← Назад
Решение #1579888 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ида Убайдуллаевнанинг харакатларида ЖК | 228 | — | law | |
| тганлиги муносабати билан ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 437 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 1-182-4382/16-сонли иш
судья: С.Абудрахманова
маърузачи: И.Алманов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил февраль ойининг 27 куни суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Н.Б.Рахмонов ва Б.А.Тангабаевлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Абдуллаева Хамида
Убайдуллаевнанинг
жавобгарлар Абдуллаева Шохида Убайдуллаевна,
Абдуллаева Нодира Гайбуллаевналарга нисбатан қонун бўйича ворислик
ҳақидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш, меросхўр деб топиш
ҳақидаги даъво аризаси ҳамда Абдуллаева Шохида Убайдуллаевнанинг
Абдуллаева Хамида Убайдуллаевна, Ахмедова Хуршида Рихситдиновна ва
Абдуллаева Нодира Гайбуллаевнага нисбатан уйга киритиш ва эгалик
ҳуқуқини белгилаш ҳақида қарши даъво аризаси бўйича фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро
судининг 2022 йил 18 майдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 июлдаги ажримига нисбатан
даъвогар Абдуллаева Хамида Убайдуллаевна ва Ахмедова Хуршида
Рихситдиновналар томонидан келтирилган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар
Х.Абдуллаева
жавобгарлар
Ш.Абдуллаева
ва
Н.Абдуллаеваларга нисбатан қонун бўйича ворислик ҳақидаги гувоҳномани
ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Шунингдек,
Ш.Абдуллаева,
Х.Абдуллаева,
Х.Ахмедова
ва
Н.Абдуллаеваларга нисбатан уйга киритиш ва эгалик ҳуқуқини белгилаш
ҳақида қарши даъво ариза билан мурожаат этган.
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2016 йил
10 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Абдуллаева Хамида
Убайдуллаевнанинг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган.
Ахмедова Хуршида Рихситдиновнанинг жавобгарлар Абдуллаева
Шохида Убайдуллаевна, Абдуллаева Нодира Гайбуллаевна, Абдуллаева
Хамида Убайдуллаевнага нисбатан васиятнома бўйича меросхўр деб топиш
ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилган.
Ахмедова Хуршида Рихситдиновна Тошкент шаҳар, Миробод тумани,
Оқ уй кўчаси, 75-уйнинг марҳум Якубова Халида Исмаиловнага тегишли ½
қисмига васиятнома бўйича меросхўр деб топилган.
1
Жавобгар Абдуллаева Шохида Убайдуллаевнанинг уйга киритиш
ҳақидаги қарши даъво талаби қаноатлантирилган.
Жавобгар Абдуллаева Шохида Убайдуллаевна Тошкент шаҳар,
Миробод тумани, Оқ уй кўчаси, 75-уйга киритиб қўйилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2016 йил 20
майдаги ажримига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро
судининг 2016 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидан
Ахмедова Хуршида Рихситдиновнанинг жавобгарлар Абдуллаева Шохида
Убайдуллаевна, Абдуллаева Нодира Гайбуллаевна, Абдуллаева Хамида
Убайдуллаевнага нисбатан васиятнома бўйича меросхўр деб топиш ҳақидаги
даъво талаби қаноатлантириш ва Ахмедова Хуршида Рихситдиновна
Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Оқ уй кўчаси, 75-уйнинг марҳум Якубова
Халида Исмаиловнага тегишли ½ қисмига васиятнома бўйича меросхўр деб
топиш ҳақидаги хулосалари чиқарилган.
Ҳал қилув қарори қуйидаги мазмундаги хулоса билан тўлдирилган.
Абдуллаева Шохида Убайдуллаевнанинг Абдуллаева Хамида
Убайдуллаевна, Ахмедова Хуршида Рихситдиновна ва Абдуллаева Нодира
Гайбуллаевнага нисбатан уйга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақида қарши
даъво аризаси рад этилган.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Аризачилар Х.У.Абдуллаева ва Х.Р.Ахмедоваларнинг ишончли
вакили Д.Р.Байрак судга ариза билан мурожаат этиб, унда Тошкент шаҳар,
Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТБ терговчиси Х.Ахмедованинг 2022 йил
9 мартдаги жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорида
кўрсатилган ҳолатларга кўра, 19.05.1955 йилда туғилган Абдуллаева Шоҳида
Убайдуллаевнанинг харакатларида ЖКнинг 228-моддаси 3-қисмида
кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, жавобгарликка тортиш
муддати ўтганлиги муносабати билан ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1бандига асосан жиноят ишини қўзғатиш рад қилинганлигини баён қилиб,
фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2016 йил 10
мартдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни
сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2022 йил
18 майдаги ажрими билан Абдуллаева Хамида Убайдуллаевна ва Ахмедова
Хуршида Рихситдиновналарнинг фуқаролик ишлари бўйича Миробод
туманлараро судининг 2016 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарорини янги
очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад
қилинган.
