← Назад
Решение #1599477 Гражданские
Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| нат кодекси | 96 | — | code_article | |
| нат кодекси | 93 | — | code_article | |
| нат кодекси | 92 | — | code_article | |
| нат кодекси | 97 | — | code_article | |
| нат кодекси | 99 | — | code_article | |
| нат кодекси | 110 | — | code_article | |
| нат кодекси | 111 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПКнинг | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2201/18234-сонли иш
судья: И.Азизов
маърузачи: Г.Асранова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил февраль ойининг 9 куни суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.Н.Исламов ва Н.Б.Рахмоновлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Андижон вилояти
бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси Рахманов Изатилло
Асабиллаевичнинг манфаатини кўзлаб жавобгар Андижон вилоят Бандлик
бош бошқармасига нисбатан ишга тиклаш ва мажбурий прогул учун иш ҳақи
ундириш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда даъвогар Андижон вилоят Бандлик
бош бошқармаси давлат меҳнат инспекциясининг Чалабоев Ахрор
Абдусаломовичнинг манфаатида жавобгар Андижон вилоят Бандлик бош
бошқармасига нисбатан ишга тиклаш ва мажбурий прогул учун иш ҳақи
ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул
қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022
йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатиининг 2022 йил 6 декабрдаги ажримига
нисбатан жавобгар Андижон вилоят Бандлик бош бошқармасининг берган
кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат
инспекцияси И.Рахмановнинг манфаатини кўзлаб судга жавобгар Андижон
вилоят Бандлик бош бошқармасига нисбатан даъво ариза билан мурожаат
қилиб, унда Андижон вилоят Бандлик бош бошқармасининг 2021 йил
8 февралдаги 8-сонли буйруғи билан Андижон вилоят Бандлик бош
бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари - Бош давлат
меҳнат ҳуқуқ инспектори лавозимига ишга қабул қилинганлигини, 2022 йил
6 апрелдаги 80-сонли буйруқ билан иш берувчининг ташаббусига кўра ва
ўзининг розилиги асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлигининг тавсияси олингунга қадар Давлат меҳнат
инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимидан Давлат меҳнат инспекцияси
бошлиғи лавозимига ўтказилганлигини, Андижон вилоят Бандлик бош
бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 14 июлдаги 123-сонли буйруғи билан
аввалги Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари - Бош давлат
меҳнат ҳуқуқ инспектори лавозимига асоссиз равишда ўтказилганлигини,
жавобгар вазирликни тавсиясини олмасдан ёки тавсия бериш рад этилмасдан
1
олдин аввалги ишига қайта ўтказиб юборганлигини, аслида иш берувчи
ўзини номзодини тавсиясини бериб, вазирлик суҳбатидан ўтказиб,
вазирликни рад жавобини олгандан кейингина аввалги ишига қайтариши
лозим бўлганлигини, бош бошқарма бошлиғи шахсий адоват қилиб, вазирлик
суҳбатига юбормасдан аввалги ишига ўтказиб, М.Нуралиевни инспекция
бошлиғи
вазифасига
ўтказганлигини,
кейинчалик
М.Нуралиевни
бошқарманинг бошқа бўлимига ишга олиб, 2022 йил 25 июлдаги 127-сонли
буйруқ билан Андижон туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
раҳбари О.Исановни инспекция бошлиғи вазифасига тайинлаганлигини,
ўзини инспекция бошлиғи лавозимидан инспекция бошлиғи ўринбосари
лавозимига қайтаришда ўзини розилиги олинмаганлигини баён қилиб,
Андижон вилоят Бандлик бош бошқармасининг 2022 йил 14 июлдаги 123сонли ва 2022 йил 25 июлдаги 127-сонли буйруқларини бекор қилишни ва
ўзини давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи лавозимига ишга тиклашни,
мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва 15.000.000 сўм маънавий зарар
ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси
давлат меҳнат инспекцияси А.Чалабоевнинг манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, унда А.Чалабоев 2021 йил февраль ойидан Андижон
вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи
