Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2206/1816 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ГП ЧИРЧИКСКИЙ ЦЕНТР СОДЕЙСТВИЯ ПО ПРИВАТИЗАЦИЯ Ответчик / Подсудимый Тўраев Парда Баходирович
Source ID 63fe354304ba830039f2ae18 Claim ID 4000780 PDF Hash d37156704584e9e1... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жой кодексининг 133-моддаси жой кодекси 133 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 234-моддаси збекистон Республикаси ФК 234 law
збекистон Республикаси ФКнинг 236-моддаси збекистон Республикаси ФК 236 law
збекистон Республикаси ФКнинг 607-моддаси збекистон Республикаси ФК 607 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1102-2206/1816 Кассация иши № 12-160-23 судья: Ш.Эрметова маърузачи: М.Абдувахабова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил февраль ойининг 21 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар “Чирчиқ шахар Хусусийлаштиришга кўмаклашиш маркази” Давлат корхонасининг жавобгар ББга нисбатан коммунал туловлар бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 09 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 02 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар ББ келтирган кассация шикояти асосида фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Чирчиқ шахар Хусусийлаштиришга кўмаклашиш маркази” Давлат корхонаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ББдан 6.825.656 сўм коммунал қарздорликни ҳамда тўланган давлат божи ва почта харажатини ундиришни сўраган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 02 ноябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 09 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар ББдан даъвогар “Чирчиқ шахар Хусусийлаштиришга кўмаклашиш маркази” Давлат корхонасининг фойдасига 2021 йил 31 декабрь ҳолатида бўлган коммунал тўловлардан 6.825.656 сўм қарздорлик ҳамда тўланган 273.026 сўм давлат божи ва 18.900 сўм почта харажати, жами 7.117.582 сўм ундирилган. Жавобгар ББ келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 1 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг 2016 йил 18 ноябрдаги 450-сонли қарорига кўра, Чирчик шаҳар, В.Хайдаров кўчаси, 20-сонли ётокхона Чирчиқ шаҳар “Хусусийлаштиришга кўмаклашиш маркази” ДКга бошқарувига ўтказилган. Тарафлар ўртасида 2019 йил 01 январда ва 2021 йил 01 январда тузилган ижара шартномалрига асосан, Чирчиқ шаҳри, В.Хайдаров кўчаси, 20-уй, ББ-хона ББга ижарга берилган. Шунингдек, Чирчиқ шаҳар “Хусусийлаштиришга кўмаклашиш маркази” ДК томонидан 2018 йилда ва 2020 йилда Чирчиқ шаҳри, В.Хайдаров кўчаси, 20-уй, ББ-хонани ББга ижарага бериш ҳақида шартномалар расмийлаштирилган. Бироқ, Чирчиқ шаҳар “Хусусийлаштиришга кўмаклашиш маркази” ДКнинг ходимлари томонидан 2018 йил 06 февралда ва 2020 йил 17 февралда тузилган далолатномаларига кўра, ББ ижара шартномалар рус тилда тузилганлиги сабабли ушбу йиллар учун тузилган ижара шартномаларини имзолашдан бош тортган. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 133-моддасига биноан, давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорлари, ижарага, арендага олувчилари ўзларига кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун қонун ҳужжатларига ва коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар (ижрочилар) билан тузилган шартномаларга мувофиқ мажбурий тўловлар тўлайди. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 607-моддасига кўра, ижарага олувчи уй-жой ҳақини ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи коммунал хизматлар ҳақини мустақил тўлаши шарт. Юқоридаги ижара шартномаларининг 2.2.8-бандига кўра ижарга олувчи ҳар ойнинг 10 санасига қадар коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириши кераклиги белгиланган. 2 Аниқланганларга кўра, ББ оила аъзолари билан биргаликда 2018 йилдан 2021 йилнинг охиригача Чирчиқ шаҳри, В.Хайдаров кўчаси, 20-уй, ББ-хонада яшаб фойдаланиб келган бўлса-да, у ушбу хонадон учун коммунал тўловларни белгиланган муддатларда тўламасдан, ўз мажбуриятларини бажармаган. Яъни, Тошкент вилоят ва Чирчиқ шаҳар ҳокимликларининг “Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижра тўловларнинг энг кам ставкалари тўғрисида”ги қарорлари билан тасдиқланган ставкалар бўйича ҳисобланган тарифларга кўра, ББ 2018 йил учун 1.776.512 сўм, 2019 йил учун 618.140 сўм, 2020 йил учун 1.614.650 сўм ва 2021 йил учун 3.066.354 сўм коммунал тўловларини тўламаган. Судлар, тарафлар ўртасида шартнома тузилганлигини, жавобгар ушбу шартнома шартларини бузиб, ўз мажбуриятларини бажармасдан келганлигини, бунинг оқибатида қарздорлик вужудга келганлигини, ушбу ҳолатда даъвогар қарздорликни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати шикоятдаги ижара асосида фойдаланган коммунал тўловлар нотўғри ҳисобланган, қулай шароит яратилмаган деб келтирилган важларни асоссиз деб ҳисоблайди, чунки ББ 2018 йилдан 2021 йилнинг охиригача Чирчиқ шаҳри, В.Хайдаров кўчаси, 20-уй, ББ-хонадан фойдаланганлиги учун тўловлар Тошкент вилоят ва Чирчиқ шаҳар ҳокимликларининг “Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижра тўловларнинг энг кам ставкалари тўғрисида”ги қарорлари билан тасдиқланган тарифлар бўйича тўғри ҳисобланган. Агарда, даъвогар олган мажбуриятларини бажармаган ёки даъвогар хонадиги жавобгарга тегишли бўлган мулкларга олиб чиқиб зарар етказган бўлса, жавобгар ҳам даъвогарга нисбатан важларини тасдиқловчи далилларга асосан судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли. Шунингдек, жавобгарнинг моддий жиҳатдан кам таъминланганлиги ёки у олий таълим муассасида таълим олганлиги ижара асосида фойдаланган коммунал ёкт бошқа тўловларини тўламаслик учун асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан жавобгар келтирган важларни инкор қилиб, қуйи судларининг ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. 3 Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 09 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 02 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова Ф.Турсунов 4