Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2106/13054 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдунабиев Хурсандбек Бахтиёржон ўғли Ответчик / Подсудимый Назарова Одина Курбоновна
Source ID 6422d90cc23e4c0c37141f5b Claim ID 4010716 PDF Hash cebfcc66129ce1a6... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
збекистон Республикаси ФПК 124-моддаси збекистон Республикаси ФПК 124 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 166-моддаси збекистон Республикаси ФПК 166 law
Ушбу Кодекс 167-моддасининг 1-қисми Ушбу Кодекс 167 1 code_article
Мазкур Кодекс 168-моддаси Мазкур Кодекс 168 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2106/13054-сонли иш судья: Ғ.Н.Обидинов маърузачи: Ч.Р.Исмоилова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил февраль ойининг 23 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.Н.Исламов ва Н.Б.Рахмоновлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Абдунабиев Хурсандбек Бахтиёржон ўғлининг жавобгар Назарова Одинахон Қурбоновнага нисбатан умумий улушли мулкдаги улушини компенсация қилиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил 10 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги ажримига нисбатан даъвогар Абдунабиев Хурсандбек Бахтиёржон ўғлининг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Х.Абдунабиев судга жавобгар О.Назаровага нисбатан умумий улушли мулкдаги улушини компенсация қилиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда улушли мулк бўлган Андижон тумани, Хортум ҚФЙ, Барҳаёт кўчасида 1300 квадрат метр ер майдонида жойлашган 59-рақамли уйнинг жавобгар О.Назаровага тегишли 1/12 улушни қийматини ундириб, уй-жойни тўлиқ ўзининг эгалигида қолдиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил 10 декабрдаги ажрими билан суд томонидан тарафлар тузган келишув битими тасдиқланиб, фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил 10 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар Абдунабиев Хурсандбек Бахтиёржон ўғли томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда келишув битимига кўра жавобгарнинг низоли уйдаги улуши 40.000.000 сўм қилиб белгиланганлигини, ушбу суммадан 20.000.000 сўмни 1 тўлаганлигини, қолган 20.000.000 сўмни тўлашга имкони йўқлигини кўрсатиб, суд ажримларини бекор қилишни сўраганр. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Андижон тумани, Хортум ҚФЙ, Барҳаёт кўчаси 59-уйга даъвогар Абдунабиев Хурсандбек Бахтиёр ўғли 2021 йил 9 февралдаги фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди апелляция судлов ҳайъатининг ажрими ва Андижон туман 1-сон давлат нотариал идораси томонидан 2017 йил 2 ноябрда реестрга 4299-рақам билан қайд этилган васиятномага кўра 11/12-қисмига, ҳамда жавобгар Назарова Одинахон Қурбоновна 2021 йил 9 февралдаги фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди апелляция судлов ҳайъатининг ажримига асосан 1/12 қисмига меросхўр ҳисобланади. Даъвогар Х.Абдунабиев даъво аризасида улушли мулк бўлган Андижон тумани, Хортум ҚФЙ, Барҳаёт кўчасида 1300 квадрат метр ер майдонида жойлашган 59-рақамли уйнинг жавобгар О.Назаровага тегишли улушини суммасини ўзидан жавобгар О.Назарова фойдасига ундириб, уйжойни тўлиқ ўзининг эгалигида қолдиришни сўраган. Биринчи инстанция судида тарафлар ўзаро келишув битими тузганлигини билдириб, судга келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризалари билан келишув битимини тақдим қилган. Тарафлар ўртасида тузилган келишув битимига кўра, даъвогар Х.Абдунабиев жавобгар О.Назаровага Андижон тумани, Хортум ҚФЙ, Барҳаёт кўчасида 1300 квадрат метр ер майдонида жойлашган 59-рақамли уйдаги 1/12 улуши ҳисобидан 40.000.000 сўм бериш, ушбу пулнинг 20.000.000 сўмини 2021 йил 22 декабрга қадарли, қолган 20.000.000 сўм пулни эса 2022 йил 30 январга қадарли бериш мажбуриятини олади. Жавобгар Назарова Одинахон Қурбоновна келишилган 40.000.000 сўм миқдордаги пулни тўлиқ олганидан сўнг Андижон тумани, Хортум ҚФЙ, Бархаёт кўчасида 1300 квадрат метр ер майдонида жойлашган 59-рақамли уйдаги 1/12 улушини йўқотган деб топилади. Тўланиши лозим бўлган суд ҳаражатлари даъвогар зиммасида қолади, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ФПК 124-моддасининг 4-бандига асосан тарафлар келишув битими тузган ва у суд томонидан тасдиқланган бўлса суд иш юритишни тугатади. 2 Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 166-моддасига кўра, суд тарафларни яраштириш учун чоралар кўради, уларга фуқаролик суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Тарафлар келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб, низони ўзаро талабларнинг тўлиқ ҳажмида ёки қисман ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибида юритиладиган ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими фуқаролик суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини, медиатив келишувни тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Келишув битими суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. Ушбу Кодекс 167-моддасининг 1-қисмида келишув битими уни ижро этиш муддати ва тартиби кўрсатилган ҳолда тарафлар томонидан келишилган шартларни ўз ичига олиши керак. Мазкур Кодекс 168-моддасининг 1, 2-қисмларида келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала суд мажлисида тарафлар албатта иштирок этган ҳолда кўрилади, бундай келишув нотариус томонидан тасдиқланган ҳоллар бундан мустасно. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинади. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади. Биринчи инстанция суди тарафларни келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризаларини инобатга олиб, юқорида қайд этилган қонун талабларига асосланиб, келишув битимини тасдиқлаш ва фуқаролик ишини иш юритишдан тугатиш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси ҳам биринчи инстанция судининг ажримини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган. Кассация шикоятида келтирилган келишув битимига кўра жавобгарнинг низоли уйдаги улуши 40.000.000 сўм қилиб белгиланганлиги, ушбу суммадан 20.000.000 сўмни тўланганлиги, даъвогарнинг қолган 20.000.000 сўмни тўлашга имкони йўқлиги ҳақидаги важлари суд қажримларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди қуйи судларнинг хулосалари билан келишган ҳолда суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш 3 натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил 10 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил 10 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар Абдунабиев Хурсандбек Бахтиёржон ўғлидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 75.000 сўм ундирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Б.Н.Исламов Н.Б.Рахмонов Нусҳа аслига тўғри, судья 4