Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2105/5667 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АСАКА БАНК ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВЛАТ АКЦИОНЕР ТИЖОРАТ БАНКИ Ответчик / Подсудимый Мирзамахмудов Азимжон Аъзамжонович
Source ID 643fd476c23e4c0c37147555 Claim ID 3957003 PDF Hash 6a1ffce99276f125... Загружено 09.04.2026 19:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодекси 736-моддасининг 2-қисми аролик кодекси 736 2 code_article
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддаси збекистон Республикаси ФПК 138 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2105/5667-сонли иш судья: Ғ.Н.Обидинов маърузачи: Ч.Р.Исмоилова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил март ойининг 2 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмоновлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг АЖ “Асака банк” Андижон вилоят филиали манфаатини кўзлаб жавобгар Мирзамахмудов Азимжон Аъзамжоновичга нисбатан кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил 22 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар Мирзамахмудов Азимжон Аъзамжонович томонидан келтирилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси АЖ “Асака банк” Андижон вилоят филиали манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Мирзамахмудов Азимжон Аъзамжоновичдан 221.973.106,62 сўм кредит қарзи, кредит учун ҳисобланган 170.280,74 сўм фоиз, шундан муддати ўтган 14.413.187,88 сўм фоиз, муддати ўтган фоиз учун ҳисобланган 8.188,75 сўм пеня, пандемия даврида кечиктирилган 21.516.998,56 сўм фоиз жами 258.081.762,55 сўм қарздорликни ва суд харажатларини ундиришни, ундирувни гаровдаги Андижон шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5-уйда жойлашган умумий майдони 91.22 квадрат метр, яшаш майдони 60.40 квадрат метрдан иборат бўлган 30-хонадонга қаратишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил 22 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар Мирзамахмудов Азимжон Аъзамжоновичдан даъвогар “Асака банк” АЖ Андижон вилоят филиали фойдасига 258.081.762 сўм кредит қарздорлик ва 17.150 сўм суд харажати ундирилган, ундирувни гаровдаги Андижон шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5-уй, 30-хонадонга қаратиш белгиланган. Жавобгар Мирзамахмудов Азимжон Аъзамжоновичдан давлат фойдасига 10.323.270 сўм миқдорида давлат божи ундирилган. 1 Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги ажрими билан мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг ажримидан норози бўлиб, жавобгар Мирзамахмудов Азимжон Аъзамжонович томонидан кассация шикояти келтирилган. Шикоятда судлар ишни бир томонлама кўрганлигини, фақат банк манфаатлари ҳимоя қилинганлигини, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши арзимас бўлганлигини, мавжуд қарздорлик миқдори гаровга қўйилган мулк қийматига мутлақо мос келмаслигини, бундай ҳолатда ундирувни гаровга қаратиш рад қилиниши лозимлигини кўрсатиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси муносабатларига доир қоидалар қўлланади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар АЖ “Асака банк” АЖ Андижон вилоят филиали билан жавобгар Мирзамахмудов Азимжон Аъзамжонович ўртасида 2018 йил 25 майда тузилган 314-сонли кредит шартномасига асосан банк томомнидан жавобгарга 120 ой муддатга “Андижон шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5-уй, 30-хонадонни сотиб олиш” учун йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 228.750.000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида 2018 йил 25 майдаги ипотека шартномасига асосан жавобгар томонидан ушбу кредит ҳисобига сотиб олинган Андижон шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5-уй, 30-хонадон Андижон шаҳар 10-сон давлат нотариал идораси томонидан 2018 йил 29 2 майда реестрга 1-117-сон билан қайд қилинган квартирани гаровга қўйиш шартномасига асосан гаровга қўйилган. Гаров мулки тарафлар ўртасида тузилган далолатномага асосан 297.375.000 сўмга баҳоланган. Мазкур кредит шартномасининг 2.1.7-бандига кўра, кредитга ҳисобланган устама фоизлар ва қайтариш жадвалида кўрсатиб ўтилган кредитни қисман қайтариш тўловларни ҳар ойнинг 5 санасигача амалга оширилиши кўрсатилган. Жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида 2021 йил 7 май ҳолатига муддатли кредит қарздорлиги 221.973.106 сўм, ҳисобланган фоиз 170.280,74 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 14.413.187,88 сўм, муддати ўтган фоиз учун ҳисобланган пеня 8.188,75 сўм, пандемия даврида кечиктирилган фоиз 21.516.998,56 сўм жами 258.081.762,55 сўм кредит қарздорлик мавжуд бўлган. Аммо 221.973.106 сўм муддатли кредит қарздорлиги, яъни тўлов муддати ҳали келмаган кредит қарзи бўлган. Ушбу қарздорликдан фақатгина ҳисобланган фоиз 170.280,74 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 14.413.187,88 сўм, муддати ўтган фоиз учун ҳисобланган пеня 8.188,75 сўм, пандемия даврида кечиктирилган фоиз 21.516.998,56 сўм, жами 36.108.656 сўм муддати келган қарздорликни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг 2-қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин. Кассация инстанцияси суди, жавобгар А.