Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1108-2203/2474 Дата решения 28.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "CHIRCHIQ-OHANGARON IRRIGATSIYA TIZIMLARI HAVZA BOSHQARMASI HUZURIDAGI MELIORATIV EKSPEDITSIYA" DAVLAT MUASSASASI Ответчик / Подсудимый Ергашов Равшан Муротбоевич
Source ID 64086b85ff185b346af74c8f Claim ID 4057621 PDF Hash 44bbfec75bd406a6... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФКнинг 382-моддаси збекистон Республикаси ФК 382 law
збекистон Республикаси ФКнинг 384-моддаси збекистон Республикаси ФК 384 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1103-2203/2474 Кассация иши № 12-161-23 cудья: О.Саттаров маърузачи: А.Олимова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил февраль ойининг 28 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори А.Қодиров, жавобгар адвокати ва даъвогар вакилларининг иштирокида, даъвогар «Чирчиқ-Охангарон» Ирригация тизимлари хавза Бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедициясининг жавобгар ва ларга нисбатан ижара шартномаларини бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 02 декабрдаги ажримига нисбатан даъвогар «Чирчиқ-Охангарон» Ирригация тизимлари хавза Бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси келтирган кассация шикоятини ҳамда Тошкент вилоят прокурори келтирган кассация протестини фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар «Чирчиқ-Охангарон» Ирригация тизимлари хавза Бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар 2021 йил 24 июнда тузилган 10сонли ижара шартномасини ва жавобгар 2021 йил 24 июнда тузилган 11сонли ижара шартномасини шартларини бузилганлигини кўрсатиб, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаларини бекор қилишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаблари қаноатлантирилиб, даъвогар “Чирчиқ-Охангарон” Ирригация тизимлари хавза Бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси ва жавобгар ўртасида 2021 йил 24 июнда тузилган 10-сонли ижара шартномаси бекор қилинган. Даъвогар “Чирчиқ-Охангарон” Ирригация тизимлари хавза Бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси ва жавобгар ўртасида 2021 йил 24 июнда тузилган 11-сонли ижара шартномаси бекор қилинган. Жавобгар ва лардан солидар тартибда даъвогар “Чирчиқ-Охангарон” Ирригация тизимлари хавза Бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив 1 экспедициясининг фойдасига тўланган 540.000 сўм ва давлат фойдасига 600.000 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 02 декабрдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар “Чирчиқ-Охангарон” Ирригация тизимлари хавза Бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедициясининг жавобгар ва ларга нисбатан ижара шартномаларини бекор қилиш ҳақидаги даъво талаблари рад этилган. Даъвогар “Чирчиқ-Охангарон” Ирригация тизимлари хавза Бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси келтирган кассация шикоятида, апелляция судлов ҳайъатининг ажримини бекор қилишни сўраган. Тошкент вилоят прокурори келтирган кассация протестида, апелляция судлов ҳайъатининг ажримини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, прокурор, даъвогар вакилари ва адвокатнинг тушунтиришларини тинглаб, протест ва шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, «Чирчиқ-Охангарон» Ирригация тизимлари хавза Бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси ва ўртасида 2021 йил 24 июнда 10-сонли ижара шартномаси тузилган. Ижара шартномасининг 1.1 бандида, шартнома предмети бўлиб, ижарага берувчи ижарага олувчига Янгийўл тумани “” МФЙ Маърифат кўчаси 64-уйнинг ён томонидан оқиб ўтувчи ижарага берувчи балансидаги “D-2” хўжаликлараро коллекторни ПК16+35 дан ПК 16+83 гача (48 метр қисми) оқим бўйича ўнг ва чап томони қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаси зонасида жойлашган (илова-1) 10 метр кенгликдаги 