← Назад
Решение #1599478 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| нат кодекси | 99 | — | code_article | |
| нат кодекси | 188 | — | code_article | |
| нат кодекси | 112 | — | code_article | |
| нат кодекси | 6 | 3 | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПКнинг | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1703-2203/3047-сонли иш
судья: Н.Қамбаров
маърузачи: Д.Абдусатторов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил февраль ойининг 9 куни суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.Н.Исламов ва Н.Б.Рахмоновлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Акрамов Авазбек
Абаралиевичнинг жавобгар “Саховат текс” МЧЖга нисбатан ишга тиклаш ва
етказилган моддий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бўстон
туманлараро судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон
вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатиининг 2022 йил
10 ноябрдаги ажримига нисбатан даъвогар Акрамов Авазбек
Абаралиевичнинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар А.Акрамов судга жавобгар “SAXOVAT TEXS” МЧЖга
нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил октябрь ойида
«SAXOVAT TEXS» МЧЖ ишга кирганлигини, 2022 йил апрель ойида
жамият раҳбарияти уни мажбурлаб, ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш
тўғрисида ариза ёздирганлигини билдириб, ишга тиклашни ва мажбурий
прогул учун иш ҳақи ундиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 2022 йил 9
сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси рад қилинган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатиининг
2022 йил 10 ноябрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Бўстон
туманлараро судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар М.Тошматов кассация
шикояти берган. Шикоятда суд қарорларини бекор қилишни ва иш юзасидан
даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни
сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, жавобгар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
1
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар А.Акрамов 2021 йил
1 ноябрда имзоланган 182/1-сонли меҳнат шартномаси ва жамият
раҳбарининг 2021 йил 30 ноябрдаги 58-сонли буйруғига асосан “SAXOVAT
TEXS” МЧЖ клима ишчиси вазифасига номуайян муддатга ишга қабул
қилинган.
Даъвогар А.Акрамов 2022 йил 9 апрелда ўз хоҳишига кўра ишдан
бўшаши ҳақида ариза ёзган.
Жамият касаба уюшмасининг 2022 йил 6 апрелдаги 5-сонли йиғилиш
баёнида ушбу ариза муҳокама қилиниб, А.Акрамовни ўз аризасига асосан
ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қилинган.
“SAXOVAT TEXS” МЧЖнинг 2022 йил 5-сентябрдаги 31-сонли
маълумотномасида А.Акрамовни ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ
чиқарилмаганлиги кўрсатилган.
Жавобгар вакили Н.Эсонова биринчи инстанция судининг суд
мажлисида даъвогар А.Акрамовни ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ
чиқарилмаганлиги, А.Акрамов ишга чиқмаганлиги сабабли унга иш ҳақи
ҳисобланмаганлиги, даъвогар ўз меҳнат фаолиятини давом эттириши
мумкинлиги ҳақида тушунтириш берган.
Амалдаги Ўзбекистон Ресубликаси Меҳнат кодекси 99-моддасига кўра,
ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати
тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш
берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир.
Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш
берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб
қилиши шарт.
Мазкур модданинг 4-қисмига кўра, агар огоҳлантириш муддати
тугагандан кейин ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ва
меҳнат муносабатлари давом этаётган бўлса, ходимнинг ташаббуси билан
меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ариза ўз кучини йўқотади,
бундай ҳолда меҳнат шартномасини шу аризага мувофиқ бекор қилишга эса
йўл қўйилмайди.
Судлар даъвогар А.Акрамов меҳнат шартномасини бекор қилиш
тўғрисида ариза ёзган бўлсада, иш берувчи меҳнат шартномасини бекор
қилиш тўғрисида буйруқ чиқармаганлигини, даъвогар меҳнат фаолиятини
давом эттириш истагини билдирганлигини, иш берувчи эса бунга эътироз
билдирмаганлиги ва тўсқинлик қилмаганлигини, даъвогарни ишга тиклаш ва
мажбурий прогул учун иш ҳақи ундиришга асослар мавжуд эмаслигини
ҳисобга олиб, даъвони рад қилиш тўғрисида тўғри ва асосли хулосага
келганлар.
2
“SAXOVAT TEXS” МЧЖнинг 2022 йил 24 октябрдаги 34-сонли
маълумотномасида, А.Акрамов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор
қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилмаган кўрсатилган.
Шу сабабли ҳозирда А.Акрамов билан тузилган меҳнат шартномаси
бекор қилинмаган бўлиб ҳисобланади.
Даъвогар А.Акрамов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор
қилинмаганлиги сабабли, даъвогарнинг ишга тиклаш ҳақидаги талабини
қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас.
Меҳнат кодексининг 188-моддасига кўра, ходим меҳнат қилиш
имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилган барча ҳолларда
ололмай қолган иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт.
Меҳнат кодексининг 112-моддасига кўра, ишга тикланганда иш
берувчига ходимга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилади.
Даъвогар А.Акрамов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор
қилинмаганлиги сабабли унинг мажбурий прогул кунларига иш ҳақи
ундириш ҳақидаги талаблари ҳам асосли эмас.
Жавобгар вакилининг тушунтиришларига кўра, даъвогар ишга
чиқмаганлиги, иш ҳақи ишбай шаклида тўланганлиги сабабли унга иш ҳақи
ҳисобланмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Меҳнат
кодекси
6-моддасининг
3-қисмига кўра, меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс
камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий
зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Даъвогар А.Акрамов меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб
ҳисоблаган ёки бирор тарзда меҳнат қилиш ҳуқуқидан ғайриқонуний
равишда маҳрум этилган деб ҳисоблаган тақдирда, келгусида мазкур
ҳолатларни тасдиқловчи далиллар асосида судга моддий ва маънавий зарар
ундириш ҳақида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Юқоридагиларга кўра судлар даъвогарнинг меҳнат шартномаси бекор
қилиш тўғрисидаги буйруқни ғайриқонуний деб топиш ва ишга тиклаш
ҳақидаги даъво талабларини рад қилиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага
келган. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди келишади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро
судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатиининг 2022 йил 10 ноябрдаги
ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
3
Кассация инстанцияси суди суд ҳаражатлари масаласини муҳокама
қилиб, даъвогар меҳнат низоси бўйича суд ҳаражатларидан озод
қилинганлигини инобатга олади.
Баён этилганларга кўра, ФПКнинг 419-моддаси 1-бандини қўллаб,
судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Бўстон туманлараро судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Б.Н.Исламов
Н.Б.Рахмонов
Нусҳа аслига тўғри, судья
4