← Назад
Решение #1593130 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 15 | — | law | |
| Амалдаги ФПК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| банди ва | 3991 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № : 2-1402-2203/5444
Кассация иши № 6-484-22
Судья: Б.Раббимова
Маърузачи: Г.Эсанова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил февраль ойининг 15 куни Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида,
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи: Дж.Чориев,
Ҳайъат аъзолари: Х.Хакимова ва Г.Мирзаевалардан иборат таркибда,
Ж.Тожибоевнинг котиблигида, адвокат М.Фозилов ва жавобгар Арзиқулов
Орзиқулнинг иштирокида, даъвогар Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг жавобгар
Арзиқулов Орзиқул Бобоевичга нисбатан уй-жойдан мажбурий чиқариш ва уйжойни буздириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик
ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув
қарори ва Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 01 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар О.Арзиқулов
томонидан келтирилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Самарқанд шаҳар ҳокимлиги судга жавобгар О.Арзиқуловга
нисбатан уй-жойдан мажбурий чиқариш ва уй-жойни буздириш ҳақидаги даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат
ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Шаҳарсозлик Кодексига асосан
Ю.Ҳамадоний кўчаси 48 “а” уй-жой 15/100-қисми қурилиш ости майдони
186,77 кв.метр, майдони 109,48 кв.метр 8 та яшаш хонаси майдони 12,50
кв.метр, ошхона, майдони 63,39 кв.м 3 та дахлиз, майдони 15,07 кв.м 2 та
ҳаммом ва ҳожатхонадан иборат бўлиб, 1044,0 кв.метр умумий
фойдаланишдаги ер майдонида жойлашган биноларни буздириш, товон
тариқасида хонадоннинг бугунги кундаги бозор нархида баҳолаш учун суд
экспертизаси тайинлаш, пул маблағларини жавобгар О.Арзиқуловга бериш, уйжойдан мажбурий чиқариш ва буздиришни сўраган.
Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 01 ноябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик
ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал
қилув қарорига кўра, даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгар
О.Арзиқуловга тегишли бўлган Ю.Ҳамадоний кўчаси 48 “а” уй-жой 15/100қисми Самарқанд шаҳар ҳокимининг 03.02.2013 йилдаги 129-Қ-сонли қарорига
асосан тегишли бўлган ҳозирги кунда ушбу дала-ҳовлиларда қурилиш ости
майдони 186,77 кв.метр, майдони 109,48 кв.метр 8 та яшаш хонаси майдони
12,50 кв.метр, ошхона, майдони 63,39 кв.м 3 та дахлиз, майдони 15,07 кв.м 2 та
ҳаммом ва ҳожатхонадан иборат бўлиб, 1044,0 кв.метр умумий
фойдаланишдаги ер майдонида жойлашган биноларни бузиш, товон тариқасида
хонадоннинг бугунги кундаги бозор нархида экспертиза хулосасига кўра
936.548.709 сўм пул товон тариқасидаги пуллари О.Арзиқуловга тўланганидан
сўнг бинолардан чиқариш ва ушбу биноларни жавобгар ҳисобидан буздириш
белгиланган. Шунингдек, жавобгар О.Арзиқуловдан давлат фойдасига
1.200.000 сўм миқдорида давлат божи ундириш белгиланган.
Суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар О.Арзиқулов кассация шикояти
билан мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, жавобгар О.Арзиқулов ва адвокат
М.Фозиловнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни муҳокама
қилиб, қуйидаги хулосага келди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 15-моддасига кўра, суд тақдим
этилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий
ҳолатларини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва
холисона аниқлаш учун қонунга мувофиқ чоралар кўришга ҳақли.
