← Назад
Решение #1591 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 122 | — | law | |
| МЖтК | 474 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 122 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| жабрланувчи ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| илинсин ва юритилган жиноят иши ЖПК | 84 | — | law | |
| га ЖПК | 583 | — | law |
Текст решения
6 715 символов
АЖРИМ
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида)
2026 йил март ойининг 18 куни, жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман
судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб, туман судининг раиси Т.Қ.Э
раислигида, судья ёрдамчиси З.Кобиловнинг котиблигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Янгиобод туман прокурори ёрдамчиси Н.Абдураззаков,
жабрланувчи У.Т.Р., судланувчи Р.Т.Р. ва унинг ҳимоячиси-адвокат
Н.Бегалиевларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122моддаси 1-қисми билан айбланган;
1989 йил 17 февраль куни Ховос туманида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
оилали, уч нафар фарзандлари бор, муқаддам
судланмаган, мавсумий ишчи, Янгиобод тумани
“Дўстлик” МФЙ, Обод юрт кўчаси, 38-уйда яшайди,
2026 йил 27 февраль куни “муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини олган Т.Р.
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан
юритилган 1-1313-2601/2-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Р.Т.Р., фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро
судининг 2025 йил 18 мартдаги суд буйруғига асосан ундирувчи Баратова
Умида Эргашбой қизи фойдасига 2021 йил 14 сентябрь куни туғилган
Рустамбекова Афруза Рустамбек қизи, 2022-йил 18 декабрь куни туғилган Т.Р.
Жасурбек Рустамбек ўғли, 2025-йил 27 январь куни туғилган Т.Р. Хумоюн
Рустамбек ўғли исмли уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий
таъминоти учун ҳар ойда ўз даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент
тўлаш мажбуриятига эга бўлган.
Бироқ, Р.Т.Р. мазкур суд буйруғи талабларини қасддан бажармасдан,
алимент
тўлашдан
бўйин
товлаб
келганлиги
сабабли
у
жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг 2025 йил 19 июль кунги
қарорига кўра, МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан 15 сутка маъмурий
қамоқ жазоси тайинлан бўлса-да, Р.Т.Р. ўзига тегишли хулоса чиқармасдан,
давлат ижрочилари томонидан бир неча маротаба ёзма огоҳлантирилганига
қарамай, вояга етмаган шахсларни моддий таъминлаш чорасини кўрмаган.
Жумладан, 2025 йил май ойидан жорий йилнинг январь ойига қадар
бўлган 8 ой давомида алиментдан бўлган қарздорликни тўламасдан, мазкур
давр учун 7.379.095 (етти миллион уч юз етмиш тўққиз минг тўқсон беш) сўм
миқдорида қарздорликни вужудга келтирган. Шунингдек, маъмурий
жавобгарликка тортилишидан олдинги давр яъни, 2024 йилнинг декабрь
ойидан 2025 йилнинг май ойига қадар 5 ой учун 9.725.147 (тўққиз миллион
етти юз йигирма беш минг бир юзи қирқ етти) сўм, умумий ҳисобда
2024 йилнинг декабрь ойидан 2026 йилнинг январь ойига қадар 13 ой учун
жами 17.104.241 (етти миллион бир юз тўрт минг икки юз қирқ бир) сўм
миқдорида алимент қарздорлиги мавжуд бўлиб, 2024 йил декабрь ойидан
2026 йил январь ойига қадар бўлган жами 13 ой давомида алимент тўловлари
бўйича умумий қарздорлик миқдори 17.104.241 (етти миллион бир юз тўрт
минг икки юз қирқ бир) сўмни ташкил этган.
Давлат ижрочиси томонидан тузилган алимент қарздорлигини ҳисоблаш
тўғрисидаги далолатномага кўра, Р.Т.Р. ўз зиммасига юклатилган алимент
тўлаш мажбуриятини қасддан бажармаган.
Суд мажлисида судланувчи Р.Т.Р., айбига тўлиқ иқрорлик билдириб,
ҳозирги кунда қилган ишидан пушаймонлигини, жабрланувчи У.Т.Р.га
17.104.241 сўм алимент пулларини тўлаб берганлигини, унинг даъвоси
йўқлигини, турмуш ўртоғи билан ярашиб олганини инобатга олиб, ишни
ярашувга асосан тугатишни сўраб, бу ҳақда ариза тақдим этди.
Суд мажлисида жабрланувчи У.Т.Р., ҳозирги кунда ҳақиқатдан ҳам
судланувчи Р.Т.Р. билан ярашганлигини, 17.104.241 сўм алимент пулларини
тўлиқ олганлигини, бу борада бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни
тушунганлигини билдириб, Р.Т.Р.га нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув
асосида тугатишни сўраб, шу ҳақда ариза тақдим қилди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
122-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига
иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса,
ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши
мумкинлиги;
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан,
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар
тўғрисидаги ишлар бўйича айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда
жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган
тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан
тугатилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд, иш бўйича судланувчи ва жабрланувчини ярашув тўғрисидаги
аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, прокурор ва
адвокатнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги
фикрларини эшитиб, жабрланувчига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
583-моддаси талабларини тушунтириб, огоҳлантириб, судланувчининг айбига
иқрорлиги, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув судланувчи ва
жабрланувчига бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида назарда тутилган
жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ ярашувга тушишини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги
27-сонли “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги
қарорига риоя қилган ҳолда Р.Т.Р.га нисбатан юритилган жиноят ишини
ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади.
2
Шу билан бирга, суд жабрланувчига
Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 583-моддаси 6-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлагандан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш
тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим
топади.
Шунингдек, суд Р.Т.Р.га нисбатан қўлланилган “Муносиб хулқ атворда
бўлиш хақида тилхат” эҳтиёт чорасини ушбу ажрим қонуний кучга киргач
бекор қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
84-моддаси 4-қисми, 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбланган Т.Р. ЖКнинг 661-моддасига
асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан
озод қилинсин ва юритилган жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига
асосан ҳаракатдан тугатилсин.
Жабрланувчи У.Т.Р.га ЖПКнинг 583-моддаси 6-қисмига асосан мазкур
иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш
ҳуқуқини йўқотганлиги тушунтирилсин.
Р.Т.Р.га нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида
тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси, ажрим қонуний кучга киргандан сўнг бекор
қилинсин.
Ажримдан норози томон ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах
вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция
инстанциясига хусусий шикоят бериши ёки хусусий протест билдириши
мумкин.
Раислик қилувчи
имзо
Нусхаси аслига тўғри.
3
Т.Қ.Э