← Назад
Решение #1598783 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ра иш ФПК | 4077 | — | law | |
| оридагиларни инобатга олиб ва ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1101-2106/6764
Кассация иши № 6-617-23
Н.Мусаева
ТВС
Судья: Н.Зияева
судьяси
:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий
суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, даъвогар ББ, жавобгар
С.Султанова ва учинчи шахсларнинг иштирокида, даъвогар ББнинг
жавобгарлар ББга нисбатан қонун бўйича ворислик ҳақидаги
гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш, меросхўр деб топиш ва меросдан
улуш ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган
фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 21
июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 сентябрдаги ажримига
нисбатан даъвогар ББ томонидан берилган кассация шикоятини
фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ББ жавобгар ББга нисбатан Зангиота туман ДНИ
томонидан расмийлаштирилган 17.08.1999 йилдаги қонун бўйича
ворислик ҳақидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш ва 23.02.1999
йилда вафот этган ББнинг вориси деб тасдиқлаш ҳақидаги даъво
аризаси билан судга умрожаат қилган.
Суд мажлиси жараёнида даъвогар даъво талабининг ворис деб
тасдиқлаш ҳақидаги қисмини ўзгартириб, мерос уй-жойга нисбатан ўзи,
опаси ББ ва жавобгар ББни мутаносиб равишда меросхўр деб топишни,
мерос улушларини ажратишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг
2022
йил
13
июндаги
ажрими
билан
ББ
ва ББ қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 23 сентябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро
судининг 2022 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг
даъво талаблари рад қилинган.
1
Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан даъвогар ББ кассация шикояти
билан
мурожаат
қилиб,
уларни
бекор
қилишни,
иш бўйича янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.
Жавобгарлар ББ, ББ, шунингдек бир нечта учинчи шахслар суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлса-да, судга келмадилар, келмаганлик сабабларини
маълум қилмадилар. Шунга кўра иш ФПК 4077-моддаси асосида
келмаган тарафларнинг иштирокисиз кўрилди.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва учинчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини
иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, исмли фарзандлари туғилган.
Мерос қолдирувчи марҳум ББнинг қизи даъвогар ББ низоли уйжойга нисбатан у ҳам меросҳўр ҳисобланишини асос қилиб судга мазкур
даъво ариза билан мурожаат қилган ва даъво муддатини узрли деб
топиб тиклашни сўраган.
Ўз
навбатида
жавобгарлар
ББ,
С.Султанова
ва ББлар даъво муддатини қўллаган ҳолда даъво аризани рад қилишни
сўраганлар.
Фуқаролик кодексининг 150, 153, 154-моддаларига кўра, умумий
даъво муддати - уч йил. Бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво
муддатининг ўтганлигидан қатъи назар судда кўриб чиқиш учун қабул
қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд
қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш
тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши
суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки
билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Ўтказиб юборилган
процессуал муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани бериш билан
бир вақтда, муддати ўтказиб юборилган ҳаракат бажарилиши ёки
ҳужжат топширилиши лозим.
Биринчи инстанция суди ушбу қонун талабларидан келиб чиқиб,
даъвогарнинг ворислик ҳақидаги гувоҳнома ҳақида яқинда билганлиги
сабабли ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиб тиклаш ҳақидаги
талабини муҳокама қилиб, ушбу важи даъво муддатини ўтказиб
юборганлигини узрли деб топишга асос бўлмаслиги, ворислик ҳақидаги
гувоҳнома расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 23 йил ўтганлиги, ўтган
давр мобайнида даъвогар марҳум отасидан сўнг меросни
расмийлаштириши ва ўзининг ҳуқуқлари бузилганлигини ўша пайтда
билиши лозим бўлганлиги, жавобгарлар эса даъво муддатини қўллаб
даъво аризани рад қилишни сўраганлигини инобатга олиб, даъво
талабларни рад қилиш тўғрисида хулосага келган ва апелляция
инстанцияси ҳам ушбу хулоса билан келишиб қонуний тўхтамга келган.
2
Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан келишар экан,
ворислик ҳақидаги гувоҳнома бошқа меросҳўрларнинг меросга бўлган
ҳуқуқлари бузилган ҳолда расмийлаштирилган бўлса-да, даъво
муддатини узрли деб топиб тиклашга асос мавжуд эмас деб ҳисоблайди
ва
ҳозирда
уй-жой
тасарруф
қилиниб,
ҳадя
шартномаси
низолашилмаганлигини ҳам инобатга олади.
Ҳудди шу асосларга кўра кассация шикояти важлари билан ҳам
келишиб бўлмайди.
Шу билан бирга, судлов ҳайъати даъвогар томонидан даъво ариза
беришда 2.783.000 сўм давлат божи ва 20.000 сўм почта ҳаражати тўлиқ
тўланганлигини инобатга олади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 1-бандига
асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 21 июлдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз,
кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
А.Икромов
/имзо/
А.Касимов
Аслига тўғри, судья:
3