Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2207/8553 Дата решения 24.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Имомназарова Мархабо Абдукаримовна Ответчик / Подсудимый Имомназаров Отабек Одилжонович
Source ID 640225c903b11f70307e814b Claim ID 4040957 PDF Hash 26e257126c9fc295... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 75 code_article
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1102-2207/8553 Кассация иши №6-776-23 Судья: Х.Маткаримов ТВС судьяси : И.Мирзаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Ш.Юлдашев ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар ББнинг жавобгар ББга нисбатан болаларни ўз тарбиясига олиб бериш ва яшаш жойини у билан белгилаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги ажримига нисбатан жавобгар ББ томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ББ деб белгилаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд муҳокамаси давомида ББ қўшимча талаб билан мурожаат қилиб, фарзандларини яшаш жойини у билан юқорида кўрсатилган манзилда белгилаб, ўз тарбиясига олиб беришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг талаблари рад этилган. Даъвогар ББга фарзандлари билан кўришиш, уларнинг тарбиясида иштирок этиш ҳамда уларнинг таълим олиши масалаларини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқи тушунтирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги ажрими билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган ҳамда 04.03.2007 йилда туғилган ББ, 16.10.2009 йилда туғилган ББ ва 08.04.2014 йилда туғилган ББ қизини онаси ББнинг тарбиясига олиб бериш белгиланган. Ушбу суд ҳужжатига нисбатан жавобгар ББ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уни бекор қилишни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришлари ва адвокат фикрини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. 1 Аниқланишича, тарафлар 2004 йил 26 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, турмушларидан уч нафар - 2007 й.т. ББ, 2009 й.т. ББ ва 2014 й.т. ББ исмли фарзандлари бор, оилавий келишмовчиликлар сабабли улар 2022 йил июль ойидан бирга яшамайди, болалар эса отаси ББнинг тарбиясида Чирчиқ шаҳар, Маданият кўчаси, ББ-уй, ББ-хонадонда яшаб келишади. Болаларунинг яшаш жойини белгилаш масаласида тарафлар ўртасида низо келиб чиққанлиги сабабли, даъвогар ушбу талаблар билан судга мурожаат қилган. Тарафларнинг яшаш жойлари ва болалар тарбияси учун яратилган шароитлар ўрганилганда ҳудудий болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари томонидан болалар тарбияси учун барча шароитлар мавжудлиги тўғрисида хулосалар берилган, бироқ Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбасининг хулосасида болалар билан психолог суҳбати ўтказилиши, психолог хулосаси ва болаларнинг хоҳиши инобатга олиниши лозимлиги қайд этилган. Биринчи инстанция суди томонидан суд-психологик экспертизаси тайинланиб, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Психология кафедраси психологи бб томонидан 2022 йил 5 ноябрда берилган хулосада болалар руҳий соғломлиги, содир бўлаётган воқеаларни тўғри баҳолашга қодирлиги, уларнинг психологик холатида онасига нисбатан нафрат, агрессия кузатилганлиги, болаларнинг психологияси нуқтаи назаридан уларни отаси тарбиясида қолдириш психологик қулайлик ва ижобий натижа бериши, уларни онасига олиб бериш болалар психологиясига салбий таъсир қилиши, болалар отаси билан психологик жихатдан кўпроқ боғланганлиги ва отаси билан яшашни хоҳлашлари аниқланганлиги кўрсатилган. Суд, ушбу эксперт хулосаси асосида болаларнинг онасига нисбатан психологик холати нафрат ва агрессив эканлиги, онасига олиб бериш ва яшаш жойини онаси билан белгилаш уларнинг психологиясига салбий таъсир қилиши, уларнинг ёши ва отаси билан яшаш хохишини, отасига нисбатан салбий муносабати мавжуд эмаслиги, қолаверса болаларнинг яшаб келаётган ҳудуддаги мактабга бориши ҳамда шу муҳитда мустақил фикри, ижтимоий ҳаётга мослашуви ҳолати тўлиқ тасдиқланганлиги, уларни даъвогарга олиб бериш келгусида салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олиб, даъвони рад қилишни лозим топган. Апелляция инстанцияси суднинг ушбу хулосасини текшириб суд мажлисида педагог иштирокида 16 ёшли ББ ва 14 ёшли ББ билан суҳбат ўтказган, улар ўз кўрсатмаларида ота-онаси