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 июлдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Миробод
туманлараро судининг 2022 йил 18 майдаги ажрими ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар Абдуллаева Хамида
Убайдуллаевна ва Ахмедова Хуршида Рихситдиновналар томонидан
кассация шикояти келтирилган. Шикоятда Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТБ
2
терговчиси Х.Ахмедованинг 2022 йил 9 мартдаги жиноят ишини қўзғатишни
рад қилиш ҳақидаги қарорида Ш.Абдуллаева ҳужжатларни сохталаштириб,
сохта ҳужжатдан фойдаланиб, ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида
ҳужжатларни қалбакилаштириш, қалбаки эканлгини била туриб ундан
фойдаланганлиги, Ш.Абдуллаева нотариал идорага берилган аризага
меросхўрлар ҳақида нотўғри маълумотлар киритиб, оқибатда бошқа
меросхўрларни меросдан олиш ҳуқуқидан махрум қилганлигини, бошқа
меросхўрларни
улушини
ҳам
ўзига
ўзлаштириб
олганлиги
кўрсатилганлигини билдириб, шу асосда суд ҳужжатларини бекор қилишни
ва ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани
қаноатлантиришни сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент шаҳар, Миробод тумани,
Оқ уй кўчаси, 75-уй Тошкент шаҳар Миробод (аввалги Ленин) тумани
Ижроия қўмитасининг 1990 йил 18 октябрдаги 658/18-сонли қарорига асосан
Абдуллаев Убайдуллага тегишли бўлган.
У.Абдуллаев ва Х.Якубова ўзаро никоҳда бўлиб, уларнинг ўзаро
турмушларидан уч нафар Абдуллаева Хамида Убайдуллаевна, Абдуллаев
Гайбулла Убайдуллаевич ва Абдуллаева Шохида Убайдуллаевна исмли
фарзандлари бор.
У.Абдуллаев 1994 йил 11 апрель куни вафот этган.
У.Абдуллаевнинг вафотидан кейин унинг турмуш ўртоғи Х.Якубова
ва қизи Ш.Абдуллаева нотариал идорага мурожаат қилиб, марҳумга тегишли
бўлган уйни уларга мерос сифатида расмийлаштиришни сўраган.
Тошкент шаҳар, Яккасарой туман 1-сонли давлат нотариал идораси
томонидан Х.Якубова ва Ш.Абдуллаеваларга 2001 йил 14 ноябрь куни реестр
рақами 2-2008-бўлган қонун бўйича ворислик ҳақида гувоҳнома берилиб,
улар низоли Тошкент шаҳар Миробод тумани, Оқ уй кўчаси, 75-уйга тенг
улушларда меросхўр деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
437-моддаси иккинчи қисм 1-бандига кўра, аризачига номаълум бўлган ва
маълум бўлиши мумкин бўлмаган, лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга
бўлган ҳолатлар, агар улар ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлса,
ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларни янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриш учун асос бўлади.
3
Аризачилар Абдуллаева Хамида Убайдуллаевна ва Ахмедова
Хуршида Рихситдиновналар томомнидан янги очилган ҳолат сифатида
келтирилган ҳолатлар, яъни Ш.Абдуллаеванинг бошқа меросхўрлар
борлигини яшириб мерос олганлиги ҳақидаги важлар иш мазмунан кўрилган
вақтда даъвонинг асоси
сифатида кўрилган ва муҳокама қилинган.
Ушбу ҳолат тергов органи қарорида ҳам аниқланиши ишни янги очилган
ҳолат бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди.
Бундан ташқари даъвогар Х.Абудллаеванинг қонун бўйича ворислик
ҳақидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш даъво талабларига нисбатан
даъво муддати қўлланилган ҳолда рад қилинган. Шу сабабли Абдуллаева
Хамида Убайдуллаевна ва Ахмедова Хуршида Рихситдиновналар томонидан
янги очилган ҳолат сифатида келтирилган ҳолатлар ишни янги очилган ҳолат
бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди қуйи
судларнинг суд қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ҳақидаги
аризани рад қилиш ҳақидаги хулосалари билан келишади ва суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро
судининг 2022 йил 18 майдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 июлдаги ажримини қонуний
ва асосли деб ҳисоблаб ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Миробод туманлараро судининг 2022 йил 18 майдаги ажрими ва
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 июлдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Н.Б.Рахмонов
Б.А.Тангабаев
Нусҳа аслига тўғри, судья
4