← Назад
Решение #1596574 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 75 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 138 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1501-2202/44663-сонли иш
судья: К.Исмоилов
маърузачи: О.Хасанов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъати 2023 йил февраль ойининг 9 куни суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмоновлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар “HAMROQUL
OLLOBERDI” фермер хўжалигининг жавобгарлар Қурбонов Улуғбек
Турсунович, Сойипова Гўёхон Хасановна, Абдуқодиров Абдумумин
Олимжон ўғли ва Кучкоров Рустамали Исмоиловичга нисбатан
ўзбошимчалик билан экилган дарахтларни буздириш, фермер хўжалиги
солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро
судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги
ажримига нисбатан даъвогар “HAMROQUL OLLOBERDI” фермер
хўжалигининг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “HAMROQUL OLLOBERDI” фермер хўжалиги судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “М.Шербўтаев” массиви қишлоқ
хўжалиги харитасининг 627к-контуридаги 1,21 га ер майдонидаги
ўзбошимчалик билан экилган дарахтларни жавобгарлар хисобидан
буздиришни ҳамда фермер хўжалиги солиқларини ва суд ҳаражатларини
ундиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг
2022 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво
аризаси қисман қаноатлантирилган.
Қува тумани қишлоқ хўжалик харитасининг 627к-рақамли контурида
жойлашган,
жавобгар
У.Қурбонов,
Г.Соипова,
А.Абдуқодиров,
Р.Қучқаровлар фойдаланиб келаётган 1,21 га ер майдонидаги
ўзбошимчалик билан экилган кўп йиллик дов-дарахтлар жавобгарлар
хисобидан буздириш белгиланган.
Жавобгарлар
У.Қурбонов,
Г.Соипова,
А.Абдуқодиров,
Р.Қучқаровлардан солидар тартибда давлат божи учун тўланган 621.000
сўм суд харажатлари ундириш белгиланган.
1
Даъвогар “HAMROQUL OLLOBERDI” фермер хўжалигидан давлат
даромадига 1.925.192 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 20 декабрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар “HAMROQUL
OLLOBERDI” фермер хўжалиги томонидан кассация шикояти берилган.
Шикоятда суд қарорларини бекор қилиш ва даъвони тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилиш сўралган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қува тумани ирригация бўлими
хўжалик маҳсулотларини етиштириш мақсадида Ш.Арсиф сел ташланмаси
ҳудуди сел йўли қирғоқ бўйи минтақасида жойлашган 0,74 га ер
участкасини жавобгар Г.Сойиповага 2018 йил 7 февралдаги, 2019 йил 10
январдаги, 2020 йил 4 январдаги, 2021 йил 7 январдаги, 0,31 га ер
участкасини жавобгар Р.Қўчоровга 2019 йил 10 январдаги, 2020 йил 4
январдаги, 2022 йил 25 октябрдаги ҳамда 0,16 га ер участкасини жавобгар
А.Абдуқодировга 2019 йил 10 апрелдаги, 2020 йил 4 февралдаги ва 2021
йил 1 февралдаги бир йиллик ижара шартномалар асосида фойдаланишга
берилган.
Қува туман ҳокимлигининг 2019 йил 27 январдаги 427-сонли
қарорига асосан халқ депутатлари Қува туман Кенгаши сессиясининг 2019
йил 14 январдаги 159-сонли қарорига “HAMROQUL OLLOBERDI”
боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалигига қўшимча ер майдони
ажратиш бўйича 159-сонли қарор ижро учун қабул қилиниб, туман
заҳирасидаги “М.Шербўтаев” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг
691қ, 1323, 1330қ, 1324, 1325, 132, 651қ, 498қ, 1287, 627қ-контурларидан
жами 21,21 гектар, шундан 11,59 гектар боғ, 0,45 гектар сув ости ерлари,
0,61 гектар йўллари, 0,30 гектар қурилишлар, 8,26 гектар бошқа ер
майдонлари фермер хўжалик ташкил этиш қайд қилинган.
Даъвогар “HAMROQUL OLLOBERDI” фермер хўжалиги ва Қува
туман ҳокимлиги ўртасида ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш
тўғрисида 2019 йил 14 январда шартномаси тузилиб, ер участкаларини
2
жойида кўрсатиш далолатномаси расмийлаштирилиб, ҳуқуқ давлат
рўйхатидан ўтказилган.
Жавобгарлар Г.Сойипова, Р.Кучкоров ва А.Абдуқодировлар ижара
шартномалари асосида фойдаланиб келаётган ер участкалари қишлоқ ер
харитасининг 627к-контурида жойлашганлиги, ушбу низоли 1,21 га ер
майдонлари
“HAMROQUL OLLOBERDI” фермер хўжалигининг
ихтиёрида бўлган 627к-контуридаги ер майдонига тўғри келиши ва
ҳозирги кунда барча ҳужжатлар қонуний кучда эканлиги кадастр
агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Қува туман филиалининг 2022
йил 27 октябрдаги 07-02-644-сонли маълумоти билан тасдиқланган.
