Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2201/7589 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ергашова Шохида Каримбердиевна Ответчик / Подсудимый Абдулахаева Мухлиса Тураевна
Source ID 63f060a25582e555244b6b45 Claim ID 3995781 PDF Hash 185dee677bc4ae8a... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жой кодексининг 52-моддаси жой кодекси 52 code_article
жой кодексининг 54-моддаси жой кодекси 54 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1102-2201/7589 Кассация иши № 12-3664-22 судья: Х.Каюмов маърузачи: М.Абдувахабова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил февраль ойининг 10 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Д.Раззаков ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар ББнинг жавобгарлар ББ ва ББга нисбатан уй-жойдан доимий фойдаланиш хуқуқи ва тартибини белгилаш тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда жавобгар ББнинг даъвогар ББга нисбатан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги ажримига нисбатан даъвогар ББ келтирган кассация шикоятини фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ББ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Бўстонлиқ тумани, Сойлиқ қишлоғи, “Бирлик” МФЙ, Таррақиёт кўчаси ББдан унга фойдаланиш ҳуқуқи ва тартибини белгилаб беришни сўраган. Жавобгар ББ судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар ББни Бўстонлиқ тумани, Сойлиқ қишлоғи, “Бирлик” МФЙ, Таррақиёт кўчаси ББдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топишни сўраган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар ББнинг уйдан фойдаланиш ҳуқуқи ва тартибини белгилаш тўғрисидаги даъво талаби рад этилган. Жавобгар ББнинг қарши даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар ББ Бўстонлиқ тумани, Сойлиқ қишлоғи, “Бирлик” МФЙ, Таррақиёт кўчаси ББдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топилган. Даъвогар ББ келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокатнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур 1 ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, Р.Абдулхаев ББ билан 2012 йил 22 августда қонуний никохдан ўтиб, 2013 йилда Рузмахаматова Ясмина ва 2016 йилда Рузмахаматова Мохинабону исмли фарзандли бўлишган. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2019 йил 08 августдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар ББ 2 нафар фарзанди билан Бўстонлиқ тумани, Сойлиқ қишлоғи, Бирлик МФЙ, Таррақиёт кўчаси ББга киритилган. Мазкур суднинг ҳал қилув қарорини ижроси 2021 йил 24 сентябрда таъминланган. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан ББ ва Р.Абдулхаевлар қонуний никоҳидан ажратилган. Р.Абдулхаев Абдулахаева Мадина билан 2022 йил 12 январда қонуний никохдан ўтган. Нотариал идорада 2020 йил 03 июлда тасдиқланган “Қонун бўйича меросга бўлган хуқуқ тўғрисида”ги гувоҳномага асосан Бўстонлиқ тумани, Сойлиқ қишлоғи, “Бирлик” МФЙ, Таррақиёт кўчаси ББ (эски 35-уй) ББга тегишли. Бўстонлиқ тумани “Бирлик” МФЙ.нинг 2022 йил 11 майдаги далолатномаси ва тарафларнинг тушунтиришларига кўра, низоли уйда ББ 2020 йил 11 декабрдан буён доимий рўйхатда туриб, 2018 йил июнь ойига қадар яшаб, оилавий келишмовчиликлар сабабли низоли уйдан чиқиб кетган. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 52-моддасига кўра, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар вақтинча бўлмаганида турар жой олти ой муддат давомида уларнинг ҳисобида сақланиб туради. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 54-моддасига асосан, фуқароларни белгиланган муддатдан ортиқ бўлмаганлари оқибатида муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ижарага берувчининг ёки ушбу турар жойда яшаб қолган бошқа доимий фойдаланувчиларнинг даъво аризасига биноан суд тартибида амалга оширилади. Аниқланганларга кўра, даъвогар ББ 2018 йилнинг июнь ойидан низоли уйда яшамайди. Гарчанда, даъвогар ББ низоли уйга суднинг ҳал қилув қарорига асосан 2021 йил 24 сентябрда киритилган бўлса-да, судлов ҳайъатида, тарафларнинг тушунтиришига кўра, даъвогар ББ шу куннинг ўзида низоли уйда яшамасдан чиқиб кетган ва шундан сўнг ҳам низоли уйга киришга ҳаракат қилмаган. Қорлаверса, судининг ҳал қилув қарори билан ББ ва Р.Абдулхаевлар қонуний никоҳидан ажратилган ва уларнинг оилавий муносабатлари тугаган. Қолаверса, Р.Абдулхаев Абдулахаева Мадина билан 2022 йил 12 январда қонуний никохдан ўтган оила қуриб, бир нафар фарзандли бўлишган. Бундан кўринадики, даъвогар ББ Уй-жой кодексининг 52-моддасида кўрсатилган муддатни узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборган. Ҳозирда ББ низоли уйнинг мулкдори бўлиб ҳисобланади. 2 Судлар тарафлар ўртасидаги никоҳ бекор қилиниб, оилавий муносабатлари тугаганлигини, суд қарорига асосан низоли уйга киритиш белгиланган бўлса-да, даъвогар М.Абдулхаева низоли уйга кириб яшамаганлигини, аслида даъвогар М.Абдулхаева низоли уйда 2018 йилдан буён яшамаслигини инобатга олиб, қарши жавобгар ББнинг қарши даъво талабини қаноатлантириш ҳамда даъвогар М.Абдулхаеванинг даъво талабини рад этиш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгар келтирган важларни инкор қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова А.Касимов 3