← Назад
Решение #1587709 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ра иш ФПК | 4077 | — | law | |
| жой кодекси | 70 | — | code_article | |
| жой кодекси | 32 | — | code_article | |
| ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1104-2103/5092
Кассация иши № 6-777-23
Судья: Ш.Холжигитов
ТВС судьяси: З.Абдурахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Олий суд биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат
таркибда,
Н.Хамраевнинг
котиблигида,
тарафлар
С.ББа
ва Ш.ББнинг иштирокида, даъвогар ББнинг жавобгарлар ББ, ББа
Гулшахноз
Аббасовна
ва ББга нисбатан уйдан бошқа турар жой бермасдан чиқариш ҳақидаги
даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Ўртачирчиқ
туманлараро
судининг
2021
йил
15 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 январдаги ажримига
нисбатан жавобгар Ш.ББ томонидан берилган кассация шикоятини
фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар С.ББа жавобгарлар Ш.ББ ва бошқаларга нисбатан Тошкент
вилояти, Ўртачирчиқ тумани, “Халқобод” МФЙ, Ш.Рашидов кўчаси ББдан
бошқа турар жой бермасдан чиқариш ҳақидаги даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 12 январдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган
Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 15 октябрдаги ҳал қилув
қарорига асосан даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгарлар ББ, ББа
Гулшахноз Аббасовна ва ББ Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани,
“Халқобод” МФЙ, Ш.Рашидов кўчаси ББдан мажбурий тартибда кўчириб
чиқарилиши белгиланган.
Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар Ш.ББ кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни, даъво аризани рад қилиш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Жавобгарлар Г.ББа ва Ш.Одилов суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида огоҳлантирилган бўлса-да, судга келмади ва келмаганлик
сабабларини маълум қилмади, шунга кўра иш ФПК 4077-моддаси асосида
уларнинг иштирокисиз кўрилди.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришлари тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида
муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
1
Иш ҳужжатларидан кўринишича, низоли Тошкент вилояти,
Ўртачирчиқ тумани, “Халқобод” МФЙ, Ш.Рашидов кўчаси ББ (аввалги
“Навоий” ҚФЙ рақамсиз уй) 10.10.2002 йилдаги олди-сотди шартномаси
асосида
тарафларнинг
отаси
ББ
Адилга
тегишли
бўлган,
17.02.2011 йилдаги ҳадя шартномасига асосан А.ББ ушбу уй-жойни қизи
С.ББага ҳадя қилган ва ҳозирда уй-жой мулкдори даъвогар С.ББа
ҳисобланади.
Ишдаги Ўртачирчиқ тумани “Халқобод” МФЙ томонидан тузилган
далолатномалар ва тарафларнинг тушунтиришларидан кўринишича,
жавобгар Ш.ББ оила аъзолари билан 2002 йилдан буён низоли
уй-жойда доимий яшаб келади.
Ўртачирчиқ тумани ИИБнинг 14.06.2021 йилдаги 25/43-89-сонли
хатида Ш.ББ 31.07.2002 йилдан Ўртачирчиқ тумани “Навоий” ҚФЙ,
Ш.Рашидов кўчаси рақамсиз уйда, жавобгарлар Г.ББа ва Ш.Одилов
“Халқобод” МФЙ, Охунбобоев кўчаси рақамсиз уйда доимий рўйхатда
туриши кўрсатилган.
ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси
“Манзил” тизимининг 13.07.2021 йилдаги маълумотномасида низоли
Ш.Рашидов кўчаси ББда фақат даъвогар С.ББа доимий рўйхатда туриши,
Ўртачирчиқ
тумани
ИИБ
МваФРБнинг
24.09.2021
йилдаги
25/43-244-сонли
хатида
жавобгар
Ш.ББ
Ш.Рашидов
кўчаси
ББда доимий рўйхатда турмаслиги, Ўртачирчиқ тумани ИИБнинг
11.10.2021 йилдаги 25/43-254-сонли хатида эса Ш.Рашидов кўчаси
рақамсиз уйда даъвогар С.ББа ва 1988 й.т. В.Шерзадовалар доимий
рўйхатда туриши, жавобгар Ш.ББ эса 31.07.1991 йилдан Охунбобоев кўчаси
рақамсиз уйда доимий рўйхатда туриши кўрсатилган.
Биринчи инстанция суди ушбу маълумотларда қарама-қаршиликлар
бўлишига қарамасдан ФК 164, 228-моддалари, Уй-жой кодексининг
70-моддаси ва “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар
ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни қўллаб, жавобгарлар
низоли уйда рўйхатсиз яшаб келаётганлиги тўғрисида хулосага келиб,
улар қонуний асосларсиз уй-жойни бўшатмасдан мулкдорнинг мулк
ҳуқуқини бузаётганлиги асоси билан даъво аризани қаноатлантиришни
лозим топган.