Жавобгарлар низоли ер майдонида дов-дарахтлар экишиб,
фойдаланиб келиши, ер майдонини ихтиёрий бўшатишдан бош
тортганлиги сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар томонидан экилган дов-дарахтларни буздиришни, фермер
хўжалиги томонидан тўланган солиқларни ва суд харажатларини
жавобгарлардан ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 75-моддаси 2-қисмига кўра, суд
ҳаммага маълум деб топган ҳолатлар исботлашга муҳтож эмас.
Бир фуқаролик иши бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув
қарори билан аниқланган фактлар худди шу шахслар иштирок этаётган
бошқа фуқаролик ишлари муҳокамасида янгидан исбот қилинмайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг
2021 йил 17 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар “HAMROQUL
OLLOBERDI” фермер хўжалигининг жавобгарлар Қурбонов Улуғбек
Турсунович, Кучкарова Мастурахон ва Абдуқодиров Олимжон
Абдухокимовичга нисбатан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер
майдонини қайтариш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилиб, Қува
тумани қишлоқ хўжалик харитасининг 627-контурида жойлашган,
жавобгар Г.Соипова фойдаланиб келаётган 0,74 га ер майдони, Р.Қўчқоров
фойдаланиб келаётган 0,31 га ер майдони ва А.Абдуқодиров фойдаланиб
келаётган 0,16 га ер майдони олиб берилган. Мазкур ҳал қилув қарори
юқори инстанцияларда кўрилиб, қарор ўз кучида қолдирилган.
Судлар даъвогарнинг дов-дарахтларни буздириш ҳақидаги даъво
талабини муҳокама қилиб, низоли ер майдони даъвогарга тегишли
эканлиги 2021 йил 17 августдаги суд қарори билан ўз исботини
топганлигини, жавобгарлар ва ирригация тизими томонидан тузилган
ижара шартномалари ҳамда жавобгарлар томонидан экилган довдарахтлар тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд эмаслигини, даъвогар дов-дарахтларни буздириш
ваколатига эга эканлигини эътиборга олган ҳолда даъво талабининг
мазкур қисмини қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага
келганлар.
3
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига кўра, ҳар бир
тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган
ҳолатларни исботлаши шарт.
Судлар даъвогарнинг солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво
талаби юзасидан, жавобгарлар ердан фойдаланиши натижасида, 4 йилдан
буён солиқ тўланмай солиқдан 48.129.814 сўм қарздорлик вужудга
келганлигини, ушбу қарздорлик натижасида фермер хўжалигига
қарздорлик айнан низоли ер майдонига тегишли эканлиги ва қарздорликни
солиқ органларига тўлаганлиги асословчи ҳужжатларни судга тақдим
қилмаган ва иш материалларида буларни тасдиқловчи далиллар мавжуд
эмаслигини эътиборга олиб, даъво талабининг мазкур қисмини рад қилиш
ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Ушбу хулосалар билан кассация
инстанцияси суди келишади.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 138-моддасига кўра, ҳал қилув
қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга
иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд
харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган
ҳамма харажатларни ундириб беради.
Агар арз қилинган талаблар қисман қаноатлантирилган бўлса,
ушбу моддада кўрсатилган суммалар жавобгардан даъвогарга
талабларнинг суд томонидан қаноатлантирган қисмига мутаносиб
равишда, жавобгарга эса даъвогар арз қилган талабларнинг рад этилган
қисмига мутаносиб равишда ундириб берилади.
Биринчи инстанция суди суд харажатлари масаласини муҳокама
қилиб, даъвогар “HAMROQUL OLLOBERDI” фермер хўжалиги
томонидан судга мурожаат қилишда тўланган 600.000 сўм давлат божи ва
21.000 сўм почта харажатларини даъвогар фойдасига жавобгарлардан
солидар тартибда ундиришни ва даъвонинг рад қилинган қисмига
мутаносиб равишда даъвогардан давлат даромадига 1.925.192 сўм давлат
божи ундириш ҳақида туғри хулосага келган.
Юқоридагиларга кўра судлар даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Кассация
инстанцияси юқорида келтирилган асосларга кўра ушбу хулосалар билан
келишган ҳолда суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган
фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2022 йил 28
октябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари
4
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги ажримини қонуний ва
асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро
судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги
ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “HAMROQUL OLLOBERDI” фермер хўжалигидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри,
А.Қодирий
кўчаси,
1-уй,
шахсий
ҳисоб
варағи:
401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами:
23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014,
СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида
75.000 сўм ундирилсин.
Раислик этувчи
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари
Б.А.Тангабаев
Н.Б.Рахмонов
Нусҳа аслига тўғри, судья
5