Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2102/6830 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Рахимджанов Тахир Джураевич Ответчик / Подсудимый ZANGIOTA TUMANI XOKIMIYATI
Source ID 63f4e2ae04ba830039f28587 Claim ID 3918068 PDF Hash 787f43961741c37e... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Биринчи инстанция суди Ер кодексининг 37-моддаси Биринчи инстанция суди Ер кодекси 37 code_article
аролик кодексининг 985-моддаси аролик кодекси 985 code_article
ФПК 45-моддаси ФПК 45 law
суд ФПК 271-моддаси суд ФПК 271 law
айъати ФПК 419-моддаси айъати ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1101-2102/6830 Кас.иши: №6-297-23 Судья: Д.Мавлонова ТВС судьяси: Н.Уралова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2022 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Тошкент вилояти Адлия бошқармасининг ББнинг манфаатида жавобгар Зангиота туман ҳокимлигига нисбатан компенсация тўловларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 6 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 июндаги ажримига нисбатан тарафлар - ББ ва Зангиота туман ҳокимлиги томонидан берилган кассация шикоятларини фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Тошкент вилояти Адлия бошқармаси фуқаро ББнинг манфаатида жавобгар Зангиота туман ҳокимлигига нисбатан Зангиота тумани, “ББ” ҚФЙ, Тошкент ҳалқа йўли бўйида жойлашган ишлаб чиқариш цехи ва савдо дўкони бино-иншоотлари бузилиши эвазига 3.622.297.653 сўм компенсация тўловларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 январдаги суд мажлиси баённомасида суднинг ўз жойидаги ажрими билан ББ қўшимча жавобгар сифатида жалб қилган. Фуқаролик ишлари бўйча Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 6 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, ББнинг фойдасига Зангиота туман ҳокимлигидан 3.312.381.711,00 сўм, ББдан 309.915.942,00 сўм миқдорда компенсация тўловлари ҳамда Зангиота туман ҳокимлигидан давлат фойдасига 1.324.952,69 сўм, ББдан 12.396.637,68 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 июндаги ажримига асосан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 1 Даъвогар ББҳал қилув қарорига нисбатан кассация шикояти билан мурожаат қилиб, бино ва иншоотларни қайта баҳолаб иш бўйича янги қарор қабул қилишни, жавобгар Зангиота туман ҳокимлиги кассация шикоятида ҳар иккала суд ҳужжатини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятларда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди. Аниқланишича, Зангиота туман ҳокимининг 2019 йил 10 июндаги 3699-сонли “Зангиота тумани Эшонгўзар қўрғони Бош Режасига асосан “Замонавий кўп қаватли турар жойлар, савдо комплекслари ва бошқа бино-иншоотлар”ни қуриш учун хорижий сармоядор шаклидаги ББга ер майдони танлаш ва ажратиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ББга 5,4 га ер майдони танлаш ва ажратиш тўғрисидаги туман Ҳайъат аъзоларининг 2019 йил 8 июндаги далолатномаси тасдиқланиб, ушбу ҳудудда бузилишга тушган жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар тури ва миқдорини қоплаш ҳамда кўчириш ишлари ББ томонидан амалга оширилиши белгиланган. Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эшонгўзар қўрғони ҳудудидаги 264,58 кв.м. ер майдонида жойлашган лит. 0001, 0002 белгили, умумий майдони 97,44 кв.м. бўлган Савдо дўкони (3-та хона) ва ҳожатхона биноси 12.11.2006 йилдаги олди-сотди шартномасига асосан ББга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, унинг мулк ҳуқуқи 17.12.2007 йил давлат рўйхатидан ўтказилган. Шунингдек, Зангиота тумани, Эшонгўзар қўрғони, Тошкент Халқа Автомобил Йўли кўчасидаги 0,0338 га ер майдонида жойлашган лит. 0001, 0002 белгили, умумий майдони 220,60 кв.