← Назад
Решение #1588052 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| МЖтК | 225 | — | law | |
| аракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги сабабли ЖПК | 83 | — | law | |
| ЖПК | 312 | — | law | |
| нат кодекси | 276 | — | code_article | |
| онуни | 34 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| судлар МК | 270 | — | law | |
| нат кодекси | 108 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 270 | — | code_article | |
| Интизом Устави | 56 | — | law | |
| чунки Интизом устави | 58 | — | law | |
| зеро ФК | 153 | — | law | |
| айъати ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1104-2204/8102
Кассация иши № 6-778-23
Судья: О.Расулов
ТВС судьяси: Ш.Хамраев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Олий суд биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокатлар М.Юсупов,
И.Исмоилов ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар ББнинг жавобгар
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига (ИИББ) нисбатан
реабилитация қилинганлиги сабабли хизмат текширув хулосаси ва
буйруқни ғайриқонуний деб топиб бекор қилиш, хизматга тиклаш,
мажбурий прогул кунлари учун ҳақ ундириш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ
туманлараро судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори ва
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 21 декабрдаги ажримига нисбатан даъвогар ББ томонидан
берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ББ жавобгар Тошкент вилояти ИИББга нисбатан 2021
йил 12 июлдаги хизмат текширув хулосасини ва 2021 йил 21 июлдаги
56-сонли шахсий таркиб бўйича буйруқни ғайриқонуний деб топиб
бекор қилиш, аввал эгалаб келган лавозимга тиклаш, мажбурий прогул
кунлари учун ҳақ ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 6 октябрдаги
ҳал қилув қарори асосида даъво ариза рад этилган.
Суд ҳужжатларидан норози бўлган даъвогар ББ кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўраган.
Шунингдек, ББ судлов ҳайъати мажлисида даъво аризасининг
мажбурий прогул учун ҳақ ундириш ҳақидаги қисмидан воз кечиши
тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, даъво талабининг ушбу
қисмини иш юритишдан тугатишни сўраган.
1
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг
тушунтиришлари ва адвокатлар фикрини тинглаб, шикоят важларини
иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, даъвогар ББ 2008 йилда ички ишлар идораларида
хизматни бошлаб, 2019 йил июнь ойида Тошкент вилояти ИИББ
Юқоричирчиқ тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш
бўлинмаси инспектори лавозимига тайинланган.
Тошкент вилояти ИИББнинг 2021 йил 21 июлдаги шахсий таркиб
бўйича 56-сонли буйруғига асосан Юқоричирчиқ тумани Миграция
ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси инспектори катта
сержант ББ “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби
тўғрисидаги низом”нинг 144-банди “к” кичик бандига (ички ишлар
органлари ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар
содир этганлиги учун) асосан хизматдан бўшатилган. Буйруққа асос
сифатида ИИВ ЎХБ Тошкент вилояти бўлимининг 2021 йил 12 июлдаги
хизмат текшируви хулосаси кўрсатилган.
ИИВ ЎХБ Тошкент вилояти бўлими томонидан ўтказилган
ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи Т.Арипов томонидан тасдиқланган
12.07.2021 йилдаги хизмат текшируви хулосасидан кўринишича,
бевосита хизмат вазифаларига, туман ҳудудида доимий яшовчи чет эл
фуқаролари (ЧЭФ) ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (ФБШ) устидан
текширувлар ўтказиш, уларни назорат қилиш, ҳар чоракда тафтиш
ўтказиш, амал қилиш муддати ўтган бундай шахсларнинг рўйхатини
туман ДХХ ва ҲПГ профилактика инспекторларига тақдим қилиш, МЖтК
225-моддасига асосан маъмурий баённомалар тузиб ҳисобини олиб
бориш, туман ҳудудида доимий яшовчи ушбу шахсларга бериладиган
яшаш гувоҳномаларини компьютер базасига хатоликларсиз киритиш,
тайёрлаш, китобга қайд этиб бориш, муддатини узайтириш юзасидан
ҳужжатларни қабул қилиш, ҳисобини юритиш, китобга қайд этиб
бориш, туман ҳудудида вақтинчалик ва доимий рўйхатга олинган
бундай шахслар тўғрисида ҳар ойда маълумотнома тайёрлаб ИИБ
раҳбариятига тақдим этиш кирса-да, катта сержант ББ хизмат
вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашиб, 2020-2021 йиллар
давомида вақтинча рўйхатга қўйиш учун ҳужжатлар расмийлаштириш
жараёнида Шакл-1 талабномасида аризачи ва уй эгасининг имзосини
қўйдирмасдан, уй эгасининг розилик аризасига ўзи имзо қўймасдан,
бевосита раҳбарига вақтинча рўйхатга қўйиш учун рухсат берилганлиги
юзасидан имзолатиб, 7 нафар фуқаролиги бўлмаган ҳамда 8 нафар
бошқа давлат фуқароларини Юқоричирчиқ тумани “Истиқлол” МФЙ,
Нафосат кўчасида жойлашган рақамсиз уйига ҳеч қандай асосларсиз
вақтинча рўйхатга қўйиб келганлиги, 4 нафар Ҳиндистон давлати
фуқароларини рўйхатга олинганлиги бўйича ҳужжатларни тақдим
этмаганлиги, ушбу хатти-ҳаракатлари билан Вазирлар Маҳкамасининг
21.11.1996 йилдаги 408-сонли ва 28.09.2020 йилдаги 593-сонли
2
қарорлари ҳамда ИИВнинг 30.05.2016 йилдаги 82-сонли буйруғи билан
тасдиқланган “Ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ
қоидалари” талабларини қўпол равишда бузиб, ЧЭФ ва ФБШларда ички
ишлар органларига нисбатан салбий фикр туғилишига сабабчи
бўлганлиги учун Президентнинг 29.11.2017 йилдаги ПҚ-3413-сонли
қарори билан тадсдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ
тартиби тўғрисидаги низом”нинг 144-банди “к” кичик бандига асосан
ички ишлар органларидан бўшатилиши ҳақида хулоса қилинган ҳамда
ушбу хулоса ва тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилоят прокуратурасига
юборилиши белгиланган.
Юқоричирчиқ туман прокуратурасининг 21.08.2021 йилдаги
“Жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида”ги қарори билан хизмат
текшируви хулосасида қайд этилган ҳолатда ББнинг ҳаракатларида
жиноят
аломатлари
мавжуд
эмаслиги
сабабли
ЖПК
83-моддаси 2-бандига асосан жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган.
Даъвогар ўз талабларига асос қилиб прокуратуранинг жиноят
ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори билан хизмат
хулосасида аниқланган ҳолатлар тўлиқ рад қилиниб, ўзининг яшаш
уйига ЧЭФ ва ФБШларни вақтинчалик рўйхатга қўйишда қонунбузилиш
ҳолатлари бўлмаганлиги аниқланганлиги, шу сабабли у асоссиз
равишда хизматдан бўшатилганлиги, “Ички ишлар органларида
хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом”нинг 144-банди “к” кичик
банди нотўғри қўлланилганлиги, чунки у хизмат интизомини қўпол
равишда бузмаганлиги ва ички ишлар органи ходимининг шаънига
путур етказувчи ҳаракат содир қилмаганлиги, ЖПК 312-моддаси
асосида
у бундай талаб билан бир йил ичида мурожаат қилиши мумкинлиги,
жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорни 21.08.2021
йилда олганидан сўнг судга мурожаат қилганлигини кўрсатган.
Суд муҳокамаси давомида жавобгар Тошкент вилояти ИИББ
вакили А.Ўразалиев даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг
талабларини рад қилишни сўраган.
Биринчи инстанция суди жавобгар вакилининг ушбу талабларини
муҳокама қилиб, МК 270-моддасини қўллаб, даъвогар хизматдан
бўшатилганлигини билган бўлса-да, судга мурожаат қилиш учун
белгиланган муддатни узрли сабабларга кўра ўтказиб юборганлигини
тасдиқловчи далиллар тақдим қилмаганлиги, суд томонидан ҳам бундай
далиллар аниқланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
талабларини рад қилиш тўғрисида хулосага келган.