ўринбосари – Бош давлат техник инспектори лавозимида ишлаб
келганлигини, 2022 йил 27 июнда бош бошқарма бошлиғи А.Мамаюсупов
А.Чалабоевдан ишдан бўшаш ҳақида ариза ва давлат техник инспектори
лавозимига ишга қабул қилиш ҳақида ариза ёзиб беришни сўраганлигини,
шунинг учун 2022 йил 27 июнда давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи
ўринбосари лавозимидан 2022 йил 28 июндан озод қилиш ҳақида ариза ва
бошқа ишга ўтказиш ҳақида аризаларни ёзиб берганлигини, лекин шу кунни
ўзида бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги аризасини инобатга олмаганлигини
сезиб қолиб, 2022 йил 27 июнда давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи
ўринбосари лавозимидан озод қилиш ҳақидаги аризасини инобатсиз
қолдириш ҳақида ариза ёзиб берганлигини, бошқарма бошлиғи А.Чалабоевга
ишида ишлаб туришини айтганлиги учун у ишини давом эттирганлигини,
судларда қатнашганлигини, 2022 йил 16 июлда бошқарма бошлиғи
А.Мамаюсупов Андижон шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказига
директор ўринбосари вазифасига ишга ўтказишини айтиб, ариза ёздириб
олганлигини, лекин ишга ўтказмаганлигини, ишдан бўшатиш ҳақидаги
буйруқни нусхасини 2022 йил 28 июлда берганлигини, ишдан бўшатиш
ҳақидаги аризасини инобатсиз қолдириш ҳақида ўша кунни ўзида ариза ёзиб
берган бўлсада, ишдан бўшатиш ҳақидаги ариза орадан бир ой вақт ўтгандан
кейин эски санадан чиқарилганлигини, якуний ҳисоб-китоб 2022 йил август
ойида амалга оширилганлигини баён қилиб, Андижон вилоят Бандлик бош
бошқармасини 2022 йил 28 июндаги 119-сонли буйруғини бекор қилиб,
А.Чалабоевни давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимига
2
ишга тиклашни, мажбурий кунлари учун иш ҳақи ва маънавий зарар
ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 19 сентябрдаги ажрими билан даъво аризалар бир
иш юритувига бирлаштирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил
5 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарларнинг даъво талаблари
қаноатлантирилган.
Андижон вилоят Бандлик бош бошқармасини 14.07.2022 йилдаги
123-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, бекор қилинган.
Андижон вилоят Бандлик бош бошқармасини 25.07.2022 йилдаги
127-сонли Исанов Отабек Нематовични Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги тавсияси олингунига қадар Бош бошқарманинг Давлат меҳнат
инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлаш
ҳақидаги буйруғи бекор қилинган.
Рахманов Иззатилло Асабиллоевич Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги тавсияси олингунига қадар Бош бошқарманинг Давлат меҳнат
инспекцияси бошлиғи вазифасига ишга тикланган.
Рахманов Иззатилло Асабиллоевичга Андижон вилоят Бандлик бош
бошқармасидан ойлик иш ҳақидаги фарқ ундирилиши белгиланган.
Рахманов Иззатилло Асабиллоевични фойдасига Андижон вилоят
Бандлик бош бошқармасидан 3.000.000 сўм маънавий зарар ундирилиши
белгиланган.
Андижон вилоят Бандлик бош бошқармасининг 28.06.2022 йилдаги
119-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, бекор қилинган.
Чалабоев Ахрорбек Абдусаломович Андижон вилоят Бандлик бош
бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари, меҳнат
муҳофазаси бўйича бош давлат техника инспектори вазифасига ишга
тикланган.
Чалабоев Ахрорбек Абдусаломовични фойдасига Андижон вилоят
Бандлик бош бошқармасидан мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи
ундирилиши белгиланган.
Чалабоев Ахрорбек Абдусаломовични фойдасига Андижон вилоят
Бандлик бош бошқармасидан 3.000.000 сўм маънавий зарар ундирилиши
белгиланган.
Андижон вилоят Бандлик бош бошқармасидан давлат фойдасига
1.200.000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатиининг
2022 йил 6 декабрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Андижон вилоят Бандлик
бош бошқармаси томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда суд
томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлигини кўрсатиб,
суд қарорларини бекор қилишни ва иш юзасидан даъвони рад қилиш ҳақида
янги ҳал қилув қарори қабул қилиш сўралган.
