Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2206/8492 Дата решения 28.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ибрагимова Нурида Шайхрудиновна Ответчик / Подсудимый Ходкаова Галина Варавина
Source ID 6409a6f6ff185b346af74fc1 Claim ID 4010333 PDF Hash c119465206cd8936... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФКнинг 1120-моддаси збекистон Республикаси ФК 1120 law
збекистон Республикаси ФКнинг 1130-моддаси збекистон Республикаси ФК 1130 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1107-2206/8492 Кассация иши № 12-167-23 судья: У.Мирзаев маърузачи: Н.Уралова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил февраль ойининг 28 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари: А.Касимов ва А.Икромовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, таржимон Г.Мухитдинова, адвокатлар А.Абдурахмонов ва А.Исакжанов, тарафлар ҳамда экспертларнинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгарлар на ва нотариал идораси нотариуси Г.Исакжановага нисбатан васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 26 декабрдаги ажримига нисбатан даъвогар келтирган кассация шикояти асосида фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда А.Масуфулина ўзига тегишли , А.Темур кўчаси, 11-уй, донни номига қолдириш ҳақида нотариал идорада 2022 йил 10 мартда қайд қилинган васиятномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 26 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар нинг даъво талаби рад этилган. Даъвогар келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокатлар ҳамда экспертларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда 1 қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Г.Исакжанованинг идорасида 2022 йил 10 мартда тасдиқланган васиятномага асосан, А.Масуфулина ўзига тегишли , А.Темур кўчаси, 11-уй, донни жияни га қолдирган. на 2022 йил 16 апрелда вафот этган. тиббиёт бирлашмасининг 2022 йил 02 ноябрдаги маълумотномага кўра, на умумий атеросклероз, кардиоклероз, церебросклероз Ревматоидли полиартрит активлик даражаси 3 рентген бўйича 3 ФС 2 ташхиси билан “Д” назоратида турган. Тошкент шаҳар 1-сонли руҳий-асаб касалликлари диспансерининг экспертлари томонидан берилган 2022 йил 21 ноябрдаги хулосасига кўра, на 2022 йил 10 мартда васиятномани имзолаш вақтида ўз хатти-ҳаракатларини тушунган ва ўз ҳаракатларини бошқара олган. Судлов ҳайъатида экспертлар Н.Усманова ва М.Исламовалар берган тушунтиришларида, нанинг касаллик тарихига кўра, на доимий равишда психиатр шифокор кўригида бўлиб келганлигини, психиатр шифокор томонидан нанинг касаллик тарихида бирор-бир марта уни ўз хатти-ҳаракатларини тушунмаслиги ёки ўз ҳаракатларини бошқара олмаганлигини қайд этмаганлигини, шунингдек, нотариус томонидан 2022 йил 10 мартда А.Масуфулина ўзига тегишли низоли хонадонни га васият қилиш жараёни видео тасвирга олинганлигини ҳамда хулоса беришдан олдин мазкур видео тасвир кўриб чиқилганлигини, ушбу видео тасвирда ҳам на бошқа бировнинг ёрдамисиз васиятномани ўзи ўқиб чиққанлигини ва уни имзолаганлигини кўриш мукинлигини, шунга кўра на ўзига тегишли низоли хонадонни га васият қилаётган вақт ўз ҳаракатларини бошқара олмаган деб хулосага келиш учун асослар мавжуд эмаслигини билдириб ҳамда хулосада кўрсатилган асосларга на низога сабаб бўлган васиятномани имзолаш вақтида ўз хаттиҳаракатларини тушунган ва ўз ҳаракатларини бошқара олган деб тушунтириш беришди. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1120-моддасига биноан, фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига васият қилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1130-моддасига кўра, тегишли шаклда тузилмаган васиятнома ҳақиқий эмас. 2 Васиятноманинг ҳақиқий эмаслиги ушбу Кодекснинг битимлар ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги қоидаларга ҳам асосланади. Васиятноманинг ҳақиқий эмас деб топилишидан мулкий оқибатларга эга бўладиган шахснинг даъвоси бўйича васиятнома уни тузиш, имзолаш ва тасдиқлашнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби бузилиши натижасида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Даъвогар синглиси на “атеросклероз” касаллиги билан оғриб келганлиги натижасида низоли васиятномани имзолашда ўз хаттиҳаракатларини тушунмаганлиги важи билан 2022 йил 10 мартдаги васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Бироқ, на томонидан 2022 йил 10 мартдаги васиятнома имзоланган вақтида, у ўз хатти-ҳаракатларини тушунмаганлиги ёки ўз ҳаракатларини бошқара олмаганлиги ҳақида бирор-бир мақбул далил мавжуд эмас. Қолаверса, 2022 йил 10 мартдаги васиятномани тузиш, имзолаш ва тасдиқлаш қоидалари бузилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас ва аниқланмаган. Бундай ҳолатда, низоли васиятнома амалдаги қонунларга зид равишда имзоланган ва тасдиқланган деб бўлмайди. Судлар, на ўз розилиги билан га низоли хонадонни васият қилиб қолдирганлигини, васиятнома қонуний расмийлаштирилганлигини, даъвогар томонидан ўз даъво талабларини тасдиқловчи далиллар судга тақдим қилинмаганлигини ҳамда на суд тартибида муомалага лаёқатсиз деб топилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан даъвогар ва вакили келтирган важларни инкор қилиб, қуйи судларининг ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича 3 ҳайъатининг 2022 йил 26 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: А.Касимов А.Икромов 4