илгари яхши яшаганликлари, онаси уларга меҳрибон бўлганлиги, бироқ отасининг онасига ишончи йўқолганлигидан сўнг онасига салбий фикрлари пайдо бўлганлиги, оилада тинчлик йўқолганлиги, ота-онаси ўртасидаги 2 муносабатлар ёмонлашиб кетганлиги, онаси билан яшашни хоҳламасликлари, келажакда отаси бошқа аёлга уйланишига ҳам қарши эканликлари, ҳозирги вақтда улар 8 ёшли сингилларига ўзлари қараб турганлиги, уларни бир-бирларидан ажратишни истамасликлари билдирса-да, ББда агрессив ва асаб бузарлик ҳолатлариборлиги, онасига бўлган муносабатида отасининг таъсири борлиги, ББда эса онасини соғиниш ва унинг меҳрига муҳтожлиги кузатилганлиги, бундан ташқари ББ турмуш ўртоғи унга хиёнат қилганлиги тўғрисидаги туҳмати учун суд қарори билан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилганлиги ва унга нисбатан тегишли жазо чораси қўлланилганлигини инобатга олиб, ОК 71, 73-моддалари, Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвогарнинг талабларини қаноатлантиришни лозим топган. Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ушбу хулосаси билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддасига кўра, ота-оналик ҳуқуқи болалар манфаатларига зид тарзда амалга оширилиши мумкин эмас. Болалар манфаатларини таъминлаш ота-она ғамхўрлигининг асосини ташкил қилиши лозим. Ота-оналик ҳуқуқини амалга оширишда ота-она болаларининг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар етказишга ҳақли эмас. Ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши отаонанинг келишувига биноан белгиланади. Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, боланинг ёшини, ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади. “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11, 13, 15-моддаларига кўра, ҳар бир болага унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, улар билан бирга яшаш ва уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш ҳуқуқига эга, унинг манфаатларига зид бўлган ҳоллар бундан мустасно. 3 Оилада ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода этишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама жараёнида сўзлашга ҳақлидир. Бунда қарор қабул қилишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар боланинг манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул қилиши керак. Юқорида қайд этилганидек, тарафларнинг вояга етмаган фарзандлари ота-онаси билан бирга яшаб келган хонадонда ҳозирга қадар узлуксиз яшаб келишади, эр-хотин Имомназаровлар ўртасидаги келишмовчиликлар оқибатида болаларнинг онаси 2022 йил июль ойидан улар билан яшамайди, шу давр ичида болаларда онага нисбатан салбий муносабат вужудга келиб, улар қатъиян онаси билан яшашни хоҳламасликлари нафақат психолог хулосасида, балки апелляция инстанцияси суди мажлисида ҳам аниқланган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати аввало вояга етмаган болаларнинг манфаати устун деб ҳисоблайди ва тарафларнинг тўнғич фарзандлари ББ ва ББ ҳозирда 16 ва 14 ёшда бўлиб, улар ўз фикрларини теран англайдиган ҳамда балоғат ёшига етиш арафасида бўлганлиги, 9 ёшли ББ эса кичик ёшдаги бола ҳисобланса-да, у ҳам онаси билан бирга яшашни хохламаслигини баён қилганлиги, психолог хулосасида уни акаларидан ажратиш психологиясига салбий таъсир қилиши кўрсатилганлигини инобатга олади ва биринчи инстанция судининг даъво аризани рад қилиш тўғрисидаги хулосаси билан келишади. Мазкур хулосага келишда судлов ҳайъати Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 23-сонли қарорининг 3-банди билан суд бундай низоларни ҳал этишда вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозимлиги, бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини, болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини, ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар яратиш имкониятини ҳамда 10 ёшга тўлган боланинг ота-онасининг қайси бири билан яшаш истаги борлигини ҳам эътиборга олиши лозимлигини инобатга олади. 4 Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 2-бандига асосланиб, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ажримини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 2-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги ажрими бекор қилинсин. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ А.Касимов Аслига тўғри, судья: 5