3
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, жавобгар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар А.Рахманов Андижон
вилоят Бандлик бош бошқармасининг 2021 йил 8 февралдаги 8-сонли
буйруғи билан Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат
инспекцияси бошлиғи ўринбосари - Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори
лавозимига ишга қабул қилинган.
Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг 2022 йил
6 апрелдаги 80-сонли “Ходимни бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисида”ги
буйруғи билан А.Рахмонов 2022 йил Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Бош давлат меҳнат инспектори лавозимига Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги тавсияси олингунга қадар ўтказилган. Буйруққа ходим розилиги,
меҳнат шартномасига киритилган ўзгартириш ҳамда Меҳнат кодексининг
96-моддаси асос қилинган.
Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг 2022 йил
14 июлдаги 123-сонли “Вақтинча юклатилган вазифадан озод этиб, ушбу
вазифани бошқа ходимга юклаш тўғрисида”ги буйруғи билан Бош бошқарма
Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи
А.Рахманов - ўз лавозимига Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари
Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори лавозимига доимий ишга
қайтарилган ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тавсияси
келгунига қадар Бош бошқарма Давлат меҳнат инспекция бошлиғи
вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб Нуралиев Мақсуджон тайинланган.
Буйруққа И.Рахмановни 2022 йил 6 апрелдаги 80-сонли буйруғи,
М.Нуралиевни розилик хати, Меҳнат кодексининг 93-моддаси асос қилинган.
Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг 2022 йил
25 июлдаги 127-сонли “Ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш
тўғрисида”ги буйруғи билан Андижон туман Аҳоли бандлигини кўмаклашиш
Маркази директори Исанов Отабек Нематович 2022 йил 25 июлдан Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тавсияси олингунига қадар Бош
бошқарманинг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча
бажарувчи этиб тайинланган. Буйруққа ходим розилиги, меҳнат
шартномасига киритилган ўзгартириш асос қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 92-моддаси 1-қисмига
кўра, бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини
4
ўзгартиришга) - унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни
топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин.
Меҳнат кодексининг 93-моддасига кўра, ходим билан иш берувчи
ўртасидаги келишув бўйича вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади.
Бошқа ишга ўтказиш муддати тугагач, иш берувчи ходимга унинг
аввалги ишини бериши шарт.
Меҳнат кодексининг 96-моддасига кўра, доимий бошқа ишга ўтказиш
иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бошқа доимий ишга
ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат
шартномасига киритилган ўзгаришлар асос бўлади.
Доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ меҳнат шартномасига
киритилган ўзгаришларнинг мазмунига тўла мувофиқ ҳолда чиқарилади ва
ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш унинг муддати кўрсатилган ҳолда
буйруқ билан расмийлаштирилади.
Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига биноан ҳамда
ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ
чиқариш учун унинг аризаси, ҳомиладор аёлларни ва икки ёшга тўлмаган
боласи бор аёлларни вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш
учун эса, - уларнинг аризаси ва тиббий хулоса асос бўлади.
Ходимни иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга
ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун ишлаб чиқариш зарурияти ёки ишда
бекор туриб қолиш фактининг мавжудлиги асос бўлади.
Вақтинча бошқа ишга ўтказишлар меҳнат шартномасида акс
эттирилмайди.
Меҳнат шартларини ўзгартириш, шунингдек иш жойини ўзгартириш
иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Меҳнат шартномасида
назарда тутилган меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқариш
учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар
асос бўлади.
Меҳнат шартномасида муайян иш жойи аниқ кўрсатиб қўйилган
ҳолларда иш жойини ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан
тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади.
Даъвогар А.Рахманов 2022 йил 6 апрелдаги 80-сонли “Ходимни бошқа
доимий ишга ўтказиш тўғрисида”ги буйруқ билан Давлат меҳнат
инспекцияси бошлиғи - Бош давлат меҳнат инспектори лавозимига Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тавсияси олингунга қадар ўтказилган
бўлсада, бироқ жавобгар вазирликни тавсияси олинмасдан ёки рад
этилмасдан ходимнинг ёзма розилигисиз 2022 йил 14 июлдаги 123-сонли
буйруқ билан Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимига
қайта ўтказилган. Бундай ҳолатда даъвогар А.Рахмановнинг меҳнатга оид
ҳуқуқлари бузилган ҳисобланади.