0,096 гектар ер майдонини атрофларини тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориш ҳамда вақтинча фойдаланиш мақсадида ижарага берган. «Чирчиқ-Охангарон» Ирригация тизимлари хавза Бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси ва ўртасида 2021 йил 24 июнда 11-сонли ижара шартномаси тузилган. Ижара шартномасининг 1.1 бандида, шартнома предмети бўлиб, ижарага берувчи ижарага олувчига Янгийўл тумани “Хонқўрғон” МФЙ Далагузар кўчаси, 55-уйнинг ён томонидан оқиб ўтувчи ижарага берувчи 2 балансидаги “D-2” хўжаликлараро коллекторни ПК16+83 дан ПК 17+02 гача (20 метр қисми) оқим бўйича чап томони қирғоқ бўйи минтақа зонасида жойлашган (илова-1) 10 метр кенгликдаги 0,020 гектар ер майдонини атрофларини тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориш ҳамда вақтинча фойдаланиш мақсадида ижарага берган. Ижара шартномасининг 4.6 бандига кўра, “Ижарага олувчи” ўзига бириктирилган майдонда капитал қурилиш ишларини олиб бориш (енгил типдаги қурилмалар бундан мустасно), канализация тозалаш иншоотларини жойлаштириш мумкин эмас. Ижара шартномасининг 4.8 бандида, Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Сув объекьларининг сувни мухофаза қилиш ва санитария-мухофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 981-сонли Қарори талабларига ҳамда бошқа амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларга амал қилиши шартлиги белгиланган. Ижара шартномасининг 4.9 бандида, “Ижарага олувчи” ўзига бириктирилган майдонда кабеллар, трубапроводларни жойлаштириш ва бошқа ишларни амалда бажариш учун табиат мухофазаси ва санитария назорати давлат органлари, шунингдек ижарага берувчи билан келишган ҳолда, фақат туман бошқарув органларининг рухсати олинганидан сўнг амалга ошириши кераклиги кўрсатилган. Ижара шартномасининг 4.11 банди талабига кўра, “Ижарага олувчи” томонидан коллектор тармоғининг юқорида кўрсатилган қисми лойиҳа ташкилотлари лойиҳалари асосида ўз маблағи ҳисобидан 3(уч) ой муддатда ёпиқ ёстиқ дренаж ҳолатига ўтказиши шарт эканлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11декабрдаги 981-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув обектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 58-бандида, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг соҳил бўйидаги тупроқ уюмлари эгаллаган майдонлар улардан фойдаланувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа ташкилотларга ўз маблағлари ҳисобидан тупроқ уюмларини олиб ташлаш ёки текислаш ишларини бажариб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, тупроқ уюмларини қурилиш материаллари сифатида ишлатиш учун муддатли (вақтинча) фойдаланишга ёки ижарага шартнома асосида берилиши мумкин. Янгийўл тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2022 йил 18 апрелдаги ҳамда Янгийўл тумани Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг 2022 йил 23 майдаги хатларида, Янгийўл тумани “” МФЙ Маърифат кўчаси 64-уйда яшовчи Янгийўл тумани “” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ижарага берувчи балансидаги 3 “D-2” хўжаликлараро коллекторни ўзанини бир қисмига елим (паластик) қувур ётқизиб, тупроқ билан тўлдириб, коллекторни муҳофаза қилиш зонасини эгаллаб олиб, капитал қурилмалар қуриб олганлиги ва экин майдони ташкил қилганлиги ҳамда Янгийўл тумани “Хонқўрғон” МФЙ Далагузар кўчаси, 55-уйда яшовчи Янгийўл тумани “” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ижарага берувчи балансидаги “D-2” хўжаликлараро коллекторни ўзанини бир қисмини тупроқ билан тўлдириб, коллекторни муҳофаза қилиш зонасини эгаллаб олиб, капитал қурилмалар қуриб олганлиги ва экин майдони ташкил қилганлиги ҳамда канализация тозалаш иншооти қурганлиги аниқланганлиги ҳамда ижарага берувчи балансидаги “D-2” хўжаликлараро коллекторни муҳофаза қилиш зонаси 15 метрни ташкил қилиши, шунингдек, юқорида амалга оширилган ишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11-декабрдаги 981-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан тақиқланганлиги кўрсатилган (ф/и 84-85бетлар). Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йилнинг 19 августдаги ва 27 сентябрдаги хулосаларида, Янгийўл туманидан оқиб ўтувчи Д-2 хўжаликлараро коллектор-тармоғининг жами узунлиги 3,8 км бўлиб, ушбу каллектор тармоғи 1961-йилда қурилган ва Мелиоратив экспедитсияси балансга киритлиганлиги, Д-2 коллектор тармоғи “Тинчлик” ҚФЙ ҳудудидаги жами 90,0 гектар фермер хўжаликлари ва бошқа суғориладиган ер майдонларини мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиши, Коллектор тармоғи А.Ортиқов ҳудудидан бошланиб, Тинчлик ҳудудидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” суғориш тармоғига қўйилиши, Янгийўл туман “” МФЙ, Марифат кўчаси 64-уй ҳамда “Хонқўрғон” МФЙ, Далагузар кўчаси 55-уйларининг оралиғидан ўтувчи Д-2 коллектор (ариқ-канал) “ЧирчиқОҳангарон” ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедитсияси баланисига 1961-йилда киритилганлиги, Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 11 декабрдаги 981-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув обектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 58-бандида, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг соҳил бўйидаги тупроқ уюмлари эгаллаган майдонлар улардан фойдаланувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа ташкилотларга ўз маблағлари ҳисобидан тупроқ уюмларини олиб ташлаш ёки текислаш ишларини бажариб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, тупроқ уюмларини қурилиш материаллари сифатида ишлатиш учун муддатли (вақтинча) фойдаланишга ёки ижарага шартнома асосида берилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган бўлса-да, бироқ “Чирчиқ-Оҳангарон” ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедитсияси ва жисмоний шахслар (фуқаро) ва лар ўртасида 2021 йил 24 июндаги 10 ва 4 11-сонли ижара шартномалари ноқонуний тартибда тузилганлиги, Д-2 коллектори ер ости сизот сувларини ва ёмғир ҳамда оқава сувларини олиб чиқиш учун хизмат қилиши, Д-2 коллекторининг ҳозирги ҳолати қурилишдаги лойиҳа кўрсаткичларига тўғри келмаслиги ва амалдаги қонун ва низом талабларига жавоб бермаслиги юзасидан “ЧирчиқОҳангарон” ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедитсияси фуқароларга бир неча марта талабнома ва огоҳлантириш хатлари берилганлиги, Янгийўл туман “” МФЙ, Марифат кўчаси 64-уй ҳамда “Хонқўрғон” МФЙ, Далагузар кўчаси 55-уйларнинг оралиғидан ўтувчи Д-2 коллекторга қурилган кўприк ва соҳил бўйига кирувчи ер майдонларидан йўл сифатида фойдаланиш учун тегишли тартибда хулоса ва техник шарт олмасдан ноқонуний қурилганлиги, Д-2 коллектор оқим бўйича ўнг томондаги қарашли молхона ва бостирмаси соҳил бўйи ичида ҳимоя минтақада қурилганлиги, ёпиқ-ётиқ дренаж қуририлиш ишлари қонун талабларига жавоб бермайдиган лойиҳа асосида қурилганлиги «Ўзсувекспертиза» давлат унитар корхонасининг 2022-йил 11-августдаги хулосаси билан тасдиқланганлиги, Янгийўл туман “” МФЙ, Марифат кўчаси 64-уй ҳамда “Хонқўрғон” МФЙ Далагузар кўчаси 55-уйларининг оралиғидан ўтувчи Д-2 коллекторининг сув оқими бўйича чап тарафида доира шаклидаги чуқуркиги тахминан уч метр диаметри тахминан тўрт метр бўлган суниий балиқ боқиш ҳовузи ноқонуний қурилганлиги, Янгийўл туман “” МФЙ, Марифат кўчаси 64-уй ҳамда “Хонқўрғон” МФЙ, Далагузар кўчаси 55-уйларининг оралиғидан ўтувчи Д-2 коллектор (ариқ-канал) соҳил бўйи ҳудудида ноқонуний қурилмалар қурилганлиги аниқланганлиги, “Чирчиқ-Оҳангарон” ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедитсияси масъул мансабдор шахслари Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 ноябрдаги “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 261-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув обектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 981-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожиантиришнинг 2020-2030 йилларга мўжалланган консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 6024-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригатсия секторини ривожиантиришнинг 2021-2023 йилларга мўалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида ПҚ-5005-сонли қарор талалаблари зид равишда ва ноқонуний тартибда ва лар билан 2021 йил 24 июнда 10 ва 11-сонли ижара шартномалари тузилганлиги кўрсатилган (ф/и 86-87 ва 137-140-бетлар). 