← Назад
Решение #1603083 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1103-1901/8564
Кассация иши № 12-73-23
маърузачи: Ш.Хамраев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил февраль ойининг 07 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: А.Икромов,
ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат таркибда,
Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат А.Алимовнинг иштирокида, даъвогар
Тошкент давлат ўрмон хўжалигининг жавобгар ББнага нисбатан пудрат
шартномасини бекор қилиш, қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво
аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажримига нисбатан
даъвогар Тошкент давлат ўрмон хўжалиги келтирган кассация шикоятини
фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Тошкент давлат ўрмон хўжалиги судга ариза билан мурожаат
қилиб, унда Тошкент давлат ўрмон хўжалиги ББ билан пудрат шартномаси
тузишга ваколати бўлмаганлигини, пудрат шартномаси қонун ҳужжатларга
зид равишда тузилганлигини кўрсатиб, Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 05 октябрдаги ажримини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция судлов
ҳайъатининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими билан даъвогар Тошкент давлат
ўрмон хўжалигининг аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган.
Даъвогар Тошкент давлат ўрмон хўжалиги келтирган кассация
шикоятида, суд ҳужжатини бекор қилиб, унинг аризаси қаноатлантиришни
сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокатнинг тушунтиришини
тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб,
қуйидаги хулосага келади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Тошкент давлат ўрмон хўжалиги судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ББдан даъвогар Тошкент
давлат ўрмон хўжалиги фойдасига 8.217.000 сўм асосий қарздорлик, 1.643.400
сўм пеня, жами 9.860.400 сўм ундиришни ҳамда тарафлар ўртасида тузилган
2015 йил 20 майдаги 57-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2019 йил
24 октябрдаги сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг
даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ББдан даъвогар Тошкент
давлат ўрмон хўжалигининг фойдасига 7.470.000 сўм қарздорлик, даъво ариза
билан судга мурожаат қилишда тўланган давлат божи харажатлари 223.000
сўм, жами 7.693.000 сўм ундирилган.
Даъвогар Тошкент давлат ўрмон хўжалиги ҳамда жавобгар ББ ўртасида
Оққўрғон туманида жойлашган Оққўрғон ўрмон бўлимининг 5-кварталидан 5
гектар сунъий балиқ ҳовузида 10 йил давомида балиқ етиштириш бўйича 2015
йил 20 майдаги 57-сонли Пудрат шартномаси бекор килинган.
Жавобгар ББдан давлат фойдасига 75.800 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022
йил 05 октябрдаги ажрими билан суднинг 2019 йил 24 октябрдаги ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, янги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Тошкент
давлат ўрмон хўжалигининг жавобгар ББга нисбатан пудрат шартномасини
бекор қилиш ва қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талаблари рад
қилинган.
Даъвогар Тошкент давлат ўрмон хўжалигидан давлат фойдасига 617.416
сўм давлат божи ундирилган.
Юқоридаги ҳолатлардан кўриниб турибдики, даъвогар Тошкент давлат
ўрмон хўжалиги суднинг ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриш учун келтирилиши лозим бўлган бирор-бир асос келтирилмаган.
Фақат иш мазмунан кўриб чиқилиши вақтида текширилиши ва баҳо
берилиши лозим бўлган важларни келтирган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 437-моддасига асосан, қонуний кучга
кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўрилиши мумкин.
Ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларни янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) аризачига номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, лекин
иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар, агар улар ишни тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлса;
2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган, қонунга
хилоф, асоссиз ёки адолатсиз қарор чиқарилишига сабаб бўлган ҳолатлар, яъни
гувоҳнинг била туриб берган ёлғон кўрсатуви, экспертнинг била туриб берган
ёлғон хулосаси, атайин нотўғри қилинган таржима, қалбаки ҳужжатлар ёки
ашёвий далиллар;
3) тарафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ёки
судьяларнинг мазкур иш бўйича қонунга хилоф, асослантирилмаган ёхуд
адолатсиз суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган, суднинг қонуний
кучга кирган ҳукми билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) суд ҳал қилув қарорининг, ҳукмининг, ажримининг ёки қарорининг
ёхуд шу ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор чиқарилишига сабаб бўлган бошқа
орган қарорининг бекор қилиниши.
Апелляция судлов ҳайъати юқоридаги қонун ва ҳолатлар ҳамда
даъвогарнинг важлари суд ажримини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш
учун асос бўла олмаслигини инобатга олиб, даъвогарнинг аризасини
қаноатлантиришдан рад этиш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати юқорида баён қилинганларга биноан даъвогарнинг
келтирган важларни инкор қилиб, апелляция судлов ҳайъати ажримини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажримлари ўзгаришсиз,
кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
Д.Исраилова
Ф.Турсунов