Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2204/3789 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ғаниев Сирожиддин Султонович Ответчик / Подсудимый Степанникова Александра Станиславовна
Source ID 63ec7796526c261d30cff4ec Claim ID 3984753 PDF Hash 2bcebef31bd164dd... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш: №2-1104-2204/3789 Кас. иши: №6-517-23 судья: О.Расулов ТВС судьяси: З.Абдурахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгар ББнага нисбатан фарзандларини тарбиясида иштирок этиш кунларини белгилаш ҳақидаги даъвоси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 июлдаги ажримига нисбатан жавобгар ББ томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АА жавобгар ББга нисбатан 2006 йилда туғилган , 2009 йилда туғилган ва 2011 йилда туғилган исмли фарзандлари билан ҳар шанба ва якшанба кунлари тарбиясида иштирок этишни белгилаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 9 июндаги ҳал қилув қарорига асосан даъво ариза қаноатлантирилиб, даъвогар ААга 2006 йилда туғилган , 2009 йилда туғилган ва 2011 йилда туғилган исмли фарзандлари билан ҳар ойнинг 1- ва 3-шанба кунлари соат 1100дан соат 16-00 га қадар кўришиш тартиби белгиланган ҳамда жавобгарнинг зиммасига даъвогарнинг ушбу ҳуқуқини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслик мажбурияти юклатилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 июлдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар ББ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни, даъво аризани рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар 2005 йилдан шаръий никоҳ, 2011 йил 22 февралдан қонуний никоҳ асосида турмуш қурган, турмушларидан уч нафар 2006 йилда туғилган Султонова қизи, 2009 йилда туғилган Сирожиддиновна ва 2011 йилда туғилган Сирожиддинович исмли фарзандлари бор. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди кассация инстанциясининг 2019 йил 22 февралдаги ажримига асосан тарафлар никоҳдан ажратилганлар. Муқаддам фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2017 йил 20 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан тарафларнинг уч нафар фарзандларининг яшаш жойи онаси ББ билан белгиланган, шу суднинг 2018 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори билан ААнинг уч нафар фарзандлари билан учрашув вақти онаси ББнинг иштирокида белгиланган. Мазкур қарор ижроси давомида АА ўғли ни олиб кетиб қайтариб бермаганлиги боис, суднинг 2018 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан бола онаси ББга олиб берилган. Ҳозирда тарафларнинг уч нафар вояга етмаган фарзандлари онаси ББнинг қаромоғида яшаб келади, бироқ тарафлар ўрасида болаларнинг тарбиясида отасининг иштирок этиши ва улар билан учрашиб туришида низо келиб чиққанлиги боис, даъвогар мазкур талаб билан судга мурожаат қилган. Судлар томонидан Оила кодексининг 71, 76-моддалари қўлланиб, болаларнинг отаси уларнинг тарбиясида иштирок этишда она билан тенг ҳуқуққа эга эканлиги, болаларнинг ёши, жинси ва уларнинг кун тартиби инобатга олинган ҳолда даъвогарнинг фарзандлари билан учрашиш вақтлари ҳар ойнинг биринчи ва учинчи шанба кунлари соат 11-00дан 16-00га қадар белгиланган. Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан келишар экан, даъвогар суд томонидан белгиланган учрашув вақтлари билан келишганлигини ҳам инобатга олади. Шу билан бирга, кассация шикоятида кўрсатилган даъвогарнинг фарзандлари билан учрашиб туришига тўсқинлик қиладиган ҳолатларнинг бирортаси жавобгар томонидан исботланмаган, болалар отаси билан учрашишни хохламаслиги, даъвогар алимент тўламаслиги ва болаларини таъминламаслиги, собиқ эр-хотин ўртасида зиддиятлар мавжудлиги ҳам даъвогарнинг талабини рад қилишга асос бўлмайди, чунки бу ҳолатлар отанинг болалар тарбиясида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди, зеро алимент ундириш ҳақидаги суд ҳужжати даъвогар томонидан ижро қилинмаслиги унга нисбатан тегишли чора кўриш тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига мурожаат қилиш учун асос бўлади. Судлов ҳайъати ушбу ҳолатларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 июлдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Турсунов Аслига тўғри, судья: