Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2202/8279 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Рўзматов Азиз Акбаралиевич Ответчик / Подсудимый TOSHKENT VILOYAT ICHKI ISHLAR BOSHQARMASI
Source ID 63fe33f204ba830039f2ae13 Claim ID 4010285 PDF Hash cbde4e56116b1692... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ра иш ФПК 4077-моддаси ра иш ФПК 4077 law
апрель куни ЖК 109-моддаси апрель куни ЖК 109 law
июнда ББга нисбатан ЖК 277-моддаси июнда ББга нисбатан ЖК 277 law
ланмаганлиги сабабли ЖПК 83-моддаси ланмаганлиги сабабли ЖПК 83 law
январдаги ажрими билан ЖК 277-моддаси январдаги ажрими билан ЖК 277 law
илинган ББга оид жиноят иши ЖПК 83-моддаси илинган ББга оид жиноят иши ЖПК 83 law
нат кодексининг 276-моддаси нат кодекси 276 code_article
онунининг 34-моддаси онуни 34 law
онуннинг 30-моддаси онуннинг 30 law
ушбу муносабатга МК 270-моддаси ушбу муносабатга МК 270 law
нат кодексининг мазкур 270-моддаси нат кодексининг мазкур 270 code_article
айъати ФПК 419-моддаси айъати ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1104-2202/8279 А.Турдибеков Кассация иши № 6-700-23 Судья: ТВС судьяси: А.Олимова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Олий суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Н.Якубова ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар ББнинг жавобгарлар Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ва Тошкент вилояти Молия бош бошқармасига нисбатан буйруқни бекор қилиш, хизмат текширув хулосасини ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор қилиш, хизматга тиклаш, мажбурий прогул кунларини меҳнат стажига қўшиш, мажбурий прогул кунлари учун ҳақ ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги ажримига нисбатан даъвогар ББ томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ББ жавобгарлар Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ва Молия бош бошқармасига нисбатан 2020 йил 24 мартдаги 34-сонли буйруқни бекор қилиш, хизмат текширув хулосасини ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор қилиш, аввал эгалаб келган ёки бошқа тенг лавозимга хизматга тиклаш, мажбурий прогул кунларини умумий ва ихтисослик бўйича меҳнат стажига қўшиш, 2020 йил 24 мартдан мажбурий прогул кунлари учун ҳақ ва 300.000.000 сўм маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори асосида даъво ариза рад этилган. 1 Суд ҳужжатларидан норози бўлган даъвогар ББ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Жавобгар Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, судга келмади, келмаганлик сабабларини маълум қилмади, шунга кўра иш ФПК 4077-моддаси асосида жавобгар вакилининг иштирокисиз кўрилди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришлари ва адвокат фикрини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, даъвогар ББ 2009 йилдан ички ишлар идораларида хизматни бошлаб, 2017 йил сентябрь ойида Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ИИБ Ташкилий бўлинма навбатчилик қисми катта инспектор-навбатчиси лавозимига тайинланган. ББ 2020 йил 12 февраль куни Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, оилавий шароитини инобатга олиб ички ишлар органларидан ўз хоҳишига кўра бўшашга рухсат беришни сўраган ва билдиргига бошлиқ томонидан 2020 йил 17 февралда “қарши эмасман” деган устхат ёзилган ҳамда 2020 йил 21 февраль куни рўйхатдан ўтказилган. Шунингдек, ББ шу кундаги тилхати билан ички ишлар органларига қайта ишга киришни сўраб мурожаат қилмаслигини баён қилган. Тошкент вилояти ИИББнинг 2020 йил 24 мартдаги шахсий таркиб бўйича 34-сонли буйруғига асосан Р.Рўзматов “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом”нинг 144-банди “а” кичик банди (пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтамаган ходимнинг билдиргиси асосида) билан Қуролли кучлар резервига бўшатилган. Шунингдек, ишда мавжуд Бўка туман прокуратурасининг 2021 йил 29 сентябрдаги жиноят ишини бир қисмини тугатиш ҳақидаги қароридан кўринишича ББ 2020 йил 9 март куни қариндоши М.Қодировнинг Бўка тумани, “Қўлдоштепа” МФЙ, Тадбиркор кўчаси 68 уйига зиёфат тадбирига келиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, фуқаро Ж.Рахимов билан ўзаро жанжаллашиб, қариндоши Б.Суяров билан биргаликда жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, безорилик ниятида Ж.Рахимовни юз қисмига уриб унга тан жароҳати етказган. Ушбу ҳолат юзасидан 2020 йил 6 апрель куни ЖК 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, 2021 йил 30 июнда ББга нисбатан ЖК 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан айб эълон қилинган, бироқ унинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли ЖПК 83-моддаси 2-бандига асосан реабилитация қилиниб, ББга нисбатан қисми тугатилган. 2 Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг 2022 йил 13 январдаги ажрими билан ЖК 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан айб эълон қилинган ББга оид жиноят иши ЖПК 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилганлиги инобатга олинган. Даъвогар ББ ички ишлар идораларидан бўшаш тўғрисидаги билдиргисидан сўнг 2020 йил 13 март куни Бўка туман ИИБда мавжуд бўш офицерлик лавозимларининг бирида давом эттиришга рухсат бериш тўғрисида билдирги билан мурожаат қилганлиги, бироқ унинг ушбу билдиргиси инобатга олинмасдан биринчи билдиргиси асосида хизматдан бўшатилганлиги, у бу тўғрисида 2020 йил унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши материалларидан хабар топганлиги, унга нисбатан тергов олиб борилаётган вақтда уни хизматдан бўшатиш мумкин бўлмаганлиги, жиноят иши доирасида реабилитация қилинганидан сўнг 2022 йил апрель ойида ИИВга хизматга тиклаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганлиги, шу сабабли судга мурожаат қилиш муддатини узрли сабабларга кўра ўтказиб юборганлигини важ қилиб, ушбу муддатни тиклашни сўраган. Суд муҳокамаси давомида жавобгар Тошкент вилояти ИИББ вакили Б.Пулатов даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг талабларини рад қилишни сўраган. Судлар тарафларнинг ушбу талабларини муҳокама қилиб, МК 270-моддасини қўллаб, даъвогар ўз аризасига кўра хизматдан бўшатилганлиги, судга мурожаат қилиш учун белгиланган муддатни узрли сабабларга кўра ўтказиб юборганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилмаганлиги, суд томонидан ҳам бундай далиллар аниқланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини рад қилиш тўғрисида хулосага келган. Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан қуйидаги асосларга кўра келишади. Меҳнат кодексининг 276-моддасига кўра, айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг меҳнат шартномасини бекор қилиш, бошқа ишга ўтказиш, асоссиз равишда бошқа ишга ўтказиш ёки меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарни ундириш ва интизомий жазо бериш масалаларига тааллуқли меҳнат низолари қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Хусусан, ички ишлар органлари ходимларига доир меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни, Президентнинг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сонли қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом” ва 20.01.2023 йилга қадар амалда бўлган “Ички ишлар органларининг Интизом устави” ҳамда ички ишлар органларининг бошқа локал ҳужжатлари билан тартибга солинади. 3 “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунининг 34-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, ички ишлар органларининг ходимлари ўзига нисбатан қабул қилинган қарорлар ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан юқори турувчи мансабдор шахсларга, прокурорга ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу Қонуннинг 30-моддасида эса ички ишлар органлари ходимларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг амал қилиши ички ишлар органларида хизматни ўташ масалаларини белгиловчи қонун ҳужжатларида ва ушбу қонунда тартибга солинмаган қисмига нисбатан татбиқ этилади. Юқорида келтирилган ички ишлар органлари ходимларига доир меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳужжатларда судга мурожаат қилиш муддати кўрсатилмаганлиги боис, ушбу муносабатга МК 270-моддаси қўлланилиши асосли ҳисобланади. Меҳнат кодексининг мазкур 270-моддасида эса, ишга тиклаш низолари бўйича судга мурожаат қилишнинг бир ойлик муддати ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб ҳисобланиши кўрсатилган. Ишда мавжуд Тошкент вилояти ИИББ Кадрлар бошқармасининг 2020 йил 5 майдаги 25/9-1401-сонли хати билан даъвогар ББ 2020 йил 24 мартдаги 34-сонли буйруқ асосида хизматдан бўшатилганлиги ва меҳнат дафтарчасини олиб кетиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилинган, ушбу хат даъвогарга почта орқали 2020 йил 6 июнда юборилган. Суд муҳокамаси давомида даъвогар ББ ушбу буйруқ нусхасини олмаганлигини важ қилган бўлса-да, 2020 йил унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши материалларида буйруқ билан танишганлигини баён қилди. Бундай ҳолда судлов ҳайъати даъвогар узрсиз сабабларга кўра судга мурожаат қилиш муддатини ўтказиб, 2022 йил 29 августда, яъни 2 йилу 5 ойдан сўнг мурожаат қилган деб ҳисоблайди, хатто 2021 йил 29 сентябрда реабилитация қилинганидан сўнг 11 ой, ИИВга 2022 йил 28 апрелда буйруқ ва унга асос бўлган ҳужжатларни бериш ҳақида мурожаат қилганидан сўнг ҳам 4 ойдан сўнг мурожаат қилганлиги аниқланди. Бундан ташқари, судлов ҳайъати даъвогарни хизматдан бўшатишда ҳам қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган деб ҳисоблайди, чунки ходим хизматдан ўз хоҳишига кўра бўшатилган, зеро “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом”нинг 144-банди “а”-кичик бандига кўра, ходим ўзининг хоҳиши (пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтамаганларга)га асосан билдиргиси билан хизматдан бўшатилиши назарда тутилган. 4 Бунда, даъвогар 2020 йил 13 март куни бошқа билдирги берганлиги ва бошқа туманга хизматга ўтказишни сўраганлигини важ қилган бўлса-да, ушбу важини тасдиқловчи далилларни судга тақдим қилмаган, ИИБда эса бундай билдирги рўйхатдан ўтказилганлиги аниқланмаган. Судлов ҳайъати ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаган ҳолда, юқорида келтирилган ҳолатларни инобатга олиб суд ҳужжатларини қонуний ва асосли деб ҳисоблайди ҳамда уларни бекор қилиш ёки ўзгартиришга асос мавжуд эмаслиги сабабли ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-банди 1 ва 419 -моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Турсунов Аслига тўғри, судья: 5