Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1105-2103/2135 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Акрамова Нигора Равшановна Ответчик / Подсудимый Газиев Шерали Хусанович
Source ID 63ec7759526c261d30cff4eb Claim ID 3984822 PDF Hash a9c504e6af20e1fa... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Оила кодексининг 6-моддаси Оила кодекси 6 code_article
аролик кодексининг 223-моддаси аролик кодекси 223 code_article
ам ФПК 138-моддаси ам ФПК 138 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1105-2103/2135 Кассация иши № 6-591-23 Судья: Ш.Астанов ТВС судьяси: З.Абдурахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгар га нисбатан никоҳ даврида ортирилган молмулкни умумий мулк деб топиш, улушини белгилаш ва пул шаклида ажратиш ҳақидаги даъвоси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 сентябрдаги ажримига нисбатан жавобгар ББ томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АА жавобгар ББга нисбатан Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, 26-уйни никоҳ даврида ортирилган умумий мулк деб топишни, уй-жойдан улушини белгилаб, пул шаклида ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, 26-уй АА билан ББнинг никоҳ даврида орттирилган умумий мулки деб топилган ва уларнинг ҳар бирига ½ қисмдан улушли мулк эгалиги белгиланган. Жавобгар ББдан даъвогар ААнинг фойдасига Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, “Уччинор” МФЙ, 26-уйнинг ½ қисми қийматида белгиланган 62.697.792 сўм миқдоридаги пул маблағи ундирилиши, ундирув амалга оширилгандан сўнг ББ номига ушбу уй-жойга нисбатан тўлиқ эгалик хуқуқи тан олиниши, ААнинг эгалик хуқуқи тугатилиши белгиланган. Даъвогар ААдан давлат фойдасига 1.536.911 сўм, жавобгар ББдан 2.507.911 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 сентябрдаги ажримига асосан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 1 Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлган жавобгар ББ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни, даъво аризани рад қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар 2009 йил 1 декабрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, турмушларидан фарзандлари йўқ, оилавий келишмовчиликлар туфайли 2021 йил март ойидан бирга яшамайдилар, никоҳдан ажратилмаганлар. Низоли Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, 26-уй Юқоричирчиқ туман ҳокимининг 2019 йил 10 майдаги 1559-сонли қарорига асосан га мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, унинг мулкка бўлган ҳуқуқи 2019 йил 26 августда давлат рўйхатидан ўтказилган. Судлар Оила кодекснинг 23, 28-моддаларига асосланиб ҳамда низоли уй-жой тарафларнинг никоҳлари давомида орттирилганлигини инобатга олиб, уй-жойни уларнинг никоҳлари давомида орттирилган умумий мулки деб топишни ва ҳар бирининг улушини тенг белгилаш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Шунингдек, судлар Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг 2022 йил 24 мартдаги суд қурилиш-техникавий экспертизаси хулосасига асосан низоли Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, 26-уйнинг экспертиза ўтказиш вақтидаги сарф-харажат усулида хисобланган ўртача хисобий бозор баҳоси 125.395.584 сўмни, ½-қисмининг баҳоси эса 62.697.792 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, даъвогарнинг уй-жойдаги улушини пул шаклида ажратишни лозим топган. Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан қуйидаги асосларга кўра келишади. Оила кодексининг 23-28-моддалари эр-хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган бўлиб, никоҳ давомида орттирилган мулкларни умумий мулк деб топиш, улушларни белгилаш ва бўлиш масалаларини тартибга солган бўлса-да, улушни пул шаклида ажратишга оид қоидалар белгиланмаган. Оила кодексининг 6-моддасига кўра, оила тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинмаган оила аъзолари ўртасидаги мулкий ва шахсий номулкий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонунчилиги оилавий муносабатларнинг моҳиятига зид келмаган тақдирдагина қўлланилади. Шунга кўра, судлов ҳайъати умумий мулкдаги улушни пул шаклида ажратишга оид низоларда фуқаролик қонунчилиги қўлланилиши лозим деб ҳисоблайди. 2 Хусусан, Фуқаролик кодексининг 223-моддасига кўра, улушли мулкдаги мол-мулк иштирокчилар ўртасида уларнинг келишувига мувофиқ тақсимланиши мумкин. Улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли. Улушли мулк иштирокчилари умумий мол-мулкни тақсимлаш ёки улардан бирининг улушини ажратиш усули ва шартлари тўғрисида келишувга эриша олмасалар, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини асл ҳолида ажратиб беришни суд орқали талаб қилишга ҳақли. Агар улушни асл ҳолида ажратиб олишга қонун йўл қўймаса ёки уни умумий мулк бўлган мол-мулкка номутаносиб зарар етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлмаса, ажралиб чиқаётган мулкдор улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари томонидан улушининг қиймати тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу модда асосида улушли мулк иштирокчисига асл ҳолида ажратиб берилаётган мол-мулкнинг унинг мулк ҳуқуқидаги улушига номутаносиблиги тегишли пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўлаш йўли билан бартараф этилади. Улушли мулк иштирокчисига унинг улушини асл ҳолида ажратиб бериш ўрнига бошқа мулкдорлар томонидан компенсация тўланишига иштирокчининг розилиги билан йўл қўйилади. Ушбу моддага мувофиқ мулкдор компенсация олганидан кейин умумий мол-мулкдаги улушига бўлган ҳуқуқини йўқотади. Суд муҳокамаси давомида жавобгар ББ ариза билан мурожаат қилиб, низоли уй-жойдаги даъвогар ААнинг ½ қисм улушини пул шаклида 62.697.792 сўм миқдорида тўлаб беришга розилигини маълум қилган (и.в.57). Шунга кўра, судларнинг мулк иштирокчиси бўлган ББ иккинчи мулкдор ААнинг улушини компенсация тўлаш орқали тугатилишига розилигини инобатга олиб, даъвогарнинг улушини пул шаклида ажратиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилганлиги ҳам қонуний ҳисобланади. Кассация шикоятининг низоли уй-жой жавобгарнинг марҳум отаси томонидан қурилганлиги, у ва даъвогар қурилишга ҳеч қандай хисса қўшмаганликлари, фақатгина ҳоким қарори унинг номига расмийлаштирилганлиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди, чунки жавобгарнинг мулк ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги ҳоким қарори кучда бўлиб, унинг мулкка бўлган ҳуқуқи бекор қилинмаган, оила қонунчилигида эса эр-хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритганда, яъни мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотиннинг умумий мулкка нисбатан ҳуқуқлари тенг бўлиши қайд этилган. Шу билан бирга, низоли уй-жойнинг баҳосидан келиб чиқиб, суд ҳаражатлари ҳам ФПК 138-моддаси асосида тўғри ҳал қилинган. 3 Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Турсунов Аслига тўғри, судья: 4