Апелляция инстанцияси ҳам суднинг ушбу хулосаси билан
келишиб, даъвогар ББ жиноий қилмиш содир этганлиги учун хизматдан
бўшатилмаганлиги, балки “Ички ишлар органларида хизматни ўташ
тартиби тўғрисидаги низом”нинг 144-банди “к” кичик бандига асосан
ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти3
ҳаракатлар содир этганлиги учун бўшатилганлиги, уни хизматдан
бўшатиш тўғрисидаги буйруқ ҳақида ўша даврда билганлиги, буйруқ
нусхаси унга қасддан берилмаганлиги ўз исботини топмаганлиги, шу
сабабли даъво муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлиги
ва бу муддатни узрли деб топишга асослар мавжуд эмаслиги, жиноят
иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор билан даъвогарнинг
хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланмаган
бўлса-да, Интизом устави ва Низом талабларига кўра даъвогарни
хизматдан бўшатишга асослар мавжуд бўлганлигини инобатга олган.
Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосалариси билан қуйидаги
асосларга кўра тўлиқ келишади.
Меҳнат кодексининг 276-моддасига кўра, айрим тоифадаги давлат
хизматчиларининг меҳнат шартномасини бекор қилиш, бошқа ишга
ўтказиш, асоссиз равишда бошқа ишга ўтказиш ёки меҳнатга
оид муносабатларни бекор қилиш билан боғлиқ ҳолда етказилган
зарарни ундириш ва интизомий жазо бериш масалаларига тааллуқли
меҳнат низолари қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Хусусан, ички ишлар органлари ходимларига доир меҳнат
муносабатлари Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар органлари
тўғрисида”ги Қонуни, Президентнинг 2017 йил 29 ноябрдаги
ПҚ-3413-сонли қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида
хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом” (бундан кейин Низом деб
юритилади) ва 20.01.2023 йилга қадар амалда бўлган “Ички ишлар
органларининг Интизом устави” (бундай кейин Интизом устави деб
юритилади) ҳамда ички ишлар органларининг бошқа локал ҳужжатлари
билан тартибга солинади.
“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунининг 34-моддаси
бешинчи қисмига мувофиқ, ички ишлар органларининг ходимлари
ўзига нисбатан қабул қилинган қарорлар ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)
устидан юқори турувчи мансабдор шахсларга, прокурорга ёки судга
белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ушбу Қонуннинг 30-моддасида эса ички ишлар органлари
ходимларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг амал
қилиши ички ишлар органларида хизматни ўташ масалаларини
белгиловчи қонун ҳужжатларида ва ушбу қонунда тартибга солинмаган
қисмига нисбатан татбиқ этилади.
Интизом уставининг 46, 48-бандларига кўра, хизмат интизомини
қўпол равишда бузган, ички ишлар органи ходими шаънига путур
етказувчи хатти-ҳаракат содир этган, интизомий жазо чораси мавжуд
бўлган тақдирда, мунтазам равишда хизмат интизомини бузган, қонун
ҳужжатларида белгиланган чеклов ва тақиқларга риоя этмаган
ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилади.
Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ички ишлар органи ходими шаънига
путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этиш ҳисобланади.
4
Интизом Уставининг 7-бандига кўра, ходимнинг ўз хизмат
бурчини виждонан бажаришига нисбатан фуқарода шубҳа уйғотувчи
хатти-ҳаракатдан тийилиши, шунингдек ички ишлар органлари
обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага
келтирмаслик
- одоб-ахлоқ қоидаларининг асосий талабларидан бири ҳисобланади.
Низомнинг 144-банди “к” кичик бандига кўра, ходим ички ишлар
органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир
этганлиги учун хизматдан бўшатилиши белгиланган.