Даъвогар А.Рахманов билан меҳнат шартномасини бекор қилиш
ҳақидаги 2022 йил 14 июлдаги 123-сонли буйруғи ғайриқонуний бўлганлиги
5
учун Исанов Отабек Нематовични Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги тавсияси олингунига қадар Бош бошқарманинг Давлат меҳнат
инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлаш
ҳақидаги 2022 йил 25 июлдаги 127-сонли буйруғи ҳам қонунга зид
ҳисобланади.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори М.Мадаминов ва
бошқалардан иборат ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилояти бош
бошқармасида Давлат меҳнат инспекциясининг фаолияти бўйича ўтказилган
текшириш натижалари бўйича тузилган 2022 йил 9 сентябрдаги
далолатномада ҳам иш берувчи томонидан даъвогар И.Рахмановни бошқа
ишга ўтказишда Меҳнат кодекси талабларига риоя этилмаганлиги,
шунингдек О.Исанов ҳам бошқа ишга қонун ва қарор талабларига зид
равишда ўтказилганлиги қайд этилган.
Шу сабабли судлар юқорида қайд этилган буйруқларни ғайриқонуний
деб топиб, бекор қилиш ҳақида асосли хулосага келганлар.
Кассация инстанцияси суди қуйи судларнинг ушбу хулосалари билан
юқорида келтирилган асосларга кўра келишади.
Иш ҳужжатларига қараганда даъвогар А.Чалабоев 2016 йилдан
Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси
давлат техник инспектори вазифасида, 2021 йил 21 февралдан Андижон
вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи
ўринбосари, меҳнат муҳофазаси бўйича бош давлат техника инспектори
лавозимида ишлаган.
Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 28
июндаги 119-сонли буйруғи билан меҳнат шартномаси уни аризасига асосан
2022 йил 28 июндан бекор қилинган.
Буйруқни чиқарилишига А.Чалабоевни аризаси ва Меҳнат кодексининг
97-моддаси 2-қисми асос қилинган.
Жавобгар вакили томонидан судга А.Чалабоевнинг аризасини нусхаси
тақдим этилган бўлиб, 2022 йил 27 июнда ёзилган аризада А.Чалабоев 2022
йил 28 июндан ўзи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни
сўраган.
Бироқ, даъвогар А.Чалабоев томонидан судга тақдим қилинган
2022
йил 27 июнда ёзилган ва Андижон вилоят Бандлик бош бошқармасига
топширган аризасида “2022 йил 27 июнда” ёзган аризасини инобатсиз
қолдиришни сўраган. Ушбу ариза бошқарманинг ижро интизоми бўйича
бўлим бошлиғи Б.Собиров томонидан имзо қўйиб қабул қилиб олинган.
Меҳнат кодексининг 99-моддасига кўра, ходим номуайян муддатга
тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли
меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда
огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан
сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат
дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.
6
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат
шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши
мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ёки тарафлар
келишуви бўйича белгиланган огоҳлантириш муддати давомида ходим
берган аризани қайтариб олишга ҳақлидир.
Агар огоҳлантириш муддати тугагандан кейин ходим билан меҳнат
шартномаси бекор қилинмаган ва меҳнат муносабатлари давом этаётган
бўлса, ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш
ҳақидаги ариза ўз кучини йўқотади, бундай ҳолда меҳнат шартномасини шу
аризага мувофиқ бекор қилишга эса йўл қўйилмайди.
Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш
ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув
юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган
лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи
меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак.
Даъвогар А.Чалабоев ўзи билан тузилган меҳнат шартномасини
2022 йил 28 июндан бекор қилиш ҳақида 2022 йил 27 июнда ариза ёзган
бўлсада, шу куннинг ўзида 2022 йил 28 июнга қадарли, яъни меҳнат
шартномаси бекор қилингунга қадар аризасини қайтариб олиш ҳақида ариза
берган.