Апелляция инстанцияси ҳам ушбу қарама-қаршиликларни бартараф
этиш чорасини кўрмасдан, иш ҳолатларига тўлиқ аниқлик киритмасдан,
суд ҳужжати билан келишган.
Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг ушбу хулосалари билан
келишмайди ва қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор
қилишни лозим топади.
Низоли уй-жойга оид дастлабки 10.10.2002 йилдаги олди-сотди
шартномасидан кўринишича, тарафларнинг отаси А.ББ Ўртачирчиқ
тумани, Тош ДАД ў.т.х., ЦРМ кўчаси рақамсиз уйни сотиб олган, 17.02.2011
йилдаги ҳадя шартномасига асосан “Навоий” ҚФЙ, Ш.Рашидов кўчаси
(аввалги Тош ДАД ў.т.х., ЦРМ кўчаси) рақамсиз уйни қизига ҳадя қилган.
2
Ушбу ҳадя шартномаси дастлаб кадастр хизматида 14.03.2011 йилда
давлат рўйхатидан ўтказилганда уй-жой манзили “Навоий” ҚФЙ,
Ш.Рашидов кўчаси рақамсиз уй сифатида кўрсатилган, 12.07.2021 йилда
қайта рўйхатдан ўтказилганда уй манзили “Халқаобод” МСГ, Ш.Рашидов
кўчаси ББ сифатида ўзгартирилган.
Кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Ўртачирчиқ туман
филиалининг 06.07.2021 йилдаги 378/3-сонли хатидан кўринишича,
Халқаобод маҳалласи, Ш.Рашидов кўчасидаги рақамсиз уй ҳозирда
Халқаобод маҳалласи, Ш.Рашидов кўчаси ББ сифатида С.ББанинг номидаги
турар жой кадастр рақамига ўзгартириш киритилганлиги қайд этилган
(и.в.159).
Ўртачирчиқ туман ИИБнинг 20.02.2022 йилдаги 25/43-58-сонли
хатида эса 1971 й.т. Ш.ББга 09.03.2015 йилда биометрик паспорт
берилганлиги ва 31.07.2002 йилдан буён Ўртачирчиқ тумани, “Навоий”
ҚФЙ (хозирги “Халқаобод” МФЙ), Ш.Рашидов кўчаси ББда доимий рўйхатда
туриши қайд этилган (и.в.180). Мазкур ҳолат Ш.ББнинг биометрик паспорт
олганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва фуқаролик паспортидаги белги
билан ҳам тасдиқланган.
Уй-жой кодексининг 32-моддасига кўра, уй, квартира мулкдорининг
оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар
уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган
бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг
фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг
вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг
бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина
кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг, мулкдори
билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар
жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори
билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган
фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар
келишуви билан белгиланади.
Турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга
яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади.
Эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий бирга
яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини, агар улар илгари бу
ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг
оила аъзолари деб тан олиниши мумкин. Меҳнатга қобилиятсиз
боқимандалар, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган
фуқаролар, агар улар мулкдор билан умумий хўжалик юритаётган ва унинг
турар жойида рўйхатдан ўтган бўлсалар, унинг оила аъзоси деб
топилишлари мумкин.
Судлов ҳайъати мажлисида аниқланишича, даъвогар С.ББа ушбу уйжойда ҳеч қачон яшамаган бўлса-да, жавобгар Ш.ББ унинг акаси бўлиб, у
оиласи билан олдинги мулкдор, яъни оталарининг розилиги асосида
киритилган ва шу ҳолатни билган ҳолда даъвогар уй-жойни ҳадя
тариқасида қабул қилиб олган.
3
Зеро, ФК 184-моддасига кўра, башарти, қонун ҳужжатларда бошқача
кўрсатилмаган бўлса, мол-мулк янги мулкдорга ўтганида, универсал
ҳуқуқий ворислик тартибида собиқ мулкдорнинг ҳуқуқ ва бурчлари
ҳам унга ўтади.
ФК 172-моддасига кўра, мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга
ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.
Шундай экан, жавобгар Ш.ББ низоли уй-жойда доимий рўйхатдан
турган шахс сифатида нафақат фойдаланувчи, балки дастлабки
мулкдорнинг розилиги ва у билан келишувга кўра оиласи билан
киритилганлиги ҳамда улар ҳозирга қадар доимий яшаб келаётганликлари
боис, уларнинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи шаклланган ҳисобланади
ва уларни уйдан кўчиришга бирон-бир қонуний асос мавжуд эмас.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 2-бандига
асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини бекор қилишни С.ББанинг
талабини рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни,
кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 2-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати,
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 15 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 12 январдаги ажрими бекор қилинсин, иш бўйича
янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин.
Даъвогар ББнинг жавобгарлар ББ, ББа Гулшахноз Аббасовна ва ББга
нисбатан уй-жойдан бошқа турар жой бермасдан чиқариш ҳақидаги даъво
аризаси – рад қилинсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
А.Икромов
/имзо/
Ф.Турсунов
Аслига тўғри, судья:
4