← Назад
Решение #1577304 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | 2 | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 138 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2106/8661-сонли иш
судья: Ғ.Н.Обидинов
маърузачи: А.Умматалиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил март ойининг 2 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмоновлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг «Асака банк» АЖ
Андижон филиали манфаатини кўзлаб жавобгарлар Юлдашев Шохрух
Рафиқжанович ва Мирзамахмудов Азимжон Аъзамжоновичларга нисбатан
кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил 11 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажримига нисбатан жавобгар Юлдашев
Шохрух Рафиқжанович томонидан келтирилган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси АЖ “Асака банк” Андижон вилоят филиали манфаатини кўзлаб
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар Юлдашев Шохрух
Рафиқжанович
ва
Мирзамахмудов
Азимжон
Аъзамжоновичдан
208.812.949,70 сўм кредит қарзи, кредит учун ҳисобланган 566.369,37 сўм
фоиз, муддати ўтган асосий қарз 6.474.820,12 сўм, муддати ўтган фоиз
6.774.488,49 сўм, муддати ўтган фоиз учун ҳисобланган 10.029,16 сўм пеня,
муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз 22.830,39 сўм, пандемия
даврида кечиктирилган фоиз 10.937.348, 63 сўм, жами 233.598.835,86 сўм
қарздорликни ва суд харажатларини ундиришни, ундирувни жавобгар
Ш.Юлдашевга тегишли Андижон тумани, «Храбек» ҚФЙ, «Дўнгқишлоқ»
МФЙда жойлашган ҳовли-жойга қаратишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил
11 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгарлар
ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 233.598.835 сўм кредит қарздорликни
ундириш, ундирувни жавобгар Ш.Юлдашевга тегишли Андижон тумани,
«Храбек» ҚФЙ, «Дўнгқишлоқ» МФЙда жойлашган ҳовли-жойга қаратиш,
жавобгар Ш.Юлдашевдан давлат фойдасига 9.343.953 сўм давлат божи
ундириш белгиланган.
1
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 ноябрдаги ажрими билан мазкур фуқаролик иши юзасидан
чиқарилган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг ажримидан
норози бўлиб, жавобгар Юлдашев Шохрух Рафиқжанович томонидан
кассация шикояти келтирилган. Шикоятда судлар ишни бир томонлама
кўрганлигини, фақат банк манфаатлари ҳимоя қилинганлигини, гаров билан
таъминланган мажбуриятнинг бузилиши арзимас бўлганлигини, мавжуд
қарздорлик миқдори гаровга қўйилган мулк қийматига мутлақо мос
келмаслигини, бундай ҳолатда ундирувни гаровга қаратиш рад қилиниши
лозимлигини кўрсатиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра,
кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат
ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда
кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари
амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади.
Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса,
кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси
муносабатларига доир қоидалар қўлланади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Асака банк» АЖ Андижон филиали
ва жавобгарлар Ш.Юлдашев ҳамда А.Мирзамахмудовлар ўртасида 2017 йил
29 апрелда 1595-сонли ипотека кредити шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан банк томонидан жавобгарларга Андижон
тумани, «Храбек» ҚФЙ, «Дўнгқишлоқ» МФЙ, Ёш тадбиркор кўчасида
800.0 кв метр ер майдонида жойлашган, фуқаро Г.Мўминовага тегишли
турар-жойни олди-сотди шартномаси асосида сотиб олиш учун 180 ой
муддатга, йиллик 9 фоиз устама ҳақ тщлаш шарти билан 225.000.000 сўм
кредит маблағи ажратилган.
Андижон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 2017 йил 5 майда
реестрга1966 рақам билан қайд этилган олди-сотди шартномаси билан
Ш.Юлдашев Андижон тумани, «Храбек» ҚФЙ, «Дўнгқишлоқ» МФЙ, Ёш
2
тадбиркор кўчасида 800.0 кв метр ер майдонида жойлашган, фуқаро
Г.Мўминовага тегишли турар-жойни олди-сотди шартномаси асосида сотиб
олган.
Андижон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 2017 йил 6 майда
реестрга 93 рақам билан қайд этилган ипотека шартномасига асосан
Андижон тумани, «Храбек» ҚФЙ, «Дўнгқишлоқ» МФЙ, Ёш тадбиркор
кўчасида 800.0 кв метр ер майдонида жойлашган уй-жой кредит таъминоти
сифатида гаров олинган.
Кредит шартномасига кўра, жавобгарлар томонидан шартномага илова
қилинган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойлик тўловларни амалга
ошириш йўли билан кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни
тўлаб бориши лозим бўлган.
Жавобгарлар шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги
оқибатида даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган пайтда 2021
йил 16 июль ҳолатига ҳисобланган фоиз 566.369 сўм, муддатидан ўтган
асосий кредит қарздорлиги 6.474.820 сўм, муддати ўтган фоиз 6.774.488 сўм,
муддати ўтган қарзга ҳисобланган пеня 10.029 сўм, пандемия даврида
кечиктирилган фоиз 10.937.348 сўм жами 24.763.054 сўм муддат ўтган
қарздорлик вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг
2-қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра,
гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган
вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан
бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг
талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо
мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш
мумкин.