Мирзамахмудовнинг судга даъво ариза киритган вақтда кредит ва унинг фоизларидан вужудга келган қарздорлиги гаров мулкининг арзимас қисмини ташкил этишлигини, жавобгар кредит ва кредит фоизларининг бир қисмини тўлаб қўйганлигини ҳамда жавобгар кредит мажбуриятини қасддан бузмаганлигини инобатга олиб, кредитнинг фақат юзага келган қарздорлик қисмини ундиришни лозим топади. Бунда ундирилиши лозим бўлган кредит қарзи ҳисобланган фоиз 3 170.280,74 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 14.413.187,88 сўм, муддати ўтган фоиз учун ҳисобланган пеня 8.188,75 сўм, пандемия даврида кечиктирилган фоиз 21.516.998,56 сўм, жами 36.108.656 сўм муддати келган қарздорликни ташкил қилади. Гаров мулки тарафлар ўртасида тузилган далолатномага асосан 297.375.000 сўмга баҳоланган. Кредит шартномаси бўйича мажбуриятни қарздор А.Мирзамахмудов томонидан бузилиши эса гаров мулки қийматига мутлақо мос келмайди. Шунга кўра кассация инстанцияси суди суд қарорларининг кредит қарзини ундиришга оид қисмини ўзгартиришни, жавобгар А.Мирзамахмудовдан даъвогар фойдасига ҳисобланган фоиз 170.280,74 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 14.413.187,88 сўм, муддати ўтган фоиз учун ҳисобланган пеня 8.188,75 сўм, пандемия даврида кечиктирилган фоиз 21.516.998,56 сўм, жами 36.108.656 сўм ундиришни, суд қарорларининг ундирувни гаров мулкига қаратишга оид қисмини бекор қилишни ва шу қисмида даъво талабларини рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 2 ва 3-бандларига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбормасдан янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Судлов ҳайъати суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддаси бешинчи ва олтинчи қисмларига кўра давлат божини тўлашдан озод этилган давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Агар юқори турувчи инстанция суди ишларни янгидан кўриб чиқиш учун юбормай, чиқарилган ҳал қилув қарорини ўзгартирса ёки янги ҳал қилув қарорини қабул қилса, у суд харажатлари тақсимотини тегишинча ўзгартиради. Кассация инстанцияси суди суд қарорларининг ўзгаритирилиши муносабати билан даъвонинг қанотлантирилган қисмига мутаносиб равишда (36.108.656 х 4 % = 1.444.346,24) 1.444.346,24 сўм давлат божини жавобгар А.Мирзамахмудовдан давлат фойдасига ундиришни, даъвонинг рад қилинган қисмига мутаносиб равишда 8.878.924,26 сўм давлат божини даъвогар АЖ “Асака банк” Андижон вилоят филиалидан давлат фойдасига ундиришни лозим топади. 4 Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 3-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил 22 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги ажримининг кредит қарздорлигини ундиришга оид қисми ўзгартирилсин. Жавобгар Мирзамахмудов Азимжон Аъзамжоновичдан АЖ “Асака банк” Андижон вилоят филиали фойдасига кредит бўйича ҳисобланган фоиз 170.280,74 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 14.413.187,88 сўм, муддати ўтган фоиз учун ҳисобланган пеня 8.188,75 сўм, пандемия даврида кечиктирилган фоиз 21.516.998,56 сўм, жами 36.108.656 сўм ундирилсин. Даъво талабларининг кредит суммасининг қолган қисмини ундиришга оид қисми рад қилинсин. Суд қарорларининг ундирувни гаров мулки қаратишга оид қисми бекор қилинсин ва шу қисмида даъво талабларини рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин. Суд қарорларининг суд ҳаражатлари тақсимоти қисми қуйидагича ўзгартирилсин. Жавобгар Мирзамахмудов Азимжон Аъзамжоновичдан давлат фойдасига 1.444.346,24 сўм давлат божи ундирилсин. АЖ “Асака банк” Андижон вилоят филиалидан давлат фойдасига 8.878.924,26 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар Мирзамахмудов Азимжон Аъзамжоновичдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 75.000 сўм ундирилсин. Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Б.А.Тангабаев Н.Б.Рахмонов Нусҳа аслига тўғри, судья: 5