← Назад
Решение #1587360 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 122 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 50 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| ФПКнинг | 50 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-2107/5734
Кассация иши № 12-223-23
судья: Ф.Муминова
маърузачи: А.Олимова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил февраль ойининг 21 куни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: Ф.Турсунов,
ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Икромовлардан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, таржимон С.Элмуродова,
Тошкент вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Ж.Махмудов ва
тарафларнинг иштирокида, даъвогар Оҳангарон туман прокурорининг
“ББ” МЧЖ манфаатида жавобгарлар ББ ва ББга нисбатан ноқонуний
равишда ер майдони ўраб олинган сим тўсиқларни буздириш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 09 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар ББ
ва вакил В.Егоровалар келтирган кассация шикоятини иш ҳужжатлари
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Оҳангарон туман прокурори “ББ” МЧЖ манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар ББ ва ББлар
томонидан Оҳангарон тумани, “Шодмалик” массиви ҳудудида
жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 44-қ, 45-қ ва 47-қ-сонли
контурларида 14,0 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан тегишли
ҳужжатларсиз ўраб олинган сим тўсинни жавобгарларнинг ҳисобидан
мажбурий тартибда буздиришни сўраган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 09
сентябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби қаноатлантирилиб,
Оҳангарон тумани, “Шодмалик” массиви ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги
харитасининг 44-қ, 45-қ ва 47-қ-сонли контурларида “ББ” МЧЖга
қарашли 14,0 гектар ер майдонида қонун талабларига зид равишда
1
ўраб олинган сим тўсинлар жавобгарлар ББ ва ББларнинг ҳисобидан
мажбурий тартибда буздирилган.
Жавобгарлар ББ ва ББлардан солидар тартибда давлат фойдасига
600.000 сўм давлат божи ундирилган.
Жавобгар ББ ва вакил В.Егоровалар келтирган кассация шикоятида,
суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни
сўрашган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва прокурорнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг
3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига
қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан
қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда
қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ
ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, Оҳангарон туман ҳокимининг 2020 йил 26
декабрдаги 3431-сонли ва 2021 йил 09 апрелдаги 531-сонли
қарорларига асосан “ББ” МЧЖга Оҳангарон тумани, “Шодмалик”
массиви ҳудудидаги, қишлоқ хўжалиги харитасининг 44-қ, 45-қ ва 47-қсонли ва бошқа контурларидаги ер майдонлари 30 йилга ижара
асосида доривор ўсимликларни етиштириш учун ажратилган.
Шунга кўра, Оҳангарон туман ҳокимлиги ва “ББ” МЧЖ ўртасида
2021 йил 13 апрелда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисида шартнома тузилган.
“ББ” МЧЖга ажратилган Оҳангарон тумани, “Шодмалик” массиви
ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 44-қ, 45-қ ва 47-қ-сонли
контурларидаги 14,0 гектар ер майдонини жавобгарлар ББ ва ББлар
(собиқ “Автомобилчилар” боғдорчилик-узумчилик ширкатининг
аъзолари) томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, сим тўсин
билан ўраб олинганлиги аниқланган.
Судлар низоли ер майдони Оҳангарон туман ҳокимининг тегишли
қарорига асосан “ББ” МЧЖга узоқ муддатли ижара асосида ажратиб
берилганлиги, жавобгарлар “ББ” МЧЖга ажратилган ер майдонини
ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний равишда сим тўсинлар
билан ўраб олганликлари, ваколатли давлат идоралари томонидан
жавобгарлар ушбу қурилмаларни бузиши лозимлиги ҳақида
огоҳлантирилганлиги, бироқ жавобгарлар томонидан ушбу қонуний
2
талаб бажарилмасдан келинганлиги асосида даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантириш ҳақида тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра, қуйи судларнинг ушбу
хулосаси билан келишмайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддасига мувофиқ,
манфаатдор шахс номидан ариза иш юритишга ваколати бўлмаган
шахс томонидан берилган бўлса, суд аризани кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 50-моддасига биноан, агар
фуқаро соғлиғининг ҳолати, ёши ёки бошқа сабабларга кўра судда ўз
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини шахсан ҳимоя
қилиш имкониятига эга бўлмаса, прокурор фуқаронинг бузилган
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
учун ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
“Прокуратура” тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ,
фуқаронинг суд тартибида ҳимоя қилинадиган ҳуқуқ ва эркинликлари
бузилса, лекин фуқаро соғлиғига, ёши ёки бошқа сабабларга кўра судда
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини шахсан ҳимоя қилиш имкониятига эга
бўлмаса, даъвони прокурор тақдим этади ва судда қувватлайди.
Аниқланганларга кўра, “ББ” МЧЖ юридик шахс бўлиб, у мазкур
даъво аризаси билан бевосита мурожаат қилиб, ўз манфаат ва
ҳуқуқларини судда ҳимояга қилишига тўсқинлик қилувчи ҳолат
мавжуд эмас.
Хусусан, ФПКнинг 50-моддаси ва “Прокуратура” тўғрисида”ги
Қонуннинг 26,41-моддалардаги асослари бўйича прокурор фуқаролар
ва давлат манфаатларида судга мурожаат қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда юқоридаги қонун талабларига биноан даъвогар
Оҳангарон туман прокурори “ББ” МЧЖнинг манфаатларини ҳимоя
қилиш учун судда даъво қўзғатишга ваколати мавжуд эмас.
Қолаверса, “ББ” раҳбари Оҳангарон туман прокуратурасига
“Автомобилчилар” боғдорчилик-узумчилик ширкатига нисбатан чора
кўришни сўраб мурожаат қилган, бироқ жавобгарларга нисбатан судда
даъво қўзғатишни сўраб мурожаат қилмаган.
Баён қилинганларга кўра, судлар даъвогар Оҳангарон туман
прокурори “ББ” МЧЖнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида
мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга юқоридаги
қонунларга биноан ҳақли эмаслигига эътибор бермасдан кўриб чиқиб,
процессуал қонун нормаларини бузишган.
Бундай ҳолатда, мазкур иш юзасидани чиқарилган қуйи суд
ҳужжатларини қонуний деб бўлмайди.
3
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 5-бандига асосан
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва аризани кўрмасдан қолдиришга
ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга ҳақли.
Судлов ҳайъати юқорида баён қилинганларга биноан ушбу иш
юзасидан чиқарилган қуйи судларнинг ҳужжатларини бекор қилиб,
даъвогар Оҳангарон туман прокурорининг “ББ” МЧЖ манфаатида
жавобгарлар ББ ва ББларга нисбатан ноқонуний равишда ер майдони
ўраб олинган сим тўсиқларни буздириш ҳақидаги даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни ҳамда кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 09 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими бекор қилинсин.
Даъвогар Оҳангарон туман прокурорининг “ББ” МЧЖ манфаатида
жавобгарлар ББ ва ББга нисбатан ноқонуний равишда ер майдони ўраб
олинган сим тўсиқларни буздириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
Ф.Турсунов
ҳайъат аъзолари:
Д.Исраилова
А.Икромов
4