Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2209/6616 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Маҳкамова Гулназ Шамиловна Ответчик / Подсудимый Абдуллаева Гулнора Сайдулло қизи
Source ID 63ec77f3526c261d30cff4ee Claim ID 3918066 PDF Hash 32a4b5ede02d33fa... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ра иш ФПК 4077-моддаси ра иш ФПК 4077 law
аролик кодексининг 187-моддаси аролик кодекси 187 code_article
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-2209/6616 Кассация иши № 6-298-23 Судья: Д.Бекматова ТВС судьяси: А.Олимова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Ф.Болтаев, даъвогар ва жавобгар ББнинг ишончли вакили С.Кипчаковнинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгар га нисбатан турар жойдан оила аъзолари билан биргаликда мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда даъвогар ва Ангрен шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусга нисбатан олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва олди-сотди битимини ҳақиқий деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 22 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 октябрдаги ажримига нисбатан жавобгар ББ томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ББ жавобгар ББга нисбатан Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, “Мустақиллик” м.ф.й., , 16-хонадондан оила аъзолари билан биргаликда мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўз навбатида, ББ жавобгарлар ББ ва бошқаларга нисбатан ва ўртасида 2022 йил 25 февралда тузилган Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, “Мустақиллик” м.ф.й., , 16-хонадон олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда нинг вакили З.а орқали 2002 йил 1 июлда тузилган хонадон олдисотди битимини ҳақиқий деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризаси билан мурожаат қилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 октябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 22 июлдаги ҳал қилув қарори асосида даъвогар ББнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, ББнинг қарши даъво аризаси рад қилинган. 1 Жавобгар ББ оила аъзолари Кипчаков Шавкат Сайдуллаевич, Абдуллаева Наргиза Ғанижоновна, вояга етмаганлар Маматкулов Зоирбек Нурланович, Сайдуллаева Эъзозахон Шавкат қизи ва Сайдуллаев Муҳаммадали Шавкат ўғли билан биргаликда даъвогар ББга мулк ҳуқуқи асосида тегишли Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, “Мустақиллик” м.ф.й., , 16-хонадондан бошқа турар жой бермасдан мажбурий тартибда кўчирилиши белгиланган. Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлган жавобгар ББ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни, иш бўйича янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида огоҳлантирилган нотариус Т.Утепбергенов, Ш.Кипчаков, Н.Абдуллаевалар судга келмади, келмаганлик сабабларини маълум қилмади, шунга кўра иш ФПК 4077-моддаси асосида уларнинг иштирокисиз кўрилди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришлари ва адвокат фикрини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, “Мустақиллик” м.ф.й., , 16-хонадон дастлаб 1993 йил 6 январдаги 05-01/15242-сонли Уйжойнинг шахсий мулк эгалигини тасдиқловчи Давлат далолатномасига асосан тегишли бўлган. 1996 йил 7 июнда нотариал тасдиқланган ваколатнома асосида онаси Зера ага низоли хонадонни ўз ҳохишига ва ўзи хохлаган нархда сотиш ҳуқуқини берган, унинг турмуш ўртоғи Наджие а эса шу кун билан хонадонни сотишга ёзма розилик берган. Шунингдек, 1999 йил 14 декабрда ва унинг турмуш ўртоғи Н номидан нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан онаси Зера ага низоли хонадонни ўз ҳохишига ва ўзи хохлаган нархда сотиш ҳуқуқини берган. Бироқ, ушбу ишончномалар асосида З.а хонадонни нотариал расмийлаштирилган олди-сотди шартномасини тузмасдан 2005 йил 3 декабрдаги тилхат билан 100.000 сўмга Кипчаков Сайдуллога (жавобгар ББнинг отаси) сотганлигини қайд этган (и.в.84). З.а 2016 йил 6 июнь куни РФ Қрим Республикаси Симферополь шахрида вафот этган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ҳозирда низоли хонадонда жавобгар ББ, укаси Ш.Кипчаков, келини Н.Абдуллаева ва уларнинг уч нафар вояга ермаган фарзандлари доимий рўйхатидан ўтмаган ҳолда яшаб келмоқда. “Мустақиллик” м.ф.й. томонидан тасдиқланган 2021 йил 12 июлдаги далолатномадан кўринишича, низоли Ангрен шаҳри, , 16-хонадонда жавобгар ББ отаси С.Кипчаков, укаси Ш.Кипчаков ва келини Н.Абдуллаевалар 2002 йилдан буён рўйхатсиз яшаб келишади. 2 2021 йил 5 июлда Қрим Республикаси Семфирополь шаҳар нотариал округи нотариуси А.Кареева томонидан тасдиқланган номидан берилган ишончномадан кўринишича, ўзига тегишли Ангрен шаҳри, , 16-хонадонни сотиш ҳуқуқини фуқаро Мухтаровнага берган. Ўз навбатида, 2022 йил 25 февралдаги нотариал расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан ушбу хонадонни даъвогар ББга сотган ва унинг мулкка бўлган ҳуқуқи 2022 йил 3 мартда давлат рўйхатидан ўтказилган. Қарши даъво бўйича даъвогар ББ ўз талабларига асос сифатида низоли хонадонни у марҳум З.