← Назад
Решение #1594598 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| исми ЖК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 38 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 50 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| прокурор ФПК | 50 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| кассация инстанцияси ушбу Кодекс | 399-1 | — | code_article | |
| бандида ва | 399-3 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1104-2202/9458
Кассация иши № 12-3708-22
судья: А.Турдибеков
маърузачи: Х.Мухаммедов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил февраль ойининг 14 куни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари: А.Касимов ва А.Икромовлардан иборат таркибда,
Н.Хамраевнинг котиблигида, таржимон Г.Мухитдинова, Тошкент
вилоят прокуратураси бўлим прокурори Н.Норова, адвокат А.Бабакулов
ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар Пискент туман прокурорининг
ББ манфаатида жавобгар Хашимова ББга нисбатан етказилган зарарни
ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент
вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
14 декабрдаги ажримига нисбатан жавобгар ББ келтирган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ББ манфаатида даъво ариза билан судга мурожаат қилиб,
унда жавобгар ББдан ББга жами 87.217.045 сўм етказилган зарарни
ундиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг
2022 йил 09 ноябрдаги ажрими билан даъвогар Пискент туман
прокурорининг “ГУВД” боғдорчилик узумчилик ширкатининг
манфаатида жавобгар ББга нисбатан етказилган зарарни ундириш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган фуқаролик иши судловга
тааллуқлилиги бўйича мазмунан кўриб чиқиш учун фуқаролик ишлари
бўйича Миробод туманлараро судига юборган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция судлов
ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими билан суднинг ажрими
бекор қилиниб, иш мазмунан кўриш учун фуқаролик ишлари бўйича
Ўртачирчиқ туманлараро судига юборилган.
Жавобгар ББ келтирган кассация шикоятида, апелляция судлов
ҳайъатининг ажримини бекор қилишни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, прокурор, адвокат ва
тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини
иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Иш ҳужжатларига кўра, Пискент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов
бўлими томонидан “ГУВД” боғдорчилик узумчилик ширкати мансабдор
1
шахсларига 87.217.045 сўм пул маблағлари ўзлаштирилганлиги ҳолати
юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Пискент туман судининг 2022 йил 27
сентябрдаги ажрими билан жиноят ишининг ББга тегишли қисми
ЖКнинг 84-моддаси, 1-қисми, 1-бандига асосан тугатилган.
Фуқаровий даъвогарга мазкур жиноят натижасида етказилган
зарарни ундириш масаласида ББга нисбатан фуқаролик ишларини
юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилган.
Жавобгар ББ Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 3-проезд Нигора
кўчаси, 46-уйда рўйхатда туради ва яшайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 33-моддасига асосан, аризалар
жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги
судга берилади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 38-моддасига кўра, жиноят
ишидан келиб чиқадиган фуқаролик даъвоси, агар жиноят иши
кўрилганда ушбу даъво арз қилинмаган ёки ҳал этилмаган бўлса,
фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида кўриб чиқиш учун
фуқаролик ишларининг судловга тегишлилигига доир умумий
қоидалар бўйича тақдим этилади.
Биринчи инстанция суди, жавобгар ББ доимий рўйхат асосида
Тошкент шаҳар, ББда яшашини инобатга олиб, мазкур фуқаролик
ишини уни яшаб турган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича Миробод
туманлараро судига ўтказган.
Апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция суди низо
юзасидан судловга тааллуқлиликни ҳал қилишда процессуал ҳуқуқ
нормаларини бузган деб ҳисоблаб, биринчи инстанция судининг
ажримини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судида мазмунан
кўриш учун фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро
судига юборган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25
октябрдаги “Фуқаролик иши бўйича биринчи инстанция судининг
ажримлари тўғрисида”ги 19-сонли қарорини 14-бандида, суднинг ҳал
қилув қароридан ажратилган ҳолда апелляция ва кассация тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлган
ажримларни, суднинг ҳал қилув қарори билан бирга шикоят
қилинадиган, хусусий шикоят ёки протест берилмайдиган, лекин
эътирозлар апелляция ва кассация тартибида шикоят (протест)
келтирилиши мумкин бўлган ажримлардан фарқлаш лозим.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 50-моддасига биноан, агар
фуқаро соғлиғининг ҳолати, ёши ёки бошқа сабабларга кўра судда ўз
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини шахсан ҳимоя
қилиш имкониятига эга бўлмаса, прокурор фуқаронинг бузилган
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
учун ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
2
“Прокуратура” тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ,
фуқаронинг суд тартибида ҳимоя қилинадиган ҳуқуқ ва эркинликлари
бузилса, лекин фуқаро соғлиғига, ёши ёки бошқа сабабларга кўра судда
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини шахсан ҳимоя қилиш имкониятига эга
бўлмаса, даъвони прокурор тақдим этади ва судда қувватлайди.
