← Назад
Решение #1579564 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1101-2003/5653
Кассация иши № 12-272-23
судья: М.Исмаилов
маърузачи: М.Абдувахабова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил февраль ойининг 28 куни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: А.Икромов,
ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Н.Азимова ва
тарафларнинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгар ва манфаатдор
шахс 1-сонли давлат ноатариал идорасига нисбатан олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота
туманлараро судининг 2020 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори ва
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 14 декабрдаги ажримига нисбатан даъвогар келтирган
кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ,
Миришкор маҳалласи, кўчаси, 25-уй бўйича у билан ўртасида Янгийўл
туман 1-сонли давлат ноатариал идорасида 2018 йил 11 декабрда
тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган Зангиота туманлараро судининг 2020 йил 21 декабрдаги
ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар нинг даъво талаби рад этилган.
Даъвогар келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини
бекор қилиб, унинг даъво талабини қаноатлантиришни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокатнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг
3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига
1
қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан
қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда
қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ
ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, Янгийўл туман 1-сонли давлат ноатариал
идорасида 2018 йил 11 декабрда тасдиқланган олди-сотди
шартномасига кўра, , Миришкор маҳалласи, кўчаси, 25-уйни (кейинги
ўринларда низоли уй деб юритилади га 95.000.000 сўмга сотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22
декабрдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи
қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим
масалалар тўғрисида”ги 17-сон Қарорининг 6-бандига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 9-боби 113-126-моддаларида кўзда
тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигини тартибга солувчи
нормаларда баён этилган асослар бўйича шартномаларнинг ҳақиқий
эмас деб топилишига йўл қўйилади.
Даъвогар даъво аризасида, билан у вафот этгунига қадар
парваришлаш, озиқ-овқат ва кейим-кечак билан умрбод таъминлаш
бўйича келишиб, низоли уй юзасидан “Умрбод таъминлаш шарти
билан уй-жойни бериш шартномаси” тузмоқчи бўлганлигини, лекин
кейинчалик билса у билан ўртасида низоли уй бўйича олди-сотди
шартномаси тузилганлигини, унга моддий жиҳатдан қарамасдан ва
ёрдам бермасдан қўйганлигини ҳамда низоли уй олди-сотдисидан дан
умуман пул олмаганлигини, шунга кўра низоли олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Аниқланганларга кўра, ва ўртасида низоли уй юзасидан “Умрбод
таъминлаш шарти билан уй-жойни бериш шартномаси” тузиш ҳақида
келишганликлари тўғрисида бирор-бир далил мавжуд эмас ҳамда
судларда мазкур ҳолатни тасдиқловчи далиллар аниқланмаган.
Шунингдек, юқоридаги олди-сотди шартномасининг 4-бандида
сотувчи сотиб олувчидан пулни шартнома тузилгунга қадар тўлиқ
олганлиги кўрсатилган.
Шунга кўра, даъвогар нинг даъво талаби асоссиз бўлиб
ҳисобланади.
Судлар юқоридагиларга асосан даъвогар нинг даъво талабини рад
қилиш ҳақида қонуний ва асосли тўхтамга келишган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
ўзгаришсиз,
кассация
шикоятини
(протестини)
эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
2
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати даъвогар ва вакили
келтирган важларни инкор қилиб, қуйи инстанция суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз, кассация шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича
Зангиота туманлараро судининг 2020 йил 21 декабрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
Д.Исраилова
А.Касимов
3