Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1108-2102/4604 Дата решения 24.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЯНГИЙУЛ Т., АТ ХАЛК БАНКИ ЯНГИЙУЛ ФИЛИАЛИ Ответчик / Подсудимый "SHERMAXAMAT-OTA" oilaviy korxonasi
Source ID 6402226803b11f70307e813d Claim ID 4040989 PDF Hash d342e6af16cbf339... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФПКнинг 280-моддаси ФПКнинг 280 law
ФПКнинг 220-моддаси ФПКнинг 220 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 3851-моддаси збекистон Республикаси ФПК 3851 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 387-моддаси збекистон Республикаси ФПК 387 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1108-2102/4604 Кассация иши № 12-211-23 судья: Ш.Хайдаров маърузачи: Н.Мусаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил февраль ойининг 24 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Х.Бойзаков ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси АТ “Халқ Банки” Янгийўл филиали манфаатида жавобгарлар “ББ” ОК, ББ, ББ Ташбалтаевичларга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажримига нисбатан даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси АТ “Халқ Банки” манфаатида келтирган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Жавобгар ББ апелляция шикояти билан судга мурожаат қилиб, унда, шикоят келтириш муддатини тиклашни ҳамда шикоят келтиришда давлат божи ва почта харажати тўловларини кечиктиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 09 ноябрдаги ажримига кўра, жавобгар ББнинг шикоят бериш муддатини тиклаш, суд харажатларини кечиктириш ва апелляция шикоятини қабул қилиш рад этилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими билан судининг ажрими бекор қилиниб, жавобгар ББнинг суд қарорига нисбатан апелляция шикояти келтириш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилган. Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 20 январдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар ББнинг апелляция шикояти келтириш процессуал муддати тикланган. Жавобгар ББ шикоят беришда суд харажатларини кечиктириш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиш ва апелляция шикоятини қабул 1 қилиш масаласини ҳал этиш учун фуқаролик иши биринчи инстанция судига юборилган. Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси келтирган кассация шикоятида, апелляция судлов ҳайъатининг ажримини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокатнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 20 январдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси АТ “Халқ Банки” Янгийўл филиали манфаатида жавобгарлар “ББ” ОК, ББ ва ББларга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъво талаблари қаноатлантирилиб, жавобгар “ББ” ОК ҳамда ББ ва ББлардан солидар тартибда АТ “Халқ Банки” Янгийўл филиали фойдасига 1.201.570.070 сўм кредит қарздорлиги ундирилган. Жавобгар “ББ” ОКдан давлат фойдасига 48.062.803 сўм давлат божи ундирилган. Ундирув Д.Маҳкамовга тегишли бўлган Янгийўл тумани, Тошкент шоҳ кўчасида жойлашган ер участкасининг қурилиш остидаги ер майдони 47,7 кв.м. бўлган Дўкон бекат биносига ва ББга тегишли Чиноз тумани, Оқ-олтин МФЙда жойлашган, умумий ер майдони 0,10 га бўлган нотурар биноларига қаратилган. Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 26 августдаги ажрими билан Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори баён қисмининг 8-хатбошисидаги “ФПКнинг 280-моддасига асосан жавобгарларнинг иштирокисиз сиртдан” жумласи ўрнига “ФПКнинг 220-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз” деб, қарор хулоса қисмининг 2-хатбошисидаги “Жавобгар “ББ” ОК ва қўшимча жавобгарлар ББ ҳамда ББлардан солидар тартибда АТ “Халқ Банки” Янгийўл филиалининг фойдасига 1.201.570.070 сўм кредит қарздорлиги ундирилсин” ўрнига, “Жавобгар “ББ” ОКдан АТ Халқ барки Янгийўл 2 филиалининг фойдасига 1.201.570.070 сўм кредит қарздорлиги ундирилсин” деб тузатиш киритилган. Жавобгар ББ апелляция шикояти билан судга мурожаат қилиб, унда, шикоят келтириш муддатини тиклашни ҳамда шикоят келтиришда давлат божи ва почта харажати тўловларини кечиктиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 3851-моддасига кўра, апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган апелляция шикояти (протести) апелляция шикоятини (протестини) берган шахсга қайтарилади. Ўтказиб юборилган муддат, агар муддатни ўтказиб юбориш сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра биринчи инстанция судининг ажримига биноан тикланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 387-моддасига биноан, апелляция шикоятига давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар ББ томонидан қонунда белгиланган бир ойлик муддатни ўтказиб юборганлиги ва муддатни ўтказиб юборганлиги узрли деб топиш учун асослар мавжуд эмас деб, жавобгарнинг муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномасини рад этиш ва илтимоснома рад этилганлиги сабабли жавобгарнинг суд харажатларини кечиктириш ҳақидаги аризасини ҳам рад этиш хусусида барвақт хулосага келган. Апелляция судлов ҳайъатида, ББ гаровга қўйган мол-мулкнинг қийматини тўлаган тақдирда унинг мулки аукцион савдосига қўйилмаслиги ҳақида банк бошқарувчиси билан келишиб олганлигини, шу сабабли кредитнинг бир қисми, яъни ўзига тегишли бўлган гаровга қўйилган мулкнинг қийматини тўлаганлигини, банк раҳбариятига ишониб қолиб, суд қарорига нисбатан аввалроқ апелляция шикояти келтирмаганлигини баён қилиб, шикоят келтириш муддатини тиклашни сўраган. Бу тўғрисида, ишда ББнинг 2022 йил 01 мартда гаровга қўйган молмулкининг қийматини тўлашга розилик бериш ва гаровга қўйган молмулки тақиқдан чиқариш ҳақидаги банк бошқарувчиси номига ёзилган аризаси, тўлов кивитанцияси ва АТ “Халқ Банки” Янгийўл филиалининг 2022 йил 25 апрелдаги гаровга қўйган низоли мол-мулкининг қиймати ББ томонидан тўланганлиги ҳамда ва гаровга қўйган мол-мулки тақиқдан чиқариш ҳақидаги АТ “Халқ Банки” Тошкент вилоят бошлиғи номига ёзилган хати мавжуд. 3 Шунга кўра, апелляция судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг ажрими билан келишмасдан ва Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 09 ноябрдаги ажримини бекор қилишни, жавобгар ББнинг суд қарорига нисбатан апелляция шикояти келтириш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириб, фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 20 январдаги ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция шикояти келтириш процессуал муддатини тиклашни ҳамда жавобгарнинг шикоят беришда суд харажатларини кечиктириш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиш ва апелляция шикоятини қабул қилиш масаласини ҳал этиш учун биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида қонуний ва асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати даъвогар келтирган важларни инкор қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова А.Касимов 4