Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2202/7168 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ажрим (кассация); Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Эшназаров Сайдулла Хайруллаевич Ответчик / Подсудимый Розметова Кундуз ХХХ
Source ID 63f060435582e555244b6b41 Claim ID 4002651 PDF Hash a0d49b6378fa0276... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жой кодексининг 23-моддаси жой кодекси 23 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси ФК 164 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1101-2202/7168 Кассация иши № 12-3686-22 судья: Д.Мавлонова маърузачи: А.Олимова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил февраль ойининг 10 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: судьялар Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокатлар Т.Ортиқов ва М.Кадиров ҳамда тарафларнинг иштирокида, даъвогар ББнинг жавобгар ББга нисбатан уйга киритиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги ажримига нисбатан жавобгар келтирган шикоятни фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ББ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда Зангиота тумани, “Сортепа” МФЙ, А.Темур кўчаси, -хонадонга уни киритишни сўраган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар ББ Зангиота тумани, “Сортепа” МФЙ, А.Темур кўчаси, -хонадонга киритилган. Жавобгар келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокатларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, нотариал идорада 2021 йил 28 февралда тасдиқланган олди-сотди шартномасига кўра, “Сортепа” МФЙ, А.Темур кўчаси, -хонадон (кейинги ўринларда низоли хонадон деб юритилади) ББга тегишли бўлиб, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи 2021 йил 5 апрелда давлат рўйхатидан ўтказилган. 1 Ҳозирда низоли хонадонда оила аъзолари билан рўйхатдан ўтмасдан яшаб келмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2021 йил 27 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан оила аъзолари билан биргаликда даъвогар ББга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган низоли хонадондан мажбурий тартибда кўчирилган. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 23-моддасига биноан, хусусий мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар улардан ўзлари ва оила аъзолари яшаши учун фойдаланадилар. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 164-моддасига асосан, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Аниқланганларга кўра, даъвогар низоли хонадоннинг мулкдори бўлиб ҳисобланади. У низоли хонадондан ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга ҳақли. Қолаверса, жавобгар ўзининг шикоятида даъвогар низоли хонадонни қалбаки ҳужжатлар асосида ўзининг номига расмийлаштирганлиги ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида важ қилиб келтирган бўлса-да, юқоридаги 2021 йил 28 февралда расмийлаштирилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилмаган сабабли даъвогар низоли хонадоннинг мулкдори ҳисобланади. Судлар даъвогар низоли хонадонинг мулкдори эканлигини, у ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга эканлигини инобатга олиб, даьвогарнинг даъво талабини каноатлантириш хусусида қонуний ва асосли хулосага келган. Гарчанд, жавобгар шикоятида у низоли хонадонни даъвогардан ўзаро келишув асосида сотиб олганлиги ҳақида важ келтирган бўлса-да, амалдаги қонун талаблари бўйича тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси мавжуд эмас. Бундай ҳолатда, низоли хонадоннинг мулкдори жавобгар бўлиб ҳисобланмайди ва у даъвогарнинг низоли уйга кириб яшашига тўсқинлик қилишига ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгар ва вакили шикоятида келтирган важларни инкор қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419моддасини қўллаб, судлов ҳайъати 2 АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан чиқарилган Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова А.Касимов 3