Бундай ҳолатда, ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини
бекор қилиш ҳақидаги ариза ўз кучини йўқотган ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 110-моддаси 2-қисмига кўра, меҳнат шартномаси
ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинганда унга тегишли иш ҳақи, унинг
миқдори хусусида низо бўлмаса:
1) қонун бўйича ёки шартномага мувофиқ меҳнат шартномасини бекор
қилиш ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлган ходимга, огоҳлантиришига кўра у ишни ташлаб кетишга ҳақли бўлган кундан
кечиктирмасдан;
2) меҳнат шартномасини бекор қилиши ҳақида иш берувчини
огоҳлантириши шарт бўлмаган ходимга, - ишдан кетган кунининг эртасидан
кечиктирмасдан тўланиши лозим.
Даъвогар А.Чалабоевнинг тушунтиришга кўра, у билан ҳисоб-китоб
2022 йил август ойида амалга оширилган, меҳнат шартномасини бекор
қилиш ҳақида 2022 йил 27 июнда ариза ёзиш билан бир вақтда бошқа ишга
ўтказиш ҳақида ариза ёздириб олинган. Бундан ташқари А.Чалабоев ўз иш
жойини ташлаб кетмаган ҳолда меҳнат муносабатлари давом эттирган.
Даъвогар А.Чалабоевга меҳнат шартномасини бекор қилиш билан
боғлиқ ҳисоб-китоблар 2022 йилнинг август ойида амалга оширилган. 2022
йилнинг июнь, июль ойлари учун А.Чалабоевга Андижон вилояти Бандлик
бошқармасининг “Шахсий устамалар ва мукофот пулларини белгилаш”
ҳақидаги буйруқларига асосан пул маблағлари тўлаб берилган.
7
Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг 2022 йил
4 августдаги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазири Н.Хусановга ёзган хатида жорий йилнинг 28 июль куни бошқарма
бошлиғининг буйруғи билан А.Чалабоев ўз аризасига асосан ишдан
бўшатилган бўлишига қарамасдан А.Чалабоев муқаддам фаолият юритиб
келган хизмат хонасини ҳар-хил важлар билан бўшатмай келаётганлиги баён
этилган.
Ушбу ҳолатлар А.Чалабоевнинг ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истаги
бўлмаганлигини, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ
чиқарилгандан сўнг ҳам у билан ҳисоб-китоб қилинмаганлиги, мукофот ва
устама ҳақларини тўлаганлиги меҳнат муносабатлари давом этганлигини
тасдиқлайди.
Судлар юқоридаги баён этилган ҳолатлар ва қонун талабларидан келиб
чиқиб, А.Чалабоевнинг 2022 йил 27 июнда ёзган аризаси бўйича 2022 йил 28
июнда чиқарилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқни
ғайриқонуний деб топиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келганлар. Ушбу
хулосалар билан кассация инстанцияси суди келишади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111-моддасига кўра,
меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим
ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг
ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши
лозим.
Низони кўриш вақтида иш берувчига меҳнат шартномасини бекор
қилиш ёки ходимни бошқа ишга ўтказишнинг асослилигини исботлаб бериш
масъулияти юклатилса-да, жавобгар томонидан даъвогарлар билан меҳнат
шартномасини бекор қилишнинг асосли ва қонунийлиги исботланмаган.
Шунингдек, судлар маънавий зарар ундиришда даъвогарларни ойлик
иш ҳақидан кам бўлмаган ҳолда маънавий зарар миқдорини 3 000.000 сўм
деб баҳолаб асосли хулосага келган.
Юқоридагиларга кўра судлар даъвогарларнинг даъво талабларини
қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Ушбу хулосалар
билан кассация инстанцияси суди келишади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро
судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатиининг 2022 йил 6 декабрдаги
ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
8
Кассация инстанцияси суди суд ҳаражатлари масаласини муҳокама
қилиб, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд
ҳаражатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПКнинг 419-моддаси 1-бандини қўллаб,
судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатиининг 2022 йил 6 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар Андижон вилоят Бандлик бош бошқармасидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон
Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР:
200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ
Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари
бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ тўлов сифатида 75 000 сўм ундирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Б.Н.Исламов
Н.Б.Рахмонов
Нусҳа аслига тўғри, судья
9