Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2204/6544 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сиддиқов Сардорбек Джасурович Ответчик / Подсудимый Каримов Усмонжон Шавкатбекович
Source ID 641ac98ca40c146cceeccee0 Claim ID 3990082 PDF Hash 42e2efe5c5b5032e... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
жой кодексининг 23-моддаси жой кодекси 23 code_article
аролик кодексининг 113-моддаси аролик кодекси 113 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2204/6544-сонли иш судья: А.Одашев маърузачи: А.Умматалиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил февраль ойининг 27 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Н.Б.Рахмонов ва Б.А.Тангабаевлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Сиддиков Сардорбек Джасуровичнинг жавобгарлар Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мадаминов Нодирбек Насирбекович, Каримов Усмонжон Шавкатбекович, Каримова Дилдора, Усмонжонов Абдулазиз, Хасанов Шавкат Хасанович ва Хасанов Махаммадазизларга нисбатан тураржой олди-сотди шартномасининг 9-бандини ҳақиқий эмас деб топиш ва мажбурий тартибда турар-жойга киритиб қўйиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар Хасанов Шавкат Хасановичнинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар С.Сиддиков судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Н.Мадаминов томонидан 2021 йил 28 июлда тасдиқланган турар жой олдисотди шартномасининг 9-бандини ҳақиқий эмас деб топишни ва Андижон тумани, “Янгийўл” МФЙ, З.Бобур кўчасида жойлашган 116-уй-жойга мажбурий тартибда киритиб қўйишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар С.Сиддиқовни оила аъзолари билан Андижон тумани, “Янгийўл” МФЙ, З.Бобур кўчасида жойлашган 116 (10)-уй-жойга мажбурий тартибда киритиб қўйиш, даъвонинг олди-сотди шартномасининг 9-бандини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қисмини рад қилиш белгиланган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 ноябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 1 Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Ш.Хасанов томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда суд ишни бир томонлама кўрганлигини, уйга даъвогарнинг киритилишидан норози эканлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, С.Сиддиқов Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Н.Мадаминов томонидан 2021 йил 28 июлда тасдиқланган турар жой олди-сотди шартномасига асосан Андижон тумани, “Янгийўл” МФЙ, З.Бобур кўчасида жойлашган 116-уйжойни Каримова Лутфинисо ва Ходжаев Ғуломжонлардан 20.000 сўмга сотиб олган. Жавобгарлар даъвогарни ихтиёрий равишда низоли уй-жойга киритмасдан келган. Олди-сотди шартномасининг 9-бандида 1945 йилда туғилган Хасанов Шавкат Хасанович, 2002 йилда туғилган Усмонжонов Абдулазиз Усмонжон ўғли, 1981 йилда туғилган Каримова Дилдора Бахрамджановна, 1993 йилда туғилган Хасанов Мухаммадазиз Шавкатбек ўғли, 1977 йилда туғилган Каримов Усмонжон Шавкатбекович, 2019 йилда туғилган Сиддиқова Мунаввара Сардорбек қизи, 1990 йилда туғилган Сиддиқова Вазирахон Илхом қизи, 1987 йилда туғилган Сиддиқов Сардорбек Джасуровичлар яшаш ҳуқуқини сақлаб қолиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 23-моддасига мувофиқ, хусусий мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар улардан ўзлари ва оила аъзолари яшаши учун фойдаланадилар. Судлар даъвогар С.Сиддиқов Андижон тумани, “Янгийўл” МФЙ, З.Бобур кўчасида жойлашган 116-уй-жойнинг мулкдори эканлигини, ушбу уй-жойдан ўзи ва оила аъзолари билан яшаш учун фойдаланишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, даъвони уйга киритиш тўғрисидаги қисмини қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди келишади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги 17-сонли “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги Қарорининг 9-бандида тушунтирилишича, ФКнинг 9-бобида 2 қайд этилган қоидалар битимларни ҳақиқий эмас деб топишнинг қатъий асослари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113-моддасига кўра битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Гарчи, даъвогар даъво аризасида олди-сотди шартномасини 9-бандини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган бўлсада, ўзининг ушбу талабини асословчи ҳолатларни кўрсатмаган. Бундан ташқари, олди-сотди шартномасининг 13-банди, 3-хатбошисида шартнома матни шартнома тарафларнинг асл мақсадларига мувофиқ тузилганлиги, унинг мазмуни ва моҳияти нотариус томонидан тушунтирилганлиги ҳамда шартномани матнини имзолашдан олдин нотариус ҳузурида шартнома тарафлари шахсан ўқиб чиққанлари кўрсатилган. Судлар қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвонинг олди-сотди шартномасининг 9-бандини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қисмини рад қилиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Ҳозирда уй-жойнинг мулкдори С.Сиддиков эканлиги ва у ўзига тегшли уй-жойдан фойдаланишга ҳақли эканлиги сабабли жавобгар Ш.Хасановнинг даъвогарни уйга киришига норозилиги ҳақидаги важлари суд қароларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 ноябрдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Кассация инстанцияси суди суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилишда давлат божини олдиндан тўлаганлигини инобатга олади ҳамда ишни видеоконференалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар Ш.Хасановдан ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати 3 АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар Хасанов Шавкат Хасановичдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 75.000 сўм ундирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Н.Б.Рахмонов Б.А.Тангабаев Нусҳа аслига тўғри, судья 4