Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1401-2208/11826 Дата решения 15.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Чориев Джамол Жахонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Минбаев Абдурафиқ Каримович Ответчик / Подсудимый Минбаев Абдухалим Каримович
Source ID 63fa28bb04ba830039f29dfb Claim ID 3953328 PDF Hash a8eb99f3c66dbdbe... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 15-моддаси збекистон Республикаси ФПК 15 law
Амалдаги ФПКнинг 80-моддаси Амалдаги ФПК 80 law
Амалдаги ФПКнинг 72-моддаси Амалдаги ФПК 72 law
Ушбу кодекснинг 54-моддаси Ушбу кодекс 54 code_article
збекистон Республикаси ФПК 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
банди ва 3991-моддаси банди ва 3991 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1401-2208/11826 Кассация иши № 6-465-23 Судья: А.Жўраев Маърузачи: Г.Эсанова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил февраль ойининг 15 куни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи: Дж.Чориев, Ҳайъат аъзолари: Х.Хакимова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Ж.Тожибоевнинг котиблигида, адвокатлар О.Мухтарова ва М.Ахтамовлар ҳамда тарафларнинг иштирокида, даъвогарлар Минбаев Абдурафиқ ва Эшонкулова Сохибанинг жавобгар Минбаев Абдухалимга нисбатан уй-жойга киритиш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда даъвогар Минбаев Абдухалимнинг жавобгарлар Минбаев Абдурафиқ ва Эшонкулова Сохибага нисбатан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризаси асосида қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги ажримига нисбатан қарши даъвогар Минбаев Абдухалим томонидан келтирилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогарлар А.Минбаев ва Э.Эшонкулова судга жавобгар А.Минбаевга нисбатан уй-жойга киритиш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат этиб, унда ота-онасидан 5 нафар ака-укалари борлиги, ота-онаси Самарқанд шаҳар Ғафур Ғулом кўчаси 33-уй-жойда яшаб келгани, ушбу уй-жой ота-онаси томонидан қурилганлиги, кадастр ҳужжатларида марҳум отасининг номида дастлабки Алмалик кўчаси 36-уй-жой деб рўйхатга олингани, ушбу уй-жойда 1982 йилда С.Эшонқуловага уйлангани ва ота-онаси билан доимий яшаб келгани, фарзандлари ҳам ушбу уй-жойда туғилганлиги, ушбу уй-жойни марҳум отаси 2012 йил 22 февралдаги нотариал тасдиқланган васиятнома асосида унга қолдиргани, ҳозирда у ўғлига тегишли бўлган Самарқанд туман “Равонак” маҳалласи 554-уй-жойда улар ва икки нафар ўғли фарзандлари оиласи билан яшаб келаётгани, ҳовлида кўпчилик бўлганлиги сабабли хоналар етишмаслиги, ҳовлида низо бўлаётганлиги сабабли отасидан қолган уй-жойга келиб яшашга мажбур бўлаётгани, укаси А.Минбаев ҳовлидаги иморатларнинг бир қисмини бузиб, уй-жойга эгалик қилишига тўсқинлик қилаётгани, шу сабабли уларни Самарқанд шаҳар Ғафур Ғулом кўчаси 33-уй-жойга киритиш сўрашган. Ўз навбатида, А.Минбаев судга қарши даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда Минбаев Абдурафиқ унинг акаси эканлиги, акаси низоли уй-жойда туғилиб катта бўлгани, акаси бир неча йиллар давомида Москва шаҳрида ишлаб келгани, акаси А.Минбаев Самарқанд туман “Равонак” МФЙда алоҳида уй-жой қуриб, 2009 йилда оила аъзолари билан кўчиб ўтгани ва оила аъзолари билан 13 йилдан буён отасидан қолган низоли уй-жойда яшамаслиги, отаси яшаган вақтдаги уй-жой жуда ҳам эски бўлгани сабабли иморатларни бузиб, ўрнига 2015 йилдан 2022 йилга қадар янги иморатлар қургани, низоли уйжойда отаси томонидан қуриб, фойдаланилган уй-жойлар мавжуд эмаслиги, уйжой васият қилиб қолдирилган бўлса-да, бироқ эгалик ҳуқуқи мавжуд эмаслиги сабабли А.Минбаевнинг даъвосини рад қилишни ва қарши даъво аризани қаноатлантириб, жавобгарлар А.Минбаев, С.Эшонкуловаларни Самарқанд шаҳар, Ғафур Ғулом кўчаси 33-уй-жойга нисбатан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топишни сўраган. Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан, даъвогар Минбаев Абдурафиқ ва Эшонкулова Сохибанинг жавобгар Минбаев Абдухалимга нисбатан уй-жойга киритиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогарлар А.Минбаев ва С.Эшонкуловаларни Самарқанд шаҳар Ғафур Ғулом кўчаси 33-уй-жойга киритиш белгиланган. Даъвогар А.Минбаевнинг жавобгарлар А.Минбаев ва С.Эшонкуловаларга нисбатан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Суд ҳужжатларига нисбатан қарши даъвогар Минбаев Абдухалим кассация шикояти билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокатларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 15-моддасига кўра, суд тақдим этилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш учун қонунга мувофиқ чоралар кўришга ҳақли. Аниқланган иш ҳолатларига қараганда, кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят бошқармасининг 2022 йил 18 майдаги ва Самарқанд шаҳар филиалининг 2022 йил 20 майдаги № 489-сонли маълумотларида, Самарқанд шаҳар Ғафур Ғулом кўчаси 33-уй-жой фуқаро Минбаев Карим номига инвентар режа мавжуд бўлиб, эгалигини тасдиқловчи ҳужжатлар давлат рўйхатига олинмаганлиги қайд этилган. Самарқанд шаҳар собиқ 6-сонли ДНИнинг 22.02.2012 йилдаги нотариал тасдиқланган васиятномасига кўра, К.Минбаев унга тегишли бўлган молмулкларини, шунингдек Самарқанд шаҳар Ғафур Ғулом кўчаси 33-уй-жойини ўғли Минбаев Абдурафиққа васият қилиб қолдирган. Минбаев Карим 2013 йил 30 майда вафот этган. Самарқанд шаҳар Ғафур Ғулом кўчаси 33-уй-жойга нисбатан марҳум К.Минбаевнинг мулк ҳуқуқи мавжуд бўлмаганлиги сабабли даъвогар Минбаев Абдурафиқ номига нотариал тартибда васиятномага асосан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома олиш имконияти бўлмаган. 2 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси “Манзил” тизими фуқаро доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағига кўра, Минбаев Абдурафиқ Каримович 04.07.1981 йилда, Эшонкулова Сохиба Джураевна 27.07.1983 йилда Самарқанд шаҳри Ғафур Ғулом кўчаси 33-уйжойда паспорт бўйича рўйхатда туриши қайд этилган. Амалдаги ФПКнинг 80-моддасига асосан, суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи назаридан, далилларнинг мажмуи эса етарлилик нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб топилади. Ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 35-сонли қарорининг 21-бандига кўра, ҳар бир далил алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи назаридан, далиллар мажмуи эса - етарлилик нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Далилларга баҳо бериш мантиқий, ҳақиқий ҳолатга мувофиқ бўлиши, баҳо бериш натижалари эса, суд ҳужжатида акс эттирилиши лозим. Самарқанд шаҳар “Ғ.Ғулом” МФЙ раиси ва шу маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаролар иштирокида 2022 йил 08 июлда тузилган далолатнома ва “Равонак” МФЙнинг 2022 йил 16 августдаги 494-сонли хати мазмунига кўра, даъвогар Минбаев Абдурафиқ 2009 йилда барча оила аъзолари билан Самарқанд шаҳар Ғафур Ғулом кўчасида жойлашган низоли 33-уй-жойдан батамом Равонак маҳалласидаги уй-жойга кўчиб кетгани ва 13 йилдан бери низоли 33-уйда яшамаслиги ҳақида қайд этилган. Амалдаги ФПКнинг 72-моддасига асосан, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Гарчанд, даъвогар Минбаев Абдурафиқ ва Эшонкулова Сохиба низоли уй рўйхатида туришсада, амалда эса 2009 йилларда уйдан чиқиб кетиб, ўтган узоқ давр (13 йил) мобайнида узрли сабабларсиз низоли уйга кириш чораларини кўрмаган ёхуд судга уйга киритишни сўраб мурожаат қилмаган. Бундан ташқари, “Ғ.Ғулом” МФЙнинг 2022 йил 24 августдаги далолатномасига кўра, низоли турар жой жавобгар томонидан бузиб ташланган. Зеро, ушбу ҳолатларни тарафларнинг ўзи ҳам судда инкор этишмади. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 52-модасида, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар вақтинча бўлмаганида турар жой олти ой муддат давомида уларнинг ҳисобида сақланиб туриши белгиланган. 3 Ушбу кодекснинг 54-моддасида, «Фуқароларни белгиланган муддатдан ортиқ бўлмаганлари оқибатида муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ижарага берувчининг ёки ушбу турар жойда яшаб қолган бошқа доимий фойдаланувчиларнинг даъво аризасига биноан суд тартибида амалга оширилади» дейилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 785-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига кўра, фуқаролар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ доимий яшаш жойлари ва (ёки) вақтинча турган жойлари бўйича рўйхатга олинишлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида” 2001 йил 14 сентябрь кунидаги 22-сонли қарорининг 18-бандида, шахснинг белгиланган муддатдан ортиқ давр мобайнида уйда бўлмаслиги оқибатида турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи манфаатдор шахсларнинг даъвоси бўйича суд йўли билан йўқотган деб топилиши мумкин. Қуйи инстанция судлари даъвогарларнинг низоли уй-жойдан доимий рўйхатдан ўтгани, Минбаев Абдурафиққа отаси томонидан уй-жой васият қилинганлиги, шу туфайли уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эканликларини кўрсатиб, уларни уйга киритиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантириш ва қарши даъвони рад қилиш ҳақида тўхтамга келишган. Бироқ, судлов ҳайъати қуйи инстанция судларининг бу борадаги тўхтами билан келишмайди. Чунончи, қуйи инстанция судлари гарчанд, даъвогарлар низоли уй рўйхатида туришсада, бироқ амалда 2009 йилдан буён яшамаслиги, низоли турар жойга нисбатан бирор бир шахс шу жумладан марҳум К.Минбаевнинг ҳам мулк ҳуқуқи мавжуд бўлмаганлиги, бундай ҳолатда даъвогарга берилган васиятнома унда мулк ҳуқуқини бермаслиги, қолаверса, низоли турар жойдаги эски иморатлар ҳозирда буздирилиб, ўрнига бошқа қурилмалар барпо этилганлиги, шу боис қарши даъво асосли эканлиги ва уни қаноатлантириш учун етарли далиллар мавжуд эканлигига эътибор қаратмасдан шошмашошарлик билан дастлабки даъвони қаноатлантириш ва қарши даъвони рад қилиш ҳақида вақтли хулосага келишган. Бундай ҳолатда қуйи инстанция судларининг қарорларини қонуний деб бўлмайди ва улар бекор қилинмоғи лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига кўра, ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. 4 Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси ФПК 419-моддаси биринчи қисми 2-банди ва 3991-моддасига асосланиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва дастлабки даъвони рад қилиш ҳамда қарши даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни, шунингдек даъвогар Минбаев Абдурафиқдан 75 000 сўм суд харажатини ундиришни, шикоятни қаноатлантиришни лозим топди. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 2-бандини қўллаб, кассация судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги ажрими бекор қилинсин ва қуйидаги мазмунда янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин: Даъвогарлар Минбаев Абдурафиқ Каримович ва Эшонкулова Сохиба Джураевнанинг жавобгар Минбаев Абдухалим Каримовичга нисбатан уй-жойга киритиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Қарши даъвогар Минбаев Абдухалим Каримовичнинг жавобгарлар Минбаев Абдурафиқ Каримович ва Эшонкулова Сохиба Джураевналарга нисбатан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгарлар Минбаев Абдурафиқ Каримович ва Эшонкулова Сохиба Джураевналар Самарқанд шаҳар, “Ғафур Ғулом” МФЙ, Ғафур Ғулом кўчаси 33-сонли турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топилсин. Даъвогар Минбаев Абдурафиқдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш тўлови сифатида 75 000 сўм ундирилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи Дж.Чориев Ҳайъат аъзолари Х.Хакимова А.Касимов .. 5