м. бўлган Ишлаб чиқариш цехи ва Дўкон бинолари 06.08.2008 йилдаги олди-сотди шартномасига асосан ББга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, унинг мулк ҳуқуқи 04.02.2009 йил давлат рўйхатидан ўтказилган. ББга тегишли бўлган ушбу Ишлаб чиқариш цехи ва Савдо дўконлари бино-иншоотлари ҳам бузилиш ҳудудига тушганлиги сабабли ББ томонидан мулкдорга бир қатор таклифлар берилган, бироқ тарафлар келишувга эришмаган. Муқаддам Зангиота туман ҳокимлиги ББга нисбатан биноиншоотларни компенсация тўлаш шарти билан бузиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган ва ушбу фуқаролик иши доирасида суд қурилиш-техникавий экспертизаси тайинланган ҳамда Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг 04.01.2021 йилдаги хулосаси билан низоли бино-иншоотлар ер майдонлари билан бирга 3.622.297.653,00 сўмга баҳоланган. Бироқ, ушбу фуқаролик иши туман ҳокимлигининг аризаси асосида суднинг 2021 йил 16 мартдаги ажрими билан кўрмасдан қолдирилган. 2 Кейинчалик, Зангиота туман ҳокимлигининг биноларни бузиш ҳақидаги огоҳлантириш хатидан сўнг даъвогар ББга мулк ҳуқуқи асосида тегишли Ишлаб чиқариш цехи ва Савдо дўконлари бино-иншоотларининг бир қисми, яъни лит. 0001 белгили Ишлаб чиқариш цехи ва лит. 0002 белгили хожатхона қиймати қопланмасдан бузилган. Биринчи инстанция суди Ер кодексининг 37-моддаси ҳамда Ҳукуматнинг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарорини қўллаб, юқорида аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, туман ҳокимлиги қонунларга зид равишда ББнинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатларини қўпол равишда бузган ҳолда бино-иншоотларнинг бир қисмини қийматини қопламаган ҳолда ўзбошимчалик билан ишчи гуруҳ ёрдамида бузиб мулкдорга катта зарар етказганлиги, ҳозирда ушбу бузилган қурилмалар жойида ББ томонидан қазиш ва қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги, бунинг натижасида қолган қурилмаларга ҳам шикаст етказилганлиги ҳамда келгусида низоли объектлар жойлашган ер участкаси ҳам тўлиқ 57,5 метр йўлнинг ҳимоя минтақасида жойлашганлиги сабабли бузилиши режалаштирилаётганлигини инобатга олиб, ҳар иккала жавобгардан зарар миқдорларини ундиришни лозим топган. Апелляция инстанцияси суднинг ушбу хулосаси билан келишган. Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосалари барвақт чиқарилган деб ҳисоблайди ва қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилишни лозим топади. Суд муҳокамасида аниқланишича даъвогар ББга тегишли бўлган ҳудуднинг бир қисми, яъни лит. 0001 белгили Ишлаб чиқариш цехи ва лит. 0002 белгили хожатхона бузиб ташланган ва ушбу ҳудуд ББга ажратилган ҳудудга кирган, қолган қисми эса мулк ҳуқуқи асосида мулкдорнинг эгалигида қолдирилиб, ҳозирда ушбу ҳудудни мулкдордан олиб қўйиш ҳақида бирон-бир қарор қабул қилинмаган. Шундай бўлса-да суд, ББнинг тўлиқ бино ва иншоотларининг баҳосини ер майдони билан ҳисоблаб компенсация ундириш тўғрисида хулосага келган, ваҳоланки низол ер участкасининг бир қисми бузулиш ҳудудига тушмаган. Бундан ташқари, бузилган қурилмалар ҳисобидан бино ва иншоотларнинг қолган қисмига жиддий зарар етказилганлиги аниқланган бўлса-да, биноларга етказилган зарарнинг миқдорини аниқлаш чораси кўрилмаган, яъни бу ҳолатда экспертиза тайинлаш орқали биноларга етказилган зарарнинг миқдорини ҳамда зарар айнан ким томонидан етказилганлигини аниқлаш лозимдир, зеро судлов ҳайъати мажлисида ББ директори ўринбосари Э.