адан тилхат асосида сотиб олганлиги ва 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида улар оила аъзолари билан доимий яшаб келаётганликлари, шу сабабли уларда низоли хонадондан фойдаланиш ва унда яшаш ҳуқуқи шаклланганлиги, хонадон сотилганлигини била туриб фирибгарлик йўли билан турар жойни яна сотиб юборганлигини важ қилган. Биринчи инстанция суди қарши даъво аризани муҳокама қилиб, ФК 112, 141, 142, 386-моддаларини қўллаб ва Олий суд Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 17-сонли қарорининг 4-бандига асосланиб, низоли хонадон олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун қонунда белгиланган асослар мавжуд эмаслиги, ББ шартнома предметининг мулкдори бўлмай шартнома юзасидан низолашишга ҳақли эмаслиги, мулкдор билан бевосита сотиб олувчи ўртасида ёзма хонаки келишув бўлган тақдирдагина суд битимни ҳақиқий деб топиши мумкинлиги, З.а мулкдор мақомига эга бўлмаганлиги ва С.Кипчаков билан битим тузиш ваколатига эга бўлмаганлиги, чунки тилхат ишончнома муддати тугагандан сўнг ёзилганлиги, тилхат эса хонадон мулкдори учун мажбурият туғдирмаслиги, битимни ҳақиқий деб топишда унинг қонунийлиги муҳим шарт саналишини асос қилиб қарши даъвони рад қилишни лозим топган ва суднинг ушбу хулосаси билан апелляция инстанцияси ҳам келишган. Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан келишади ва қўшимча равишда қарши даъво бўйича даъвогар ББ оддий ёзма шаклдаги битим тарафи ҳам ҳисобланмаганлиги, тилхатда З.а хонадонни унинг отаси С.Кипчаковга сотганлигини кўрсатганлигини ҳам эътиборга олишни лозим топади. Шу билар бирга, судлов ҳайъати сўровномаси асосида а номидан ҳаракат қилган Л.Сеитмеметова ва даъвогар ББ ўртасида тузилган 2022 йил 25 февралдаги олди-сотди шартномасига оид ҳужжатлар ўрганилганда Ангрен шаҳар ҳокимлиги қошидаги Хусусийлаштириш бўлими бошлиғи Э.С.Балыева томонидан берилган 2022 йил 10 февралдаги 32-сонли маълумотномада низоли хонадон нинг номига 1993 йил 6 январдаги 05-01/15242-сонли Давлат далолатномаси асосида 3 хусусийлаштирилганлиги, хусусийлаштиришда ҳеч ким иштирок этмаганлиги кўрсатилган. Судлов ҳайъатининг сўровномаси асосида Ангрен шаҳар ҳокимлиги қошидаги Хусусийлаштириш бўлими бошлиғи Э.С.Балыева томонидан 2023 йил 30 январда 16-сон билан берилган маълумотномада эса низоли хонадон нинг номига 1993 йил 6 январдаги 05-01/15242-сонли Давлат далолатнома асосида хусусийлаштирилганлиги, хусусийлаштиришда унинг турмуш ўртоғи 1957 й.т. а Наджие Энверовна иштирок этганлиги, хусусийлаштириш вақтида уларнинг фарзандлари – 1979 й.т. а Найле, 1982 й.т. Руслан, 1988 й.т. Рустем хонадон рўйхатида турганликлари, бироқ улар вояга етмаганлиги боис хусусийлаштиришда иштирок этмаганликлари кўрсатилган. Ушбу ҳолатлардан кўринишича, низоли хонадон олди-сотди шартномаси қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда расмийлаштирилган, хусусан, нинг хозирда вояга етаган хусусийлаштириш иштирокчилари, яъни улушли мулк эгалари бўлган фарзандлари а Найле, Руслан, Рустемларнинг розилиги олинмаган. Бироқ, судлов ҳайъати ББ олди-сотди шартномаси юзасидан низолашиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ҳисобланиши, шу билан бирга З.а томонидан ёзилган тилхат, яъни оддий ёзма битим тарафи ҳам бўлмай, манфаатдор шахс ҳам эмаслиги, битим хусусийлаштириш иштирокчиларининг розилигисиз сотилганлиги ҳақида важ келтирилмаганлигини инобатга олиб, унинг талаби асосида шартномани юқорида аниқланган асослар бўйича ҳақиқий эмас деб топишни қонун йўл қўймайди деб ҳисоблайди. Шу сабабли, ва ББ ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини юқоридаги асослар билан ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида хусусийлаштириш иштирокчилари бўлган Н.а, ва лар низолашишлари ёҳуд ҳудди шу асос билан ҳамда Фуқаролик кодексининг 187-моддасига мувофиқ эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида мулк ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги даъво аризалар билан манфаатдор шахс сифатида С.Кипчаков мурожаат қилиши мумкинлигини судлов ҳайъати эътироф этади ва бундай ҳуқуқни уларга тушунтиришни лозим топади. Судлов ҳайъати ББнинг қарши даъво аризаси рад қилинганлиги сабабли даъвогар ББнинг уйдан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси Фуқаролик кодексининг 164, 207-моддалари асосида қонуний тартибда қаноатлантирилган деб ҳисоблайди, чунки мулкдор ўзига қарашли молмулкка ўз хохиши билан ва ўз манфатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, ўзининг мулк хуқуқини, ким томонидан бўлмасин, хар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш хуқуқига эга бўлиб, жавобгарлар низоли хонадонни бўшатишдан 4 бош тортиб келаётганликлари мулкдорнинг мулкка бўлган ҳуқуқини бузишига олиб келади, зеро олди-сотди шартномасининг 9-бандида ҳам хонадонда фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолувчи шахслар мавжуд эмаслиги қайд этилган. Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг хулосалари билан тўлиқ келишади, чунки уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун қонуний асос мавжуд эмас. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 22 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Касимов Аслига тўғри, судья: 5