← Назад
Решение #1594923 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 437 | — | law | |
| ФПК | 437 | — | law | |
| ал этишда ФПК | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 1-1997/13
Кассация иши № 12-178-23
судья: А.Акрамов
маърузачи: Н.Мусаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил февраль ойининг 14 куни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи: А.Икромов,
ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда,
Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Ш.Закирова ва тарафларнинг
иштирокида, даъвогар ББнинг жавобгар ББга нисбатан уйдан кўчириш, уйжойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги даъво аризаси,
даъвогар ББнинг жавобгарлар ББ, ББ ва Зангиота туман 1-сонли давлат
нотариал идорасига нисбатан ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги даъво аризаси ҳамда даъвогарлар ББ ва ББларнинг жавобгарлар
ББ, ББ ва Рахимбоев Музаффар Ровшанбековичларга нисбатан
васиятномани ва васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги
гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризалари
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро
судининг 2013 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризаси бўйича чиқарилган
фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 27
октябрдаги ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажримларига нисбатан жавобгар ББ ва
ББлар келтирган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жавобгар ББ судга ариза билан мурожаат қилиб, унда “Эркин” давлат
хўжалиги СТФнинг 1993 йил 02 апрелдаги 39-сонли ва “Эркин” ширкат
хўжалигининг 2001 йил 27 августдаги 20-сонли қарорлари билан низоли уйжой жойлашган ер майдони марҳума Рахимбаева Бусаранинг номига
бириктириб берилганлигини, фуқаролик ишлари бўйича Зангиота
туманлараро судининг 2013 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори қабул
қилинган вақтда, судга ушбу қарорлар маълум бўлмаганлигини инобатга
олиб, суднинг 2013 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган
ҳолат бўйича бекор қилишни сўраган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 14 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Зангиота
туманлараро судининг 2022 йил 27 октябрдаги ажримига биноан жавобгар
ББнинг аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган.
1
Жавобгар ББ ва ББ келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини
бекор қилиб, аризадаги талабни қаноатлантиришни сўрашган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокатнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Иш ҳужжатларига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Зангиота
туманлараро судининг 2013 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра,
даъвогар ББнинг уйдан кўчириш, уй-жойдан яшаш ва фойдаланиш
ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги даъво талаблари хамда даъвогар
ББнинг ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби
рад этилган.
Қарши даъвогарлар ББ ва ББларнинг васиятномани ва васиятнома
бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномасини ҳақиқий эмас деб
топиш ҳақидаги даъво талаблари қисман каноатлантирилган.
Тошкент вилояти биринчи давлат нотариал идорасининг нотариуси
Ш.Ташмухамедова томонидан 23.05.1990 йилда реестрга 1172-сон билан
қайд қилинган васиятнома ва Зангиота тумани давлат нотариал идораси
нотариуси Д.Абдураззакова томонидан 13.06.2008 йилда реестрга 3-1894сон билан қайд қилинган васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ
тўғрисидаги гувоҳноманинг Зангиота тумани, ББнинг 1/2 қисмига нисбатан
қисми ҳақиқий эмас деб топилган.
Қарши даъвогарлар ББ ва ББларнинг уй-жойни биргаликдаги турмуш
давомида орттирилган мулк деб топиш ва 1/2 қисми улушига эгалик
ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги қарши даъво аризаси қаноатлантирилган.
Зангиота тумани, ББнинг 1/2 қисмига нисбатан марҳум ББнинг ва
қолган 1/2 қисмига нисбатан марҳум ББнинг номига эгалик ҳукуқи
белгиланган.
Қарши даъвогарлар ББ ва ББларнинг туман ҳокимининг қарорини
ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 437-моддасига асосан, қонуний
кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши мумкин.
Ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларни янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) аризачига номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган,
лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар, агар улар ишни тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлса;
2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган, қонунга
хилоф, асоссиз ёки адолатсиз қарор чиқарилишига сабаб бўлган ҳолатлар,
яъни гувоҳнинг била туриб берган ёлғон кўрсатуви, экспертнинг била туриб
берган ёлғон хулосаси, атайин нотўғри қилинган таржима, қалбаки
ҳужжатлар ёки ашёвий далиллар;
3) тарафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ёки
судьяларнинг мазкур иш бўйича қонунга хилоф, асослантирилмаган ёхуд
2
адолатсиз суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган, суднинг қонуний
кучга кирган ҳукми билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) суд ҳал қилув қарорининг, ҳукмининг, ажримининг ёки қарорининг
ёхуд шу ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор чиқарилишига сабаб бўлган
бошқа орган қарорининг бекор қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24
декабрдаги 25-сонли “Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича
қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўришни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш тўғрисида”ги
қарорининг 8-бандига кўра, ФПК 437-моддасининг иккинчи қисмида
мавжуд бўлган, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, жавобгар ББ қонунда назарда
тутилган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун
келтирилиши лозим бўлган бирор-бир асос келтирмаган.
Жавобгар ББнинг “Эркин” давлат хўжалиги СТФнинг 1993 йил 02
апрелдаги 39-сонли ва “Эркин” ширкат хўжалигининг 2001 йил 27
августдаги 20-сонли қарорлари билан низоли уй-жой жойлашган ер
майдони марҳума нинг номига бириктириб берилганлиги ҳақидаги важлари
суд ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш учун асос бўлиб
ҳисобланмайди.
Суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришнинг
асослари қонунда қатъий белгиланган ва уни кенгайтириб шарҳлашга йўл
қўйилмайди.
Судлар юқоридаги қонун ва ҳолатларга ҳамда қонуний кучга кирган
ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш масаласини
ҳал этишда ФПКнинг 437-моддасида кўрсатилган асослар рўйхати тугал
бўлиб, бу ҳолатда ББларнинг аризасида кўрсатилган ҳолатлар янги очилган
ҳолат ҳисобланмаслигини, қолаверса аризада кўрсатилган важлар суднинг
хулосасига таъсир қилиши мумкин бўлган ва иш учун муҳим аҳамиятга эга
бўлган ҳолат ҳисобланмаслигини, аризада келтирилган “Эркин” д/х
СТФнинг 1993 йил 02 апрелдаги 39-сонли ва “Эркин” ш/х-нинг 2001 йил 27
августдаги 20-сонли қарорлари давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини
инобатга олиб, жавобгар ББнинг аризасини қаноатлантиришдан рад этиш
ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Судлов ҳайъати юқорида баён қилинганларга биноан аризачи ва вакили
келтирган важларни инкор қилиб, қуйи судларининг ҳужжатларини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
3
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 27 октябрдаги ва Тошкент вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги
ажримлари ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
Д.Исраилова
А.Касимов
4