Махматмуратов ушбу қурилмалар улар томонидан бузилганлигини баён қилди. Мазкур ҳолатда суд ББнинг ҳудуди ҳисобидан Корхонага ажратилган ҳудуднинг майдони, унда қурилган ва кейинчалик бузилган 3 қурилмаларнинг алоҳида баҳосини аниқлаб, ушбу баҳони Корхона ҳисобидан қоплаш, қолган қисмини эса етказилган зарар доирасида зарар етказувчи томонидан Фуқаролик кодексининг 985-моддаси асосида қоплаш масаласини ҳал қилиш лозимдир. Шунингдек, иш ҳужжатларидан кўринишича, ББга тегишли биноиншоотлар жойлашган ер участкалари дастлаб фуқаролар ББва ББларга Зангиота туман ҳокимининг 1994 йил 8 ноябрдаги 685-сонли ва 2008 йил 23 майдаги 602-сонли қарорлари асосида ажратилган бўлиб, ББга тегишли Ишлаб чиқариш цехи ва Дўкон бино-иншоотлари жойлашган 0,0338 га ер майдони йўл кенгайгунга қадар фойдаланиш учун берилганлиги инобатга олинмаган. Бунда, мулкдор ББер эгаси эмас, балки ер майдони фойдаланувчиси ҳисобланиши инобатга олиниб, мухофаза ҳудуд ҳисобланган автомобиль йўллари минтақасидаги ердан фойдаланиш ҳуқуқи қомпенсация қилиниш-қилинмаслиги ҳолати аниқланмаган, зеро суд мажлисида Зангиота туман ҳокимлиги вакили низоли ер майдони автомобиль йўли минтақасида жойлашган бўлиб, бу ерларга бўлган ҳуқуқнинг баҳоси тўланмаслигини маълум қилган. Шунга кўра, ушбу низо юзасидан ҳудудий автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган учинчи шахс сифатида жалб қилиниши ва ушбу масалага ойдинлик киритилиши лозим. ФПК 45-моддасига кўра, суд низолашилаётган ҳуқуқий муносабтнинг хусусиятини инобатга олган ҳолда ишга жалб этилмаган шерик жавобгарни ишда иштирок этиш учун ўз ташаббусига ёки тарафларнинг илтимосномасига қўра жалб қилишга ҳақли. Бошқа шерик жавобгар ишда иштирок этиш учун жалб қилинганда ишни кўриш бошидан бошланади. Олий суд Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли “Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида”ги 19-сонли қарорининг 4-бандига кўра, суд ФПК 271-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал этиш бўйича (учинчи шахслар, тарафлар вакилларини ишга жалб қилиш ёки киришиши, гувоҳларни чақириш, суд муҳокамасини кейинга қолдириш, далилларни текшириш тартибини белгилаш, далилларни талаб қилиб олиш ёки ишга қўшиб қўйиш ва бошқалар) маслаҳатхонасига кирмасдан жойида ажрим чиқаришга ҳақли. Бироқ суд ББни ўз жойидаги ажрим билан ишга жалб қилиб процессуал хатоликка йўл қўйган, чунки жавобгар жалб қилинганда иш бошидан бошланиши, даъвогарнинг талаби эса унга нисбатан ҳам қўйилган талаб ҳисобланиши, бу масала мураккаб бўлмаган масала ҳисобланмаслиги саббали, шерик жавобгар алоҳида процессуал ҳужжат сифатида чиқарилган ажрим билан жалб қилиниши лозим. 4 Ушбу курсатилган ҳолатлар, яъни иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги ва қуйи турувчи судлар томонидан процессуал хатоликларга йўл қўйилганлиги низони тўғри ва қонуний ҳал қилишни истисно қилади. Судлов ҳайъати ФПК 419-моддаси 4-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганлигини инобатга олиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш янгидан кўрилганда қайд этилган процессуал хатоликлар бартараф этилиши, иш бўйича юқорида келтирилган ҳолатлар аниқланиши ва тегишли экспертизалар тайинланиб, низо бўйича қонуний ва асосли қарор қабул қилиниши лозим бўлади. Шу билан бирга, жавобгар Зангиота туман ҳокимлиги томонидан берилган кассация шикояти бўйича тўланиши лозим бўлган суд ҳаражатлари кечиктирилганлиги боис, судлов ҳайъати ҳокимликдан давлат фойдасига 662.476,35 см давлат божи ва Олий суд депозит рақамига 15.000 сўм почта ҳаражати ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 4-банди, 4191-моддаси асосланиб, судлов ҳайъати, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 6 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 июндаги ажрими бекор қилинсин, фуқаролик иши янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилсин. Кассация шикоятлари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Зангиота туман ҳокимлигидан давлат фойдасига 662.476,35 сўм давлат божи, Олий суд депозит рақамига 15.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ А.Касимов Аслига тўғри, судья: 5