5 Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 382-моддасига кура, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 384-моддасига асосан, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Аниқланган ҳолатларга кўра, юқоридаги ижара шартномаси шартларини бузиб, Янгийўл тумани “” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ижарага берувчи балансидаги “D-2” хўжаликлараро коллекторни ўзанини бир қисмига ваколатли идоралар томонидан тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларсиз елим (паластик) қувур ётқизиб, тупроқ билан тўлдириб, коллекторни муҳофаза қилиш зонасини эгаллаб олиб, капитал қурилмалар қурган ва экин майдони ташкил қилган. Бундан ташқари, юқоридаги ижара шартномаларига талабларига зид равишда ва лар Янгийўл туман “” МФЙ, Марифат кўчаси 64-уй ҳамда “Хонқўрғон” МФЙ Далагузар кўчаси 55-уйларининг оралиғидан ўтувчи Д2 коллекторининг сув оқими бўйича чап тарафида доира шаклидаги чуқуркиги тахминан уч метр диаметри тахминан тўрт метр бўлган суниий балиқ боқиш ҳовузни ноқонуний қуришган. Шунингдек, ҳам юқоридаги ижара шартномаси шартларини бузиб, Янгийўл тумани “” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ижарага берувчи балансидаги “D-2” хўжаликлараро коллекторни ўзанини бир қисмини тупроқ билан тўлдириб, коллекторни муҳофаза қилиш зонасини эгаллаб олиб, капитал қурилмалар қурган ва экин майдони ташкил қилган ҳамда канализация тозалаш иншооти қурган. Бундан ташқари, юқорида амалга оширилган ишлар ижара шартномалари ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан тақиқланганлиги билан бир қаторда, ижарага берувчи мазкур Низомнинг 58-бандида кўрсатилган ишларни амалга ошириш учун жисмоний шахслар яъни жавобгарларга муддатли (вақтинча) фойдаланишга ёки ижарага шартнома асосида бериши мумкин эмас. Биринчи инстанция суди, жавобгарлар томонидан юқорида амалга оширилган ишлар ижара шартномалари ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан тақиқланганлигини, шунга кўра жавобгарлар ижара 6 шартномалари шартларини жиддий бузганликларини ҳамда ижарага берувчи мазкур Низомнинг 58-бандида кўрсатилган ишларни амалга ошириш учун жисмоний шахслар яъни жавобгарларга муддатли (вақтинча) фойдаланишга ёки ижарага шартнома асосида бериши мумкин эмаслигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини асосли равишда қаноатлантириб, қонуний хулосага келган. Бироқ, апелляция судлов ҳайъати юқоридаги ҳолатлар ва асосларни эътиборга олмасдан, асоссиз равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини рад қилган. Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан жавобгар вакили келтирган важларини инкор қилади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасига асосан кассация инстанцияси суди айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати юқорида келтирилган асослар бўйича апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилиб, шу иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни ҳамда протест ва шикоятни қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 02 декабрдаги ажрими бекор қилинсин. Ушбу иш бўйича қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин. Кассация протести ва шикояти қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов Ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова А.Касимов 7