Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 1-3408-17 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SHEROBOD TUMAN HOKIMIYATI Ответчик / Подсудимый Эсанова Шириной Нодиршаевна
Source ID 63f060c55582e555244b6b48 Claim ID 3995780 PDF Hash cef776e184e9af9d... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 437-моддаси збекистон Республикаси ФПК 437 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 1-3408/17 Кассация иши № 12-12-23 маърузачи: Ш.Элиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил февраль ойининг 10 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида очиқ видеоконференц алоқа режимида ўтказилган суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокатлар Х.Астанакулова ва Ш.Шакиров ҳамда тарафларнинг иштирокида, даъвогар Шеробод туман ҳокимлигининг жавобгарлар ББ ва бошқаларга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни буздириш ва ер майдонларини қайтариш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 01 ноябрдаги ажримига нисбатан даъвогар Шеробод туман ҳокимлиги келтирган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жавобгар ББ судга ариза билан мурожаат қилиб, унда Шеробод туман давлат нотариал идорасида 2008 йил 12 мартда расмийлаштирилган шартномага кўра, низоли Шеробод шаҳар, Катта ҳаёт маҳалласи, Деҳқон бозори ёнида жойлашган, 1 та хонадан иборат бўлган бинони сотиб олганлигини, мазкур олдисотди шартномаси 2008 йил 03 апрелда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини, бироқ суд томонида ушбу қурилма ўзбошимчалик билан қурилган деб баҳоланиб буздирилганлигини баён қилиб, фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди кассация судлов ҳайъатининг 2019 йил 13 июндаги ажримини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиб, қайта кўриб чиқишни сўраган. Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 01 ноябрдаги ажрими билан жавобгар ББнинг аризаси қаноатлантирилиб, фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди кассация судлов ҳайъатининг 2019 йил 13 июндаги ажрими янги очилган ҳолат бўйича бекор қилинган. Даъвогар Шеробод туман ҳокимлиги келтирган кассация шикоятида, апелляция судлов ҳайъатининг ажримини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокатлар ва тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Шеробод туман ҳокимлиги жавобгарлар ББ ва бошқаларга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни ўзлари ҳисобидан буздириш ва ер майдонларини қайтариш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. 1 Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суднинг 2017 йил 25 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгарлар ББ ва бошқалар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни ўзлари ҳисобидан буздириш, ер майдонлари Шеробод туман ҳокимлиги ихтиёрига қайтарилган. Даъвогар Шеробод туман ҳокимлиги зиммасига жавобгарлар ББ ва бошқаларнинг ҳар бирларига туман ҳокимлиги захира ер фондидан ер майдонлари ажратиш мажбурияти юклатилган. Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди кассация инстанцияси судлов ҳайъатининг 2019 йил 13 июндаги ажримига асосан Шеробод туманлараро судининг 2017 йил 25 декабрдаги ҳал қилув қарори қисман бекор қилиниб, бекор қилинган қисми бўйича янги ҳал қилув қарори қабул қилинган. Унга кўра, даъвогар Шеробод туман ҳокимлигининг жавобгарлар ларга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни ўзлари ҳисобидан буздириш ва ер майдонларини қайтариш ҳақтдаги даъво талаби рад этилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 437-моддасига асосан, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши мумкин. Ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун қуйидагилар асос бўлади: 1) аризачига номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар, агар улар ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлса; 2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган, қонунга хилоф, асоссиз ёки адолатсиз қарор чиқарилишига сабаб бўлган ҳолатлар, яъни гувоҳнинг била туриб берган ёлғон кўрсатуви, экспертнинг била туриб берган ёлғон хулосаси, атайин нотўғри қилинган таржима, қалбаки ҳужжатлар ёки ашёвий далиллар; 3) тарафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ёки судьяларнинг мазкур иш бўйича қонунга хилоф, асослантирилмаган ёхуд адолатсиз суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) суд ҳал қилув қарорининг, ҳукмининг, ажримининг ёки қарорининг ёхуд шу ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор чиқарилишига сабаб бўлган бошқа орган қарорининг бекор қилиниши. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, жавобгар ББ қонунда назарда тутилган судлов ҳайъатининг ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун келтирилиши лозим бўлган бирор-бир асос келтирмаган. Жавобгар ББнинг нотариал идорада расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан низоли бинони сотиб олганлиги, мазкур олди-сотди шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва у суднинг қароридан бехабар эканлиги ҳамда иш унинг иштирокисиз кўрилиб чиқилганлиги ҳақидаги важлари судлов ҳайъатининг ажримини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш учун асос бўлиб ҳисобланмайди. 2 Суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришнинг асослари қонунда қатьий белгиланган ва уни кенгайтириб шарҳлашга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатда, апелляция судлов ҳайъатининг ажримини қонуний ва асосли деб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 2-бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбормасдан янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга ҳақли. Судлов ҳайъати юқоридаги қонун ва ҳолатларга асосан апелляция судлов ҳайъатининг ажримини бекор қилиб, жавобгар ББнинг кассация судлов ҳайъатининг 2019 йил 13 июндаги ажримини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиб, қайта кўриш ҳақидаги аризасини рад этишни лозим топди. Шунингдек, судлов ҳайъати суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатни жавобгар ББдан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан чиқарилган Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 01 ноябрдаги ажрими бекор қилинсин. Жавобгар ББнинг кассация судлов ҳайъатининг 2019 йил 13 июндаги ажримини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиб, қайта кўриш ҳақидаги аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Жавобгар ББдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференц алоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 75.000 сўм ундирилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова А.Касимов 3