Кассация инстанцияси суди, жавобгарлар Ш.Юлдашев ва
А.Мирзамахмудовнинг судга даъво ариза киритган вақтда кредит ва унинг
фоизларидан вужудга келган қарздорлиги гаров мулкининг арзимас қисмини
ташкил этишлигини, жавобгар кредит ва кредит фоизларининг бир қисмини
тўлаб қўйганлигини ҳамда жавобгар кредит мажбуриятини қасддан
бузмаганлигини инобатга олиб, кредитнинг фақат юзага келган қарздорлик
қисмини ундиришни лозим топади. Бунда ундирилиши лозим бўлган кредит
қарзи муддатидан ўтган асосий кредит қарздорлиги 6.474.820 сўм, муддати
ўтган фоиз 6.774.488 сўм, пандемия даврида кечиктирилган фоиз 10.937.348
сўм, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз 22.830,39 сўм, муддати
3
ўтган қарзга нисбатан ҳисобланган пеня 10.029,16 сўм, жами 24.219.516,8
сўм муддати келган қарздорликни ташкил қилади.
Гаров мулки тарафлар ўртасида тузилган далолатномага асосан
281.250.000 сўмга баҳоланган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятни қарздорлар Ш.Юлдашев ва
А.Мирзамахмудовлар томонидан бузилиши эса гаров мулки қийматига
мутлақо мос келмайди. Шунга кўра кассация инстанцияси суди суд
қарорларининг кредит қарзини ундиришга оид қисмини ўзгартиришни,
жавобгар А.Мирзамахмудовдан даъвогар фойдасига муддатидан ўтган
асосий кредит қарздорлиги 6.474.820 сўм, муддати ўтган фоиз 6.774.488 сўм,
пандемия даврида кечиктирилган фоиз 10.937.348 сўм, муддати ўтган асосий
қарзга ҳисобланган фоиз 22.830,39 сўм, муддати ўтган қарзга нисбатан
ҳисобланган пеня 10.029,16 сўм, жами 24.219.516,8 сўм ундиришни, суд
қарорларининг ундирувни гаров мулкига қаратишга оид қисмини бекор
қилишни ва шу қисмида даъво талабларини рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув
қарори қабул қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 2 ва 3-бандларига
кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёхуд
қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбормасдан янги ҳал
қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга, ҳал қилув қарорини,
ажримни, қарорни ўзгартиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддаси бешинчи ва олтинчи
қисмларига кўра давлат божини тўлашдан озод этилган давлат органлари ва
бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Агар юқори турувчи инстанция суди ишларни янгидан кўриб чиқиш
учун юбормай, чиқарилган ҳал қилув қарорини ўзгартирса ёки янги ҳал
қилув қарорини қабул қилса, у суд харажатлари тақсимотини тегишинча
ўзгартиради.
Кассация инстанцияси суди суд қарорларининг ўзгаритирилиши
муносабати билан даъвонинг қанотлантирилган қисмига мутаносиб равишда
(24.219.516 х 4 % = 968.780,6) 968.780,6 сўм давлат божини жавобгар
Ш.Юлдашевдан давлат фойдасига ундиришни, даъвонинг рад қилинган
қисмига мутаносиб равишда 8.375.172,72 сўм давлат божини даъвогар АЖ
“Асака банк” Андижон вилоят филиалидан давлат фойдасига ундиришни
лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 3-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
4
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил 11 октябрдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажримининг кредит қарздорлигини
ундиришга оид қисми ўзгартирилсин.
Жавобгарлар Юлдашев Шохрух Рафиқжанович ва Мирзамахмудов
Азимжон Аъзамжоновичдан АЖ “Асака банк” Андижон вилоят филиали
фойдасига муддатидан ўтган асосий кредит қарздорлиги 6.474.820 сўм,
муддати ўтган фоиз 6.774.488 сўм, пандемия даврида кечиктирилган фоиз
10.937.348 сўм, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз 22.830,39 сўм,
муддати ўтган қарзга нисбатан ҳисобланган пеня 10.029,16 сўм, жами
24.219.516,8 сўм ундирилсин.
Даъво талабларининг кредит суммасининг қолган қисмини ундиришга
оид қисми рад қилинсин.
Суд қарорларининг ундирувни гаров мулки қаратишга оид қисми бекор
қилинсин ва шу қисмида даъво талабларини рад қилиш ҳақида янги ҳал
қилув қарори қабул қилинсин.
Суд қарорларининг суд ҳаражатлари тақсимоти қисми қуйидагича
ўзгартирилсин.
Жавобгар Юлдашев Шохрух Рафиқжановичдан давлат фойдасига
968.780,6 сўм давлат божи ундирилсин.
АЖ “Асака банк” Андижон вилоят филиалидан давлат фойдасига
8.375.172,72 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар
Юлдашев
Шохрух
Рафиқжановичдан
Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон
Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР:
200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ
Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари
бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ тўлов сифатида 75.000 сўм ундирилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Б.А.Тангабаев
Н.Б.Рахмонов
Нусҳа аслига тўғри, судья:
5