← Назад
Решение #1602494 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 105 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 455 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-2201/12117
Кассация иши № 12-37-23
судья: Б.Файзиев
маърузачи: А.Олимова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил февраль ойининг 07 куни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи: А.Икромов,
ҳайъат аъзолари: судьялар Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, даъвогар ББ ва Ғанишер ва
Донишер Мусаевларнинг иштирокида, даъвогар ББнинг жавобгар ББ, ББ
ва ББларга нисбатан олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги
ажримига нисбатан даъвогар ББ келтирган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ББ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
Олмалиқ шаҳар, -хонадон юзасидан тузилган олди-сотди шартномаларини
ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат
қилган.
Даъвогар ББ судга ариза тақдим этиб, унда иш мазмунан кўриб
чиқилгунга қадар Олмалиқ шаҳар, -хонадонга нисбатан банд солишни ва
фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 06
июндаги ҳал қилув қарори бўйича уйга киритишга оид ижро
ҳаракатларини тўхтатиб туришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022
йил 15 ноябрдаги ажримига кўра, ариза қаноатлантирилиб, жавобгар ББга
тегишли бўлган Олмалиқ шаҳар, -хонадонга иш мазмунан кўриб
чиқилгунга қадар банд солинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022
йил 06 июндаги ҳал қилув қарорининг ББ ва ББ ҳамда ва ни Олмалиқ
шаҳар, -хонадонга киритиб қўйишга оид ижро харакатлари мазкур
фуқаролик иши мазмунан кўриб чиқилгунга қадар тўхтатилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция судлов
ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги ажрими билан суднинг ажримини
“фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 06
июндаги ҳал қилув қарорининг ББ ва ББ ҳамда ва ни Олмалиқ шаҳар, хонадонга киритиб қўйишга оид ижро харакатлари мазкур фуқаролик иши
мазмунан кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиш”га оид қисми бекор қилиниб,
1
даъвогар ББнинг фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро
судининг 2022 йил 06 июндаги ҳал қилув қарори бўйича уйга киритишга
оид ижро ҳаракатларини тўхтатиб туриш ҳақидаги талаби рад қилинган ва
ажримнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар ББ келтирган кассация шикоятида, апелляция судлов
ҳайъатининг ажримини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг
ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, даъвогар ва жавобгарларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Иш ҳужжатларига кўра, Олмалиқ шаҳар, -хонадон 2021 йил 16
июлдаги олди-сотди шартномасига асосан га тегишли.
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022
йил 06 июндаги ҳал қилув қарори билан ва бошқалар Олмалиқ шаҳар, хонадонга киритилган. Ҳозирда ижро харакатлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирда, даъвогар ББ мазкур даъво талаби билан судга мурожаат
қилган ва ишни мазмунан кўриб тугатгунига қадар фуқаролик ишлари
бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 06 июндаги ҳал қилув
қарорини ижро ҳаракатларини тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 105-моддасига кўра, суд (судья)
ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига биноан ёки ўз ташаббуси
билан даъвони таъминлаш чораларини кўриши мумкин. Даъвони
таъминлаш чораларини кўрмаслик суд чиқарган ҳал қилув қарорини
ижросини қийинлаштирса ёки бажариб бўлмайдиган қилиб қўйса, даъвони
таъминлашга йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 455-моддасига биноан, суд
давлат ижрочиси суд томонидан берилган ижро варақаси асосида қўзғатган
ижро ишини юритишни қонунда назарда тутилган ҳолларда,
ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризаси бўйича
тўхтатиб туриши ёхуд тугатиши мумкин.
Биринчи инстанция суди, юқоридаги процессуал қонун нормаларига
риоя этмасдан, яъни қонунда даъвогар келтирган асосларга кўра суд
томонидан берилган ижро варақасининг ижро ҳаракатларини тўхтатиш
назарда тутилмаганлигини эътибор бермасдан, асоссиз фуқаролик ишлари
бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 06 июндаги ҳал қилув
қарорининг ББ ва ББ ҳамда ва ни Олмалиқ шаҳар, -хонадонга киритиб
қўйишга оид ижро харакатларини мазкур фуқаролик иши мазмунан кўриб
чиқилгунга қадар тўхтатиб, хатоликка йўл қўйган.
Апелляция судлов ҳайъати юқоридаги ҳолатлар ва қонун талабидан
келиб чиқиб, суднинг ҳал қилув қарорини ижросини тўхтатиб, биринчи
инстанция судининг ваколатига кирмаслигини эътиборга олиб, биринчи
инстанция судининг ажримини қисман бекор қилиш ва даъвогарнинг
аризасидаги суднинг ҳал қилув қарорини ижросини тўхтатиб туришга оид
талабини рад этиш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган.
2
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Судлов ҳайъати юқорида баён қилинганларга биноан даъвогар
келтирган важларни инкор қилиб, апелляция судлов ҳайъати ажримини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 437,
419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги ажрими
ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
Д.Исраилова
Ф.Турсунов
3