Улар уйига, квартирасига бошқа фуқароларни кўчириб киритишга, шунингдек турар жойларни ушбу Кодексда ҳамда ўзга қонун ҳужжатларида белгиланган шартларда ва тартибда ижарага бериш шартномаси асосида бошқа фуқароларга яшаш учун беришга ҳақлидирлар. Ушбу кодекснинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. Эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини, агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат 2 ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзолари деб тан олиниши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарлар низоли уйда доимий рўйхатда турмайдилар, уй мулкдорининг оила аъзоси ҳисобланмайдилар, уларни уйда яшашининг бошқа қонуний асослари ҳам мавжуд эмас. Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг уйдан кўчириш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш ҳақидаги ва апелляция инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосалари билан келишади. Жавобгар Ф.Абдусалимов кассация шикоятида суд ишни кўриш жараёнида иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ ўрганмаганлиги, у билан собиқ мулкдор А.Туракулов ўртасидаги келишувга кўра уй-жойлар амалда сотилмаганлиги, А.Туракулов уй учун 1000 АҚШ доллари олиб, уларни хабардор қилмасдан бошқа шахсларга сотиб юборганлиги, А.Туракуловни пул олганлиги тўғрисида тилхат бўлсада, суд буни инобатга олмаганлиги ҳақида келтирган важлари уй-жой мулкдори ҳозирда даъвогар А.Бобоев эканлиги сабабли суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлмайди. Шикоятда келтирилган бошқа важлар ҳам суд ҳужжатларини бекор қилиш учун бўла асос олмайди, чунки ушбу важлар судлар томонидан муҳокама қилиниб, уларга тўғри ҳуқуқий баҳо берилган. Юқоридагиларга кўра судлар даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш ва жавобгарларни уйдан кўчириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Кассация инстанцияси судларнинг ушбу хулосалари билан келишади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 ноябрдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Кассация инстанцияси суди суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилишда давлат божини олдиндан тўлаганлигини инобатга олади, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар Ф.Абдусалимовдан ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати 3 АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 2 мартдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 майдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар Рахманова Махлиёхон Дилмурод қизидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 75 000 сўм ундирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Н.Б.Рахмонов Б.А.Тангабаев Нусҳа аслига тўғри, судья 4