Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2104/153 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Файзиев Ўткиржон Усмонович Ответчик / Подсудимый ТОШКЕНТ ТУМАН ХОКИМИЯТИ хокимияти
Source ID 63f060825582e555244b6b44 Claim ID 3995783 PDF Hash 86363df4e6e2c718... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФКнинг 206-моддаси збекистон Республикаси ФК 206 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1101-2104/153 Кассация иши № 12-80-23 судья: С.Зайниева маърузачи: З.Абдурахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил февраль ойининг 10 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, жавобгар вакили А.Асраровнинг иштирокида, даъвогар Тошкент вилоят адлия бошқармасининг нинг манфаатида жавобгар Тошкент туман ҳокимлигига нисбатан компенсация пулини ундириш ҳақидаги даъвоси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2021 йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 02 декабрдаги ажримига нисбатан жавобгар Тошкент туман ҳокимлиги келтирган кассация шикояти асосида фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Тошкент вилоят адлия бошқармаси ББ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ББнинг фойдасига жавобгар Тошкент туман ҳокимлигидан ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилиши белгиланган Тошкент тумани, Қизғалдоқ ҳудуди, “Файзиобод” МФЙ, Келес йўли кўчаси, жойлашган икки қаватли савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси учун 9.419.363.056 сўм компенсация пулини ундиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2021 йил 10 февралдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар Тошкент туман ҳокимлигидан даъвогар ББнинг фойдасига 9.419.363.056 сўм компенсация ундирилган. Жавобгар Тошкент туман ҳокимлигидан давлат фойдасига 490.000 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 02 декабрдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, жавобгар Тошкент туман ҳокимлигидан даъвогар ББнинг фойдасига 7.546.194.710 сўм компенсация ундирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Тошкент туман ҳокимлиги келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни сўраган. 1 Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент тумани, Қизғалдоқ ҳудуди, Файзиобод МФЙ, Келес йўли кўчаси, 50-уйда жойлашган “икки қаватли савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси” (кейинги ўринларда хизмат кўрсатиш мажмуаси деб юритилади) “LEGAL INVEST GROUP” МЧЖга очиқ аукцион савдолари натижасининг 14/01-17С-сонли якуний баённомасига ва 2017 йил 1 майдаги кўздан кечириш ва топшириш далолатномасига асосан тегишли бўлган. Тошкент туман 1-сон Давлат нотариал идорасида 2018 йил 02 майда расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан “LEGAL INVEST GROUP” МЧЖ хизмат кўрсатиш мажмуасини ББга сотган ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи 2018 йил 02 майда давлат рўйхатидан ўтказилган. Тошкент туман ҳокимининг 2019 йил 19 июндаги 182-ф сонли ва 2020 йил 28 февралдаги 51-ф сонли “Тошкент туманининг Келес шаҳрини Бош режага асосан шаҳарсозлик талабларига мувофиқ архитектуравий қиёфасини тубдан яхшилаш ва ободонлаштириш мақсадида Келес йўли кўчаси атрофидаги ҳудудларни тартибга келтириш тўғрисида”ги фармойишлари қабул қилинган. Тошкент туман ҳокимлиги 2019 йил 01 июлда Тошкент туман ҳокимининг 2019 йил 19 июндаги фармойишига асосан ББга тегишли хизмат кўрсатиш мажмуаси бузилишга тушганлиги ҳақида огоҳлантириш хати берган. Тошкент туман маъмурий судининг 2019 йил 08 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан Мажбурий ижро бюроси Тошкент туман бўлимининг далолатнома тузиш йўли билан ББга тегишли бўлган хизмат кўрсатиш мажмуасини олиб беришда ифодаланган хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилиб, Тошкент туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси томонидан 2019 йил 02 июлда Б.Бахромов номига хизмат кўрсатиш мажмуаси юзасидан берилган гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилган. Нурафшон шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 10 августдаги ҳал қилув қарори билан Тошкент вилояти ва Тошкент тумани ҳокимияти мансабдор шахсларининг давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олинган ББга тегишли бўлган хизмат кўрсатиш мажмуасининг ер майдони ўрнига компенсация бермаганлик ва бошқа ер майдони ажратмаганликда ифодаланган ҳаракатсизлиги ғайриқонуний деб топилган. 