Шундай экан, судлов ҳайъати хизмат текшируви хулосаси билан
аниқланган ҳолатлар жиноят таркибини бермаса-да, улар ички ишлар
органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат
ҳисобланади деб баҳолайди, хусусан, даъвогар ҳуқуқни мухофаза
қилувчи органнинг ходими бўлиб ўз хизмат вазифасини бажаришда
хизмат фаолиятига учинчи шахслар томонидан таъсир кўрсатиш
имконятини яратиб, шубҳа пайдо қилиши мумкин бўлган ҳаракатга йўл
қўйиб, ички ишлар органлари обрўсига путур етказувчи вазиятни келиб
чиқишига сабабчи бўлган, шахсий манфаатлари йўлида вазифасини
холисона ва беғараз бажаришга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган
манфаатлар тўқнашувини юзага келтирган, яъни ўз хизмат фаолияти
давомида хизматига таалуқли бўлмаган ишларга аралашиб, ЧЭФ
ва ФБШларни ўзи яшаб турган уйига вақтинчалик рўйхатга қўйиб
келган.
Бундан ташқари, судлар МК 270-моддасида кўрсатилган бир ойлик
муддатни ҳам тўғри қўллаган, чунки юқорида келтирилган ички ишлар
органлари ходимларига доир меҳнат муносабатларини тартибга
солувчи ҳужжатларда судга мурожаат қилиш муддати кўрсатилмаган.
Меҳнат кодексининг 108-моддасида меҳнат шартномаси бекор
қилинган куни иш берувчи ходимга меҳнат шартномасининг бекор
қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шартлиги, мазкур
Кодекснинг 270-моддасида эса ишга тиклаш низолари бўйича судга
мурожаат қилишнинг бир ойлик муддати ходим билан тузилган меҳнат
шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган
кундан бошлаб ҳисобланиши кўрсатилган.
Бироқ,
Интизом
Уставининг
56-моддасида
қўлланилган
интизомий жазо чораси буйруқ билан эълон қилиниши ва бу ҳақида
ходимга шахсан, саф олдида ёки кенгайтирилган йиғилиш (мажлис)да
эълон қилиниши кўрсатилган бўлиб, буйруқ нусхаси берилиши
шартлиги кўрсатилмаган.
Суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар ББ хизматдан
бўшатилганини ўша вақтнинг ўзида билган, бу ҳолат унга нисбатан
олиб борилган терговолди текшириш материаллари билан ҳам
тасдиқланган, яъни хизмат текшируви хулосаси ва унга оид ҳужжатлар
5
туман прокуратурасида ўрганилганда ҳам даъвогар 2021 йил июль
ойига қадар хизматда бўлганлиги тўғрисида тушунтиришлар берган.
Даъвогар 2022 йил 30 март куни ИИВга хизматга тиклаш ҳақида
ариза билан мурожаат қилганлиги ва 2022 йил 15 апрелда жавоб хати
олганлиги, 2022 йил 6 июлда эса Президент ишонч телефонига
қўнғироқ қилганлиги ва 2022 йил 14 июль куни жавоб олганлиги,
шундан сўнг 2022 йил августда судга мурожаат қилганлиги ҳамда даъво
муддатини ўтказиб юбормаганлигини важ қилган бўлса-да, ушбу
важлари муддатни тиклашга асос бўлмайди, чунки Интизом уставининг
58-моддасига кўра, ходим интизомий жазо эълон қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида юқори турувчи бошлиққа ёки хизматни
ўташ
жойидаги
ўз хавфсизлиги бўлинмасига шикоят билан мурожаат этиши мумкин.
Шундай қилиб, судлов ҳайъати даъвогарни хизматдан бўшатишда
қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган ва судга мурожаат қилиш
муддати ҳам асоссиз ўтказиб юборилган деб ҳисоблайди, зеро
ФК 153-моддасида қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган
даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор
чиқариши учун асос бўлади.
Шу билан бирга, даъвогар ББнинг хизмат текшируви хулосаси ва
буйруқни ғайриқонуний деб топиб бекор қилиш тўғрисидаги талаблари
рад қилинганлиги боис, судлов ҳайъати даъвогарнинг мажбурий прогул
учун ҳақ ундириш ҳақидаги талабидан воз кечишини қабул
қилмасликни лозим топади.
Судлов ҳайъати ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, суд
ҳужжатларини қонуний ва асосли деб ҳисоблайди ва уларни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил
6 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги ажрими
ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
А.Икромов
/имзо/
Ф.Турсунов
6
Аслига тўғри, судья:
7