Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2104/7937 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оhangaron tumani hokimiyati Ответчик / Подсудимый Маматова Севара Сарбаевна
Source ID 63f05f625582e555244b6b35 Claim ID 3995838 PDF Hash 02bf1601ce5c80ce... Загружено 09.04.2026 19:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ра иш ФПК 4077-моддаси ра иш ФПК 4077 law
шу сабабли ФК 212-моддаси шу сабабли ФК 212 law
жавобгар ФК 990-моддаси жавобгар ФК 990 law
зеро ФК 212-моддаси зеро ФК 212 law
ФКнинг 205-моддаси ФКнинг 205 law
амда ФПК 419-моддаси амда ФПК 419 law
аролик процессуал кодекси 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-2104/7937 Кассация иши № 6-619-23 Судья: Д.Шоматова ТВС судьяси: З.Худойқулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, Тошкент вилоят прокуратураси бўлим прокурори Н.Норова ва жавобгар ББнинг иштирокида, даъвогар Тошкент вилояти Оҳангарон туман прокуратурасининг Оҳангарон туман ҳокимияти манфаатида жавобгар ББга нисбатан ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда бузиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 августдаги ажримига нисбатан жавобгар ББ томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Оҳангарон туман прокуратураси туман ҳокимияти манфаатида жавобгар ББга нисбатан Оҳангарон тумани, ББ автомобиль йўли ёқасида 800,0 кв.м. ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган “мавсумий умумий овқатланиш шаҳобчаси” биносини бузиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгар ББнинг зиммасига Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, ББ автомобиль йўли ёқасида 800,0 кв.м. ер майдонида жойлашган ўзбошимчалик билан қурилаётган бинони мажбурий тартибда бузиш мажбурияти юклатилган. СМаматовадан давлат фойдасига 600.000 сўм суд харажати ундирилиши белгиланган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 августдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар ББ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни ва даъво аризани рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. 1 Даъвогар Оҳангарон туман ҳокимияти суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, ҳокимият вакили келмади, сабаблари маълум қилинмади, шунга кўра иш ФПК 4077-моддаси асосида ҳокимият вакилининг иштирокисиз кўрилди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, Оҳангарон туман ҳокимининг 2018 йил 15 июлдаги 1413-сонли қарорига асосан Оҳангарон тумани, “Ялпоқтепа” МФЙ ҳудудида фуқаро ББга ўз уй-жойи олдидан вақтинчалик енгил турдаги “мавсумий умумий овқатланиш шаҳобчаси” қурилишига рухсат берилган ва 800,0 кв.м. ер майдони фойдаланиш учун ажратилган. Шунингдек, Оҳангарон туман ҳокимининг 2018 йил 8 сентябрдаги 1724-сонли қарори билан Оҳангарон тумани, Ялпоқтепа МФЙ ҳудудида фуқаро ББга тегишли бўлган бузиб олинган “мавсумий умумий овқатланиш шаҳобчаси” объекти ўрнига-ўрин шу ҳудудда қурилиши режалаштирилган намунавий уй-жойлар таркибидаги “Бозор инфратузилмаси объекти” қурилиши учун 800,0 кв.м. ер майдони танланиши ва ажратилиши белгиланган. ББ дастлабки ҳоким қарори ва Тошкент вилояти Архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг 2018 йил 19 июлдаги 07/01-сонли хулосасига асосан ушбу ер майдонида қурилиш ишларини амалга оширган ва 2018 йил 22 августдаги “Қурилиши хусусий маблағлар ҳисобидан амалга оширилиб тугалланган объектини фойдаланишга қабул қилиш ҳайъатининг далолатномаси” туман ҳокимининг 2018 йил 10 сентябрдаги 1739-сонли қарори билан тасдиқланган. ББнинг ушбу “мавсумий умумий овқатланиш шаҳобчаси”га бўлган мулк ҳуқуқи Оҳангарон туман кадастр хизматида 2018 йил 12 сентябрда давлат рўйхатидан ва Т00303349-сонли гувоҳнома берилган. Бироқ, ҳокимнинг 2018 йил 8 сентябрдаги 1724-сонли қарори туман прокурорининг проетести асосида ҳокимнинг 2021 йил 12 апрелдаги 539-сонли қарори билан бекор қилинган, асос сифатида Оҳангарон туман ҳокимининг 2018 йил 15 июлдаги 1413-сонли қарори ноқонуний чиқарилганлиги, ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш “EIJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион ўтказиш йўли билан амалга оширилиши лозимлиги кўрсатилган. Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 22 июндаги ҳал қилув қарори билан Оҳангарон туман ҳокимининг 2018 йил 15 июлдаги 1413-сонли қарори ҳам ҳақиқий эмас деб топилган, унда низоли “мавсумий овқатланиш шаҳобчаси” А-373 “М 39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” йўналиши бўйича йўл муҳофаза ҳудудида жойлашганлиги асос қилинган. Ушбу суд қароридан кўринишича, низоли қурилмалар жойлашган 800,0 кв.м. ер майдони ББга муқаддам тегишли бўлган умумий 2 овқатланиш шаҳобчаси туман ҳокимининг 2017 йил 4 октябрдаги 1445-сонли қарори ва ЎзР Бош вазирининг 2018 йил 8 июлдаги баённомаси асосида бузилишга тушганлиги эвазига туман ҳокимининг 2018 йил 8 сентябрдаги 1724-сонли қарори асосида ажратилган. Биринчи инстанция суди ББга ер ажратиш ҳақидаги ҳоким қарори суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлиги, шу сабабли ФК 212-моддаси асосида ушбу бино ўзбошимчалик билан қурилган ҳисобланиши, ер майдони ҳам ўзбошимчалик билан эгалланган ҳудудга кириши, жавобгар бинони бузиш ва ер майдонини бўшатиш ҳақида огоҳлантирилганлигига қарамасдан бўшатиб бермаганлигини инобатга олиб, Ер кодексининг 61, 91, 91-1-моддаларини қўллаб даъво аризани қаноатлантиришни лозим топган. Апелляция инстанцияси ҳам суднинг ушбу хулосаси билан келишган ва ҳозирда маъмурий суднинг қарори қонуний кучда эканлигини инбатга олиб, жавобгар ФК 990-моддаси асосида давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари натижасида етказилган зарарни давлат органидан қопланишини суд тартибида талаб қилишга ҳақлилигини тушунтирган. Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг ҳозирги кунда низоли бинога ва ерга оид ҳуқуқ туғдирувчи ҳужжатлари бекор қилинганлиги ва жавобгарнинг зарар ундириш ҳақида талаб қўйиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисидаги асослари билан келишса-да, бинони буздириш мажбуриятини юклашга оид хулосасини барвақт деб ҳисоблайди, чунки ўз вақтида қонуний ҳужжатлар асосида қурилган бинонинг буздирилиши келгусида зарар миқдорини аниқлаш имконидан маҳрум қилади. Шунингдек, жавобгар ББ 2018 йилда ўзига қонуний тартибда ажратилган ер майдонида рухсат берувчи ҳужжатлар асосида бинони қурганлиги, у ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини олиб бормаганлиги, бу қурилмаларни ўзбошимча қурилган деб ҳисоблашга асос йўқлиги, чунки давлат органларининг ҳужжатлари кейинчалик бекор қилинишида фуқаронинг айбли ҳаракати мавжуд эмаслиги инобатга олинади, зеро ФК 212-моддасида ўзбошимчалик билан қурилган иморат - қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида ва иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан қурилган кўчмас мулк ҳисобланиши қайд этилган. Фуқаролик кодексининг 197, 199-моддаларига кўра, мулк ҳуқуқи мулкдорнинг ихтиёрий суратда мажбуриятни бажариши, мулкдорнинг мол-мулк тақдирини ҳал қиладиган бир томонлама қарор қабул қилиши, суд қарори асосида мол-мулкни олиб қўйиш (сотиб олиш) йўли билан, шунингдек мулк ҳуқуқини қонун асосида бекор қилувчи қонунчилик ҳужжатига асосан бекор бўлади. Мол-мулкни мулкдордан олиб қўйишга қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича ундирув ана 3 шу мол-мулкка қаратилган тақдирда, шунингдек национализация қилиш, реквизиция ва мусодара қилиш тартибида йўл қўйилади. Агар қонунга асосан шахсга тегишли бўла олмайдиган мол-мулк унинг мулки бўлиб қолса, ушбу мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи суд тартибида бекор қилиниб, олиб қўйилган мол-мулкнинг қиймати шахсга тўланади. ФКнинг 205-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг қиймати, агар қонунчиликда бошқача тартиб ўрнатилган бўлмаса, баҳоловчи ташкилот томонидан мулк ҳуқуқи бекор қилинган пайтда белгиланади. Олиб қўйилган молмулкнинг қийматини мулкдорга тўлаш баҳоси ҳақида мулкдор судга эътироз билдириши мумкин. Мулкдор мол-мулкининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган бошқа зарарларни тўлашни ҳам талаб қилишга ҳақли. Ушбу қонун нормалари талабларидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгар ББга тегишли қурилма унинг зарари тўлаб берилмасдан, ер майдони ўрнига бошқа ер майдони берилмасдан ёки унинг ерга бўлган ҳуқуқининг қиймати тўланмасдан олиб қўйилишига қонун йўл қўйилмайди деб ҳисоблайди. Юқорида аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, қуйи турувчи судларнинг хулосаларини қонуний ва асосли деб бўлмайди ҳамда ФПК 419-моддаси 2-бандига мувофиқ судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъво аризани рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни, даъвогарларга тегишли зарар қопланганидан сўнгина янгидан даъво ариза бериш ҳуқуқига эга бўлишини тушунтиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодекси 419-моддаси 2-банди, 4191-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 августдаги ажрими бекор қилинсин, иш бўйича янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин. Даъвогар Тошкент вилояти Оҳангарон туман прокуратурасининг Оҳангарон туман ҳокимияти манфаатида жавобгар ББга нисбатан ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда бузиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси - рад қилинсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ 4 Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: Аслига тўғри, судья: /имзо/ А.Икромов /имзо/ А.Касимов 5