← Назад
Решение #1582329 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| иш ФПК | 407 | — | law | |
| жой кодекси | 32 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 52 | — | code_article | |
| оридагиларни инобатга олиб ва ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1101-2203/5345
Кассация иши №6-782-23
Судья: М.Исмаилов
ТВС судьяси : З.Худойқулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий
суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, жавобгар ББнинг ишончли
вакили - адвокат Х.Шеров ва даъвогар ББанинг иштирокида, даъвогар
ББнинг жавобгарлар ББ ва ББга нисбатан уй-жойга яшаш ва
фойдаланиш ҳуқуқи билан киритиб кўйиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота
туманлараро судининг 2022 йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 январдаги ажримига нисбатан жавобгарлар ББ ва ББ
томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ББа жавобгар ББга нисбатан вояга етмаган фарзандлари
билан Зангиота тумани, Бўзсув ҳудуди, “ББ-уйнинг ўзи яшаб ва
фойдаланиб келган 2-та хонасига яшаш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан
киритиб кўйиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мумрожаат қилган.
Низоли уй-жой мулкдори ББ суд томонидан қўшимча жавобгар
сифатида жалб қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг
2022 йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво
каноатлантирилиб, даъвогар ББа вояга етмаган 2014 иил
22
октябрда
туғилган
ББ,
2016
йил
20
мартда
туғилган
ББ
қизи
ва
2018
йил
18 майда туғилган ББ қизи исмли фарзандлари билан ББга тегишли
Зангиота тумани, Бўзсув ҳудуди, “ББ-уйнинг яшаш хонасига, ёрдамчи
хоналардан фойдаланган ҳолда яшаш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан
киритилган. Даъвонинг уй-жойни ўзи яшаб ва фойдаланиб келган 2 та
хонасига киритиш ҳақидаги қисми рад қилинган, ББдан давлат
фойдасига 600.000 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги ажрими билан ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмидаги уй-жойни ўзи яшаб ва фойдаланиб келган
1
2 та хонасига киритиш ҳақидаги қисмини рад қилишга оид хулосаси
чиқариб ташланган, қолган қисми ўзгартирилган.
Даъвогар ББанинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, ББа
вояга етмаган 2014 йил 22 октябрда туғилган ББ, 2016 йил 20 мартда
туғилган ББ қизи ва 2018 йил 18 майда туғилган ББ қизи исмли
фарзандлари билан ББга тегишли булган Зангиота тумани, Бўзсув
ҳудуди,
“ББ-уйнинг
яшаш
хоналарига
бу ердаги барча ёрдамчи бинолар ҳамда коммуникация тизимларидан
фойдаланиш ҳуқуқи асосида киритиб қўйилиши белгиланган.
Жавобгарлар ББ ва ББдан солидар тартибда давлат фойдасига 600.000
сўм давлат божи ундирилган.
Ушбу
суд
ҳужжатларига
нисбатан
жавобгарлар
ББ
ва ББ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни
сўраган.
Жавобгар ББ, учинчи шахслар ББМ.ББ ва ББлар суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлишига
қарамасдан судга келмади, келмаганлик сабабларини маълум қилмади,
шунга
кўра
7
иш ФПК 407 -моддаси асосида уларнинг иштирокисиз кўрилди.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
даъвогарнинг
тушунтиришлари ва адвокатнинг фикрини тинглаб, шикоят важларини
иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, даъвогар ББа жавобгар ББ билан 2013 йил 21
сентябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган ва Зангиота тумани,
Бўзсув ҳудуди, “ББ-уйга келин бўлиб тушган, уларнинг биргаликдаги
турмушларидан уч нафар - 2014 й.т. Муслима, 2016 й.т. Фарзона
ва 2018 й.т. Фарангиз исмли фарзандлари бор.
Низоли Зангиота тумани, Бўзсув ҳудуди, “Чинор” м.ф.й, Дўстлик
кўчаси, 2-уй мулк ҳуқуқи асосида жавобгар ББнинг отаси ББга тегишли
бўлиб,
даъвогар
ББа
ушбу
уй-жойга 2021 йил 12 апрелда доимий рўйхатга қўйилган.
Оилавий
келишмовчиликлар
туфайли
даъвогар
ББа
2022 йил 5 март кунида низоли уй-жойдан чиқиб кетган ва шу кундан
яшамайди, уйга киришига жавобгарлар қаршилик килганлари туфайли
даъвогар 2022 йил 18 июль куни судга мазкур даъво ариза билан
мурожаат килган.
Уй-жой
кодексининг
32-моддасига кўра,
уй,
квартира
мулкдорининг оила аъзолари. шунингдек у билан доимий яшаётган
фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол
қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан
тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга
ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга
ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира
2
мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин.
Бу шахслар уй, квартиранинг, мулкдори билан оилавий муносабатларни
тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи
сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила
аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида
турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан
белгиланади.
Турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга
яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади.
Эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий бирга
яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини, агар улар илгари
бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан
мулкдорнинг оила аъзолари деб тан олиниши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 52-моддасига кўра, муниципал, идоравий уй-жой
фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар
жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан
доимий яшаётган фуқаролар вақтинча бўлмаганида турар жой олти ой
муддат давомида уларнинг ҳисобида сақланиб туради.
Судлар ушбу қонун нормалари асосида ҳамда даъвогар ББа
жавобгар ББнинг қонуний хотини, уй мулкдорининг келини
ҳисобланиши ва мулкдорнинг розилиги билан низоли уйга киритилиб,
мулкдор билан унинг оила аъзоси сифатида яшаб келганлиги,
шунингдек у доимий рўйхатда туриб уй-жой фойдаланувчиси эканлиги,
судга қонунда белгиланган муддатда мурожаат қилиб уйда яшаш
ва фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида қонуний
ва асосли тўхтамга келган.
Кассация шикоятининг даъвогар билан битта уйда яшаш имкони
йўқлиги, у доимий жанжаллар оқибатида низоли уйдан ўз ихтиёрига
кўра чиқиб кетганлиги, аслида у қасддан уйга кириб яшашга ҳаракат
қилаётганлиги ҳақидаги важлари юқоридаги асосларга кўра
суд ҳужжатларини бекор қилишга асос бўла олмайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 1-бандига
асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 24 октябрдаги
ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
3
судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
А.Икромов
/имзо/
А.Касимов
Аслига тўғри, судья:
4