Бироқ, судлар ББ юридик шахс бўлиб, у бевосита ўз манфаат ва
ҳуқуқларини судда ҳимояга қилишига тўсқинлик қилувчи ҳолат
мавжуд эмаслигига ҳамда мазкур ҳолатда даъвогар Пискент туман
прокуратураси ББнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун судда даъво
қўзғатишга ваколати мавжуд эмаслигига ҳамда Л.Куляпина фуқаро
эмас балки, у ББнинг раиси эканлигига, шу билан бир қаторда ББ раиси
Л.Куляпинани Пискент туман прокуратурасига мурожаат қилган
аризаси даъво аризасига илова қилинмаганлигига эътибор бермаган.
Хусусан, прокурор ФПКнинг 50-моддаси ва “Прокуратура”
тўғрисида”ги
Қонуннинг
26,41-моддаси
талабларига
биноан
келтирилган асослар бўйича фуқаролар ҳамда давлат манфаатларида
судга мурожаат қилишга ҳақли.
Баён қилинганларга кўра, даъвогар Пискент туман прокуратураси
ББнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун мазкур даъво билан судга
мурожаат қилиш учун қонунда назарга тутилган асослар мавжуд
бўлмасада, судга даъвогар Пискент туман прокурорининг ББ
манфаатида жавобгар ББга нисбатан етказилган зарарни ундириш
ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Бундай ҳолатда, мазкур иш юзасидани чиқарилган фуқаролик
ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 26
октябрдаги “фуқаролик ишини қўзғатиш ва иш юритувига қабул
қилиш ҳақида”ги, “ишни судда кўришга тайёрлаш ҳақида”ги ва 2022
йил 02 ноябрдаги ишни суд мажлисида кўришга тайинлаш ҳақида”ги,
ажримларини қонуний деб бўлмайди ва ушбу ажримлар юқорида
келтирилган асосларга асосан бекор қилиниши лозим.
Юқоридаги ажримлар бекор қилинганлиги ва ФПКнинг 33моддаси талаблари бузилганлиги сабабли ушбу иш юзасидан
чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро
судининг 2022 йил 09 ноябрдаги ҳамда Тошкент вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2022 йил 14
декабрдаги ажримлари ҳам бекор қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, биринчи қисми
4-бандига мувофиқ, кассация инстанцияси ушбу Кодекс 399-1-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандида ва 399-3-моддаси иккинчи қисмининг
4-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал
қилув қарорини, ажримни, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга
ҳақли.
3
Судлов ҳайъати юқорида баён қилинганларга биноан ушбу иш
юзасидан чиқарилган қуйи судларнинг юқоридаги ажримлари бекор
қилинишини инобатга олиб, даъво аризасини қабул қилиш масаласини
ҳал қилиш учун иш ҳужжатларини биринчи инстанция судига
юборишни ҳамда кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 437,
419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича
Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 09 ноябрдаги ва Тошкент
вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг
2022 йил 14 декабрдаги ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ
туманлараро судининг 2022 йил 26 октябрдаги “фуқаролик ишини
қўзғатиш ва иш юритувига қабул қилиш ҳақида”ги, “ишни судда
кўришга тайёрлаш ҳақида”ги ва 2022 йил 02 ноябрдаги “ишни суд
мажлисида кўришга тайинлаш ҳақида”ги, ажримлари бекор қилинсин
ҳамда даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш масаласи ҳал этиш
учун иш ҳужжатлари биринчи инстанция судига юборилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Раислик қилувчи:
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
А.Касимов
А.Икромов
4