2 Тошкент вилояти ҳамда Тошкент тумани ҳокимликлари зиммасига ББга тегишли бўлган хизмат кўрсатиш мажмуаси давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиниб, бузилганлиги муносабати билан Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ томонидан 2019 йил 12 августдаги қурилиш техникавий тадқиқотлар юзасидан берилган 7143/16-сонли мутахассис фикрига асосан компенсация ва бошқа ер майдони ажратиш масаласини муҳокама қилиш мажбурияти юклатилган. Тошкент туман ҳокимияти ҳузуридаги Туманда юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларга тўлов миқдорини компенсация турини белгилаш бўйича комиссиясининг 2020 йил 06 августдаги йиғилиш баёнига кўра, 2019 йилда хизмат кўрсатиш мажмуаси бузилган вақтда мулкдор ҳисобланган Б.Бахромов томонидан бузилганлиги сабабли ББ ва Б.Бахромовларга компенсация маблағи бериш ҳақидаги мурожаатлари рад этилган. Б.Бахромовнинг мурожаати бўйича “VALUATION EXSPERT GROUP” МЧЖ баҳолаш ташкилоти томонидан 2019 йил 08 июлдаги баҳолаш ҳисоботида, хизмат кўрсатиш мажмуасининг бозор баҳоси 3.726.020.362 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Бироқ, ББнинг мурожаати бўйича Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг 2021 йил 12 августдаги мутахассис фикрига кўра, хизмат кўрсатиш мажмуаси 9.419.363.056 сўмга баҳоланган. Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг 2022 йил 19 октябрдаги хулосасида, хизмат кўрсатиш мажмуаси юзасидан “VALUATION EXSPERT GROUP” МЧЖ томонидан 2019 йил 08 июлдаги баҳолаш ҳисоботи илмий асосланмаганлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартларига ва Ўзбекистон Республикаси меъёрий ҳужжатларига мос келмаслиги; Хизмат кўрсатиш мажмуаси бузилганлиги сабабли Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ маркази мутахассиси томонидан берилган фикрини илмий асосланганлигини аниқлашнинг имкони йўқлиги; Хизмат кўрсатиш мажмуасининг бугунги кундаги индексация қилиш орқали аниқланган баҳоси 7.546.194.710 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 206-моддасига биноан, давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунларда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қимматли мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади. Аниқланганларга кўра, ББга тегишли хизмат кўрсатиш мажмуаси давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиниб, бузилган. Мазкур ҳолат Тошкент туман ҳокимининг 2019 йил 19 июндаги 182-ф сонли ва 2020 йил 28 3 февралдаги 51-ф сонли “Тошкент туманининг Келес шаҳрини Бош режага асосан шаҳарсозлик талабларига мувофиқ архитектуравий қиёфасини тубдан яхшилаш ва ободонлаштириш мақсадида Келес йўли кўчаси атрофидаги ҳудудларни тартибга келтириш тўғрисида”ги фармойишлари, Тошкент туман ҳокимлигининг 2019 йил 01 июлдаги Тошкент туман ҳокимининг 2019 йил 19 июндаги фармойишига асосан ББга тегишли хизмат кўрсатиш мажмуаси бузилишга тушганлиги ҳақида огоҳлантириш хати ҳамда Тошкент туман прокуратурасининг 2019 йил 19 августдаги ББга тегишли хизмат кўрсатиш мажмуаси давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиниб, бузилганлиги ҳақидаги хати ва Тошкент туман ҳокимининг 2020 йил 17 мартдаги ББ эътирози бўлмаса низоли хизмат кўрсатиш мажмуаси учун 3.726.020.362 сўм компенсация тўлаш ҳақидаги хати, шунингдек, Нурафшон шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 10 августдаги ҳал қилув қарори билан ўз исботини топган. Бундан ташқари, Тошкент туман ҳокимлигининг низоли хизмат кўрсатиш мажмуаси Б.Бахромов томонидан бузиб олинган деб келтирган важи асоссиз, чунки ушбу ҳолатни исботловчи бирор-бир мақбул далил мавжуд эмас. Шу билан бир қаторда, Тошкент туман ҳокимлигининг низоли хизмат кўрсатиш мажмуасини баҳоси бўйича келтирган важи ҳам асоссиз бўлиб, низоли хизмат кўрсатиш мажмуасини баҳоси ваколатли ташкилот Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг хулосаси билан аниқланган. Биринчи инстанция суди амалдаги қонунчиликка асосан ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилишга тушган давлат рўйхатидан ўтказилган кўчмас мулкнинг қиймати бозор баҳосида тўлаб берилиши лозимлигини инобатга олиб, низоли мажмуанинг бозор баҳоси ҳар қайси ташкилот томонидан ҳар хил миқдорларда белгиланганлигини эътибордан четда қолдириб, Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг 2021 йил 12 августдаги мутахассис фикрига асосланиб, 9.419.363.056 сўм миқдорида ундириб, нотўғри хулосага келган. Апелляция судлов ҳайъати компенсация миқдорини белгилашда Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ ҳулосаларига таяниб, хизмат кўрсатиш мажмуасининг баҳоси 7.546.194.710 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, суднинг ҳал қилув қарорининг компенсация суммасини ундиришга оид қисмини ўзгартириб, жавобгар Тошкент туман ҳокимлигидан даъвогар фойдасига 7.546.194.710 сўм компенсация ундириб, қонуний ва асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан жавобгар келтирган важларни инкор қилиб, апелляция инстанцияси 4 судининг ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 02 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова А.Касимов 5