← Назад
Решение #1577391 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| олат ФПК | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1702-2203/4736-сонли иш
судья: Ш.Комилов
маърузачи: М.Ахмадалиева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъати 2023 йил март ойининг 2 куни суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Н.Б.Рахмонов ва Б.А.Тангабаевлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Ғопирова (Зияева)
Мадинахон Турсунбой қизини жавобгарлар хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус Хоналиев Нодирбек ва Зияев Умидбек
Турсунбоевичга нисбатан қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги
гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Асака
туманлараро судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ажрими ва Андижон вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги
ажримига нисбатан жавобгар Зияев Умидбек Турсунбоевич томонидан
келтирилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ғопирова (Зияева) Мадина Турсунбой қизи судга мурожаат
қилиб, марҳум энаси Исмоилова Майрамхон Асака шаҳар, Улуғбек МФЙ,
Фуркат (хозирги Етти чинор) кўчасида жойлашган 16-уйини 2008 йил 11
сентябрь кунги нотариал тартибда расмийлаштирилган васиятнома асосида
ўзига ва акаси Зияев Умидбек Турсунбоевичга тенг ҳиссада васият
қолдирганлиги ва васиятнома айни пайитда қонуний кучдалиги сабабли
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Н.Хоналиев томонидан
2021 йил 8 октябрь кунги Зияев Турсунбой номига расмийлаштирилган
қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил
9 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад қилинган.
Аризачи Ғопирова (Зияева) Мадинахон Турсунбой қизи судга ариза
билан мурожаат қилиб, Андижон вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги
идоравий нотариал архив мудирининг Асака тумани собиқ хусусий амалиёт
нотариуси М.Қурбонова томонидан 2008 йил 11 сентябрда реестрга 3217
рақам билан қайд этилган фуқаро М.Исмаилованинг топшириғига кўра
расмийлаштирилган васиятнома ҳозирги кунда нотариал архивда
сақланаётган йиғма жилдида бекор қилинганлиги ҳақида белги мавжуд
эмаслиги тўғрисидаги 2022 йил 27 сентябрдаги 1-7/282-сонли хатини тақдим
этиб, ушбу хатдаги маълумотни инобатга олиб, суднинг мазкур иш бўйича
қабул қилинган ва қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини янги очилган
ҳолатлар бўйича бекор қилишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил
8 ноябрдаги ажрими билан аризачининг аризаси қаноатлантирилиб,
фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил 9
сентябрдаги ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 декабрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Андижон
туманлараро судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз
қолдирилган.
Мазкур фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2022
йил 8 ноябрдаги ажрими ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги ажримидан норози бўлиб,
жавобгар Зияев Умидбек Турсунбоевич томомнидан кассация шикояти
келтирилган. Шикоятда аризачининг келтирган асоси янги очилган ҳолат
ҳисобланмаслигини, васиятнома бекор қилинмаганлигини кўрсатиб даъвогар
даъво киритганлигини, бу ҳолат даъво киритиш вақтида ҳам аризачига
маълум бўлганлигини, бу ҳолат ФПКнинг 437-моддаси иккинчи қисми 1бандига мос келмаслигини кўрсатиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни
сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра уни рад қилишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи Ғопирова (Зияева)
Мадинахон Турсунбой қизи судга ариза билан мурожаат қилиб, Андижон
вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги идоравий нотариал архив мудирининг
Асака тумани собиқ хусусий амалиёт нотариуси М.Қурбонова томонидан
2008 йил 11 сентябрда реестрга 3217 рақам билан қайд этилган фуқаро
М.Исмаилованинг топшириғига кўра расмийлаштирилган васиятнома
ҳозирги кунда нотариал архивда сақланаётган йиғма жилдида бекор
қилинганлиги ҳақида белги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги 2022 йил
27 сентябрдаги 1-7/282-сонли хатини тақдим этиб, ушбу хатдаги маълумотни
инобатга олиб, суднинг мазкур иш бўйича қабул қилинган ва қонуний кучга
кирган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 437-моддаси иккинчи қисми 1бандига кўра аризачига номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин
бўлмаган, лекин иш учун муҳим ҳамиятга эга бўлган ҳолатлар, агар улар
ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлса ҳал қилув қарорини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади.
Бироқ, мархума Исмоилова Майрамхоннинг 2008 йил 11 сентябрдаги
васиятномаси бекор қилинмаганлиги аризачига даъво киритиш вақтида ҳам
маълум бўлган, айнан шу васиятнома асос қилиниб даъво киритилган.
Шунга аризачи Ғопирова (Зияева) Мадинахон Турсунбой қизининг
суд қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасида
келтирилган ҳолат Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 437-моддаси иккинчи
қисми 1-бандида келтирилган асосга тўғри келмайди.
Шунга кўра фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг
2022 йил 8 ноябрдаги ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
ҳақидаги ажрими ва ушбу суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022
йил 22 декабрдаги ажрими бекор қилиниши ва аризачи М.Ғопированинг
аризаси рад қилиниши лозим.
Бундан ташқари, суд ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб
чиқиб, иш юзасидан 2023 йил 12 январда ҳал қилув қарори қабул қилган
бўлиб, ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ажрим
бекор қилиниши муносати билан ушбу ҳал қилув қарори ҳам бекор
қилиниши лозим.
Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди қуйи судларнинг
қарорларини бекор қилишни ва аризачи М.Ғопированинг суд қарорини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини рад қилишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 2-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёхуд
қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбормасдан янги ҳал
қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро
судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ажрими ва Андижон вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги ажрими ҳамда
фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2023 йил 12
январдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризачи М.Ғопированинг суд
қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини рад
қилишни лозим топади.
Судлов ҳайъати суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75.000 сўм
миқдоридаги суд харажатларини даъвогар М.Ғопировадан ундиришни лозим
топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 2-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ажрими ва
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022
йил 22 декабрдаги ажрими ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Асака
туманлараро судининг 2023 йил 12 январдаги ҳал қилув қарори бекор
қилинсин.
Аризачи Ғопирова (Зияева) Мадинахон Турсунбой қизининг суд
қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ғопирова (Зияева) Мадинахон Турсунбой қизидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри,
А.Қодирий
кўчаси,
1-уй,
шахсий
ҳисоб
варағи:
401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами:
23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014,
СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида
75.000 сўм ундирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Н.Б.Рахмонов
Б.А.Тангабаев
Нусҳа аслига тўғри, судья