Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2104/4885 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сапаров Давронбек Иржанович Ответчик / Подсудимый NURAFSHON SHAHAR HOKIMLIGI
Source ID 63f05fe45582e555244b6b3d Claim ID 3777061 PDF Hash 3c0e1f5b38ba15b2... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФПК 413-моддаси ФПК 413 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1104-2104/4885 Кассация иши № 6-3808-22 Судья: О.Расулов ТВС судьяси: Ш.Хамраев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, даъвогар ББнинг иштирокида, даъвогар Тошкент вилоят Адлия бошқармасининг ББ манфаатида жавобгар Нурафшон шаҳар ҳокимлигига нисбатан компенсация пулини ундириш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда даъвогар Нурафшон шаҳар ҳокимлигининг жавобгар ББга нисбатан уй-жойдан кўчириш ва қурилмани бузиш ҳақидаги қарши даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 августдаги ажримига нисбатан даъвогар ББ томонидан берилган кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Тошкент вилоят Адлия бошқармаси ББ манфаатида жавобгар Нурафшон шаҳар ҳокимлигига нисбатан ББнинг фойдасига Нурафшон шаҳар, “Ойбек” МФЙ, Тошкент йўли ББ-хонадон учун 551.193.084 сўм миқдорида компенсация ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўз навбатида, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги жавобгар ББга нисбатан Нурафшон шаҳар, “Ойбек” МФЙ, Тошкент йўли 1-берк кўчаси, 1-уй, 2-хонадон жойлашган ер майдони давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан ушбу уйда рўйхатда турган барча фуқароларни уйдан кўчириб, турар жойни буздириш ҳақида қарши даъво ариза билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар Нурафшон шаҳар ҳокимлигидан даъвогар ББнинг фойдасига 74.342.314 сўм компенсация маблағи ундирилиши, қарши даъво ариза қаноатлантирилиб ББ оила аъзолари билан Нурафшон шаҳар, “Ойбек” МФЙ, Тошкент йўли ББ-хонадондан мажбурий тартибда кўчирилиши ва уй-жой буздирилиши, жавобгар Нурафшон шаҳар ҳокимлигидан давлат даромадига 2.973.692 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. 1 Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 августдаги ажрими билан ҳал қилув қарори қисман ўзгартирилган, Нурафшон шаҳар ҳокимлигидан ББнинг фойдасига 76.361.278 сўм компенсация пули ундирилиши, ушбу компенсация пули тўлаб берилгандан сўнг ББ оила аъзолари билан биргаликда Нурафшон шаҳар, “Ойбек” МФЙ, Тошкент йўли ББхонадондан мажбурий тартибда кўчирилиши ҳамда уй-жойдаги бино-иншоотлар буздирилиши белгиланиб, Нурафшон шаҳар ҳокимлигидан давлат фойдасига ундирилган 2.973.692 сўм давлат божи миқдори “3.054.451,12 сўм” деб ўзгартирилган. Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан даъвогар ББ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати мажлисида даъвогар ББ кассация шикоятидан воз кечиш ва иш юритишни тугатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати ушбу аризаларни муҳокама қилиб, даъвогарнинг фикрини тинглаб, қуйидаги хулосага келади. ФПК 413-моддасига кўра, кассация шикояти берган шахс кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунга қадар шикоятни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки ундан воз кечишга ҳақли. Шикоятдан воз кечилган тақдирда кассация инстанцияси суди ажрим чиқариб, кассация тартибида иш юритишни тугатади. Судлов ҳайъати мазкур қонун нормасига асосланиб ҳамда даъвогар ББ кассация шикоятидан воз кечганлиги, бундай воз кечиш ҳеч қайси тарафнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаслиги, суд ҳужжатлари устидан бошқа шахслар томонидан шикоят берилмаганлигини инобатга олиб, шикоятдан воз кечишни қабул қилишни ва кассация тартибида иш юритишни тугатишни лозим топади. Бинобарин, ФПК 413-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Даъвогар ББнинг кассация шикоятидан воз кечиши қабул қилинсин. Мазкур фуқаролик иши юзасидан кассация тартибида иш юритиш тугатилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ А.Касимов Аслига тўғри, судья: 2