Аниқланган иш ҳолатларига қараганда, Самарқанд шаҳар ҳокимининг
03.02.2013 йилдаги 129-Қ-сонли қарорига асосан Юсуф Ҳамадоний кўчаси
48 “а” уй-жой 15/100-қисмида жойлашган майдони 109,48 кв.метр 8 та яшаш
хонаси, майдони 63,39 кв.м 3 та дахлиз, майдони 12,50 кв.м ошхона, майдони
34,12 кв.м 2 та айвон, майдони 13,0 кв.м 2 та ҳаммом ва майдони 2,07 кв.м
ҳожатхонадан иборат 1044 кв.м умумий фойдаланишдаги ер майдонида
жойлашган ҳовли жойда қурилган иморатлар О.Арзиқуловга тегишли бўлиб,
кадастрда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
31 октябрдаги 01-05/1-856-сонли “Самарқанд шаҳрининг сайёҳлик потенциали
ва шаҳарсозлик концепциясини ривожлантириш бўйича сайёр йиғилиш”
баёнининг 7, 8, 12 ва 13-бандлари ижросини таъминлаш, Самарқанд шаҳар
ҳокимининг 01.11.2018 йилдаги 2093-К-сонли “Самарқанд шаҳрининг сайёҳлик
потенциали ва шаҳарсозлик концепциясини ривожлантириш муносабати билан
турар ва нотурар-жой бино-иншоотларни бузишга рухсат бериш тўғрисида”ги
қарорига ҳамда Халқ Депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг 2022 йил
18 мартдаги VI-59-62-7-0K/22-сонли “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер
участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва
мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказишга рухсат бериш тўғрисида”ги
қарорига асосан Самарқанд шаҳар “Мустақиллик” ва “Хўжа Юсуф”
маҳаллалари ҳудудидаги Бўстонсарой, Юсуф Ҳамадоний, Улуғ Турсунов ва
Ҳусаин Бойқаро кўчаларида жойлашган турар ва нотурар-жой биноиншоотларини кўчириш режалаштирилган.
Жавобгар О.Арзиқуловга тегишли бўлган уй-жой шу муносабат билан
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилишга тушган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова
номли Республика суд экспертиза маркази Самарқанд вилоят бўлимининг
2022 йил 5 августдаги 29/21-08(1619) 16.1Z/3370, 29/21-08(1619) 16.3Z/3371сонли судга оид қурилиш-техникавий ва ер экспертизаси бўйича давлат суд
экспертининг хулосасига кўра, Самарқанд шаҳар Ю.Хамадоний кўчаси 48 А-уйжойнинг 15/100-қисми О.Арзиқуловга тегишли бўлган уй-жой (Литер
2
А,А1,А2,А3,А4,Б) бино-иншоотларнинг ва 156,60 м2дан иборат ер майдони билан
биргаликда харажатли усулда экспертиза ўтказилган кунда ҳисобий-бозор
баҳоси жами 936.548.709 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова
номли Республика суд экспертиза маркази Самарқанд вилоят бўлимининг
2022 йил 5 августдаги 29/21-08(1619) 16.1Z/3370, 29/21-08(1619) 16.3Z/3371сонли судга оид қурилиш-техникавий ва ер экспертизаси бўйича давлат суд
экспертининг хулосасига кўра, Самарқанд шаҳар Ю.Хамадоний кўчаси 48 А-уйжойнинг 15/100-қисми О.Арзиқуловга тегишли бўлган уй-жой (Литер
А,А1,А2,А3,А4,Б) бино-иншоотларнинг ва 156,60 м2дан иборат ер майдони билан
биргаликда харажатли усулда экспертиза ўтказилган кунда ҳисобий-бозор
баҳоси жами 936.548.709 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.
Қуйи инстанция судлари жавобгар О.Арзиқуловга тегишли бўлган уйжой давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилишга тушганлиги, қайд қилинган
эксперт хулосасига асосан уй-жойнинг бугунги кундаги бозор баҳоси
936.548.709 сўмни ташкил этганлигини инобатга олиб, даъвони
қаноатлантириш ҳақида хулосага келишган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-54-моддаларига асосан,
хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.
Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан
маҳрум этилиши мумкин.
Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни
тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги,
фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
16 ноябрдаги 911-сон қарорига 1-Иловасида “Ер участкалари олиб қўйилиши ва
олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари
мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 36 ва
38-бандларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки
тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари
учун ер участкаси олиб қўйилиши тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари мулкдорлар билан келишиш
ишларини амалга оширади.
Келишувга эришилгач Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда мулкдор икки
томонлама Келишув имзоланиб, нотариал тартибда тасдиқланади.
Компенсация миқдори, турлари ва бериш муддати Келишувда назарда
тутилади. Ушбу Низомнинг 41-42-бандларида қуйидагилар компенсация қилиб
берилади:
а) олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг
бозор қиймати; б) олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор
қиймати;
3
в) кўчириш, шу жумладан, бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик
олиш билан боғлиқ харажатлар; г) жисмоний ва юридик шахсларнинг бой
берилган фойдаси; д) қонунчиликда ёки Келишувда назарда тутилган бошқа
харажатлар ва зарарлар.
Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, ишлаб чиқариш ва бошқа
бинолар ва иншоотларнинг қиймати ҳам қопланиши лозим.
Бериладиган компенсация турлари:
а) пул маблағлари; б) бошқа кўчмас мулк объектини мулк қилиб бериш;
г) Келишувда назарда тутилган компенсациянинг бошқа турлари.
Томонларнинг келишувига биноан мулкдорга кўчмас мулкни баҳолаш
қийматини ҳисобга олган ҳолда компенсациянинг бир неча турлари берилиши
мумкин. Компенсация сифатида мулк тақдим этилиши назарда тутилган
Келишув қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат рўйхатидан
ўтказилиши лозим.
Ушбу Низомнинг 62-63-бандларига мувофиқ, мулкдор ва ташаббускор
ўртасида юзага келадиган низо бўйича келишувга эришилмаган тақдирда —
ушбу низо суд тартибида кўриб чиқилади. Низо келиб чиққан тақдирда, ушбу
низо бўйича суднинг қарори қонуний кучга киргунга қадар ер участкаси олиб
қўйилиши тўғрисидаги қарор ҳамда олиб қўйилаётган ер участкасида
жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор қабул
қилинишига йўл қўйилмайди.
Амалдаги ФПКнинг 72-моддасига асосан, ҳар бир тараф ўзининг
талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт.
Бинобарин, қуйи инстанция судлари даъвогар Самарқанд шаҳар
ҳокимлиги томонидан жавобгар О.Арзиқулов (мулкдор) билан низоли кўчмас
мулк объекти юзасидан бирор бир келишиш ишлари амалга оширилмаганлиги,
яъни жавобгарга юқоридаги Низом талабларига мувофиқ келишув шартлари
таклиф этилганлигини исботловчи далиллар судга тақдим этилмаганлигига
ҳамда Низом талабларига риоя қилинмасдан ҳеч бир асоссиз тўғридан тўғри
судга ушбу мазмундаги даъво аризаси билан мурожаат қилинганлигига, ушбу
ҳолат бевосита жавобгарнинг қонун билан қўриқланадиган мулкий
манфаатларига дахл қилишига эътибор қаратмасдан шошма-шошарлик билан
даъвони қаноатлантириш ҳақида вақтли хулоса келишган.
Бундай ҳолатда қуйи инстанция судларининг қарорларини қонуний деб
бўлмайди ва улар бекор қилинмоғи лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг
3-бандига кўра, ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя
қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим
бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур
ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган
бўлсагина, қонуний ҳисобланади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси ФПК 419-моддаси биринчи
қисми 2-банди ва 3991-моддасига асосланиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни
4
ва даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул
қилишни, шикоятни қаноатлантиришни лозим топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 419-моддаси 2-бандини қўллаб, кассация судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил
19 августдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 01 ноябрдаги ажрими бекор қилинсин ва
қуйидаги мазмунда янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин:
Даъвогар Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг жавобгар Арзиқулов Орзиқул
Бобоевичга нисбатан уй-жойдан мажбурий чиқариш ва уй-жойни буздириш
ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Раислик қилувчи
Дж.Чориев
Ҳайъат аъзолари
Х.Хакимова